Tag Archives: ҲУҚУҚБОНлар ТАЪҚИБ ОСТИДА

ШИКОЯТ


              ЎзР  ОЛИЙ СУДИ РАИСИ

жаноб Буритош МУСТАФОЕВга

УЯ 64/71 ЖИЭМда сақланаётган

маҳкум Азам Турғунович ФАРМОНОВ ҳимоячиси

Толиб ЁҚУБОВнинг

————————————

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

ШИКОЯТИ

(назорат тартибида) Continue reading

Advertisements

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VIII-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVIII-қисм 

ЎЗБЕКИСТОН  –  ДУНЁДАГИ МАФИОЗ  ДАВЛАТЛАРНИНГ  БИРИ

Муҳтарам ўқувчи диққати ва ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу мақоламда “одил суд”  деяётганимда мен нафақат суд системасини, балки прокуратура, милиция, МХХ ва жиноий, фуқаровий, хўжалик ҳамда маъмурий қонунбузарлик ишларини қўзғатиш ҳуқуқи берилган бошқа органларни ҳам назарда тутаётирман. Бутун дунёда суд ҳақида гапирилганда, у адолатлими, адолатсизми – қатъий назар, одил суд [русчаси “правосудие” – Т.Ё.] деб аташга келишилган. Ўзбекистондаги суд системасида одиллик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини ҳисобга олиб, мен қуйида одил суд сўзини қўштирноқ ичига олиб “одил суд” кўринишида ёзишни маъқул кўрдим. Мен ҳозирги Ўзбекистондаги “одил суд”ни тўғридан-тўғри 1989 йилда ҳокимиятга келган ҳукмдорларнинг “боласи” деб, Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VII-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVII-қисм 

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси жаноб Б.Мустафоев номига ёзилган ШИКОЯТга

ИЛОВА 

2006 йил 29 апрелда ГУЛИСТОН шаҳрида ВОҚЕАЛАР ҚАНДАЙ КЕЧГАН (РИВОЖЛАНГАН) 

 (Ушлаш сценарийси Азам Фармонов ва Алишер Караматов ушлангандан кейин ишлаб чиқилган) 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг  биринчи қадами ҳуқуқбонларни ушлаш ва Гулистон шаҳар ИИБга олиб бориш бўлган.

Ушланишлари ҳаёлларига ҳам келмаган ҳуқуқбонлар Азам Фармонов ва Алишер Караматов 2006 йил 29 апрель куни эрталаб, тахминан 700 ва 730  орасида, бир-бири билан келишмаган ҳолда ўз шахсий ишлари билан кўчага чиқишади. Тонгдан бошлаб уларнинг квартиралари олдига кузатувчилар қўйилади, уларнинг ўзларининг орқасидан эса пойлоқчилар (ташқи кузатув агентлари) тушишади. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VI-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVI-қисм 

ТЎРТ  МАРТА  ҚАЙТАРИЛГАН  ШИКОЯТ

Қуйида келтирилаётган ШИКОЯТ арзимаган ўзгартириш, тўлдириш ёки олиб ташлашлар билан ЎзР Олий суди раиси Бўритош Мустафоев номига бир неча марта  – аввал менинг номимдан, кейин қизим Озода Ёқубова, сўнгра “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилоти аъзоси Абдураҳмон Ташанов ва, ниҳоят, маҳкум Азам Фармоновнинг ўзининг номидан юборилди, бироқ жоҳил И.Каримовнинг “Жавоб бермайсан!” деган буйруғига 25 йилдан буён оғишмай амал қилиб келаётган суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари уч ҳолда умуман жавоб бермади, бир ҳолда эса (Озодага) отписка, яъни маъмурий фирибгарлик кўринишида жавоб берди. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (V-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaV-қисм

ЎЗБЕКИСТОНДА КОММУНИСТИК  ҚАСД  ОЛИШ  КЎЛАМИ 

СССРнинг Европага кирувчи ҳудудларида ва Россиянинг Москва ва Ленинград шаҳарларида ҳали коммунистик тузум “гуркираб” турган пайтлардаёқ бу тузумнинг моҳиятини тушуниб етган ва унга қарши тинч кураш бошлаган одамлар бор эди. СССР назорат қиладиган Германия Демократик Республикаси (ГДР), Чехословакия ва Польшада коммунистик истибдодга қарши кураш анча юқори эди. СССРнинг Европа қисмидан фарқли ўлароқ унинг Осиё қисми “кўлмак сув”га ўхшаш турғун ҳолатда эди.  Ўзбекистон каби “кўлмак”ка коммунистик истибдодга қарши кайфият Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (IV-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaIV-қисм 

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ВА СУД СИСТЕМАСИНИНГ АХВОЛИ

ёхуд

И.КАРИМОВНИНГ  “ЖАВОБ БЕРМАЙСАН”  СИЁСАТИ 

Мен Ўзбекистондалигимда қатор жиноий ва маъмурий-ҳуқуқбузарлик ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этганман ва бу структураларни яхши ўрганганман. И.Каримовнинг ўзбек жамияти олдидаги кенг кўламли ягона “хизмати” репрессивлиги совет даврининг худди шу системаси юргизган сиёсатдан репрессивроқ ҳуқуқ-тартибот ва суд системасини яратганидир. Бу система 95 фоизи мутлақо ҳуқуқий-юридик билимга эга бўлмаган депутатлардан иборат парламент ишлаб чиққан репрессив қонунлар асосида оғишмай ишлади ва натижада жамиятни эзиб-янчиб руҳан қул даражасига олиб келди, аҳолида ҳукумат олдида мисли кўрилмаган қўрқувни шакллантирди. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (III-қисм )


Tolib Yoqubov 74 yoshdaIII-қисм

ХАЛҚАРО  ТАШКИЛОТЛАР  ВА  УЛАРНИ  ОБРЎСИЗЛАНТИРИШ ҲАРАКАТИ 

              Даҳшатли 2-чи жаҳон урушидан кейин прогрессив дунё хавфсизликни сақлаш, тинчликни мустаҳкамлаш ва ривожланиш йўналишида ишлайдиган халқаро ташкилотлар тузиш заруратини англаб етди. 1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), 1973 йилда эса Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) тузилди. Гарчи ЕХҲТ СССРнинг ташаббуси билан тузилган бўлса-да, унинг асосий душмани СССРнинг ўзи бўлиб қолди. Гап шунда-ки, СССРда зулм энг кучайган йилларда ҳам ўзгача фикрлилик ва коммунистик тузумнинг аксилинсонийлигини танқид қилишга журъат топган инсонлар бўлган. Табиий, уларда ўз фикрларини радио ва телевидениеда айтиш, газета ва журналларда чоп этиш имкониятлари бўлмаган. Continue reading