Tag Archives: ҚАМОҚХОНАлар

«Биз учун инсон қадри бир «пуф»ча ҳам эмас!»


Толиб Ёқубов

 Менинг қизим Озода Ёқубова « Жаслик»дан турмуш ўртоғи Азам Фармонов олдидан қайтгач, 29 апрель куни «Озодлик» Радиоси учун интервью берибди.

Радио ходимининг: «Бирор бир қийноқ ëки бошқа ҳолатлар кузатилганми?” деган саволига қизим: “Жисмоний қийноқлар қўлланилмаган¸ лекин руҳий қийноқлар тинимсиз бўлиб турибди. Ҳаттоки мажбурлаб “менга нисбатан қийноқ ўтказилмаяпти” деб ëздириб олишган. “Мен ëзмайман бунақа нарсани” деб норозилик билдирсалар¸ “Сен бола-чақангни ўйлагин. Агар ëзмайдиган бўлсанг¸ ўзингга қийин бўлади” ¸ деган гаплардан кейин ëзиб берган” деб жавоб берибди. Continue reading

ИККИ ШАВКАТ


 Толиб Ёқубов

Ким улар ўзи? Нега айнан Шавкат исмли икки кимса ҳақида гапирмоқдамиз? Ҳозирги пайтда ким кўп – Шавкат кўп, одамлар тўдасига кўзламай кесак отворсангиз Шавкат деганга бориб тегади.

Биз айтаётган Шавкатларнингбири зоминлик ёки ўратепалик, – баъзилар у  1957 йилнинг 24 июлида  Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган дейишса, бошқалар Тожикистоннинг Ўратепа шаҳрида таваллуд топган, деб ишонтиришга ҳаракат қилишади. Continue reading

Исёнкор шоирнинг” найранглари


Толиб Ёқубов

Ассалому алайкум Маҳкамжон!! Шу кеча-ю кундузда мен бир танишим билан Юсуф Жума масаласида фикр алмашдим. Мен унинг исмини ошкор қила олмайман: биз шунга келишганмиз. Танишимнинг исмини мен шартли равишда Тошматбек деб атайман. Мана менинг хатим: Continue reading

ХУКУМАТ-ТУЛКИ


Муҳтарам ўқувчилар диққатига ҳавола этилаётган қуйидаги сиёсий сатира руҳида ёзилган мақола 2009 йилнинг ёзида ёзилган бўлса-да, бироқ у тарқатилмасдан қолиб кетган эди. Мазкур мақола актуаллигини йўқотмаган, деб ҳисоблаб, мен уни муҳтарам ўқувчилар ҳукмига юборишга жазм этдим.

Толиб Ёқубов

ХУКУМАТ-ТУЛКИ

Ўзбекистон ҳукумати коррупцияга қарши курашмоқчи эмиш!

Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг Коррупцияга қарши Конвенциясини ратификация қилганини (29.07.2008 й.) эшитиб, ногаҳон бир воқеани эсладим. Continue reading