Tag Archives: Толиб ЁҚУБОВ

Ҳар соҳадан бир шингил


Толиб ЁҚУБ

СВЕТ МАСАЛАСИДА ИСЛОМ КАРИМ ДАВРИ ШАВКАТ МИРЗИЁ ДАВРИДАН АНЧА ИЛГАРИЛАБ КЕТИБДИ

[дайжест – ҳар соҳадан бир шингил]

Бундан бирнеча кун аввал тун соат 12,5 бўлганда, мен ҳали компьютерим олдида у-бу нарсалар ёзиб ўтирганимда, кутилмаганда, свет “пўп” этиб ўчиб қолди. Зимистон. Кимдир бурнингга чертиб кетса ҳам ким чертганини билмайсан, киши. “Свет келиб қолар” дея анча кутдим – келмади: “сен кимга айтаяпсан?” демади. Ўйланиб ётдим. Кўзим уйқуга кетгандай бўлувди – тўсатдан, уйқу аралаш, бир воқеа эсимга тушди. Воқеа Ўзбекистонда, И.Карим даврида, мен, ўғлим Олим, келиним Зебо ва учта неварам Доно, Ало ва Холида Франциянинг Angers шаҳрида яшаётган пайтимизда бўлиб ўтган. Биз тез-тез, деярли ҳар куни, ё Жиззахга, ёки Тошкентга телефон қилардик [Францияда уй телефонларига телефон қилиш текин – буни махсус алоқа компанияси ташкил этган]. Истаганча гаплашаверинг – пул ёзилмайди. Continue reading

КАТТА КОРОБКА


Толиб ЁҚУБ

ҲОКИМИЯТ ОДАМЛАРИ МЕНДАН ХАБАР ОЛИШДИ БУ – НИМАНИНГ БЕЛГИСИ?

Бир неча кун олдин хонамда, компьютерим олдида, у-бу нарсаларни ўқиб ва ёзиб ўтирувдим. Бир пайт хонамга қаттиқ ҳаяжонланган аёлим кириб келди ва қўрқувданми ёки суюнганданми – билмадим, “ёқа ушлагандай” ҳолатда: “Дадаси, ҳокимиятдан сизни йўқлаб 6 (олти)та одам келди, орасида битта аёл ҳам бор. Икки эркак катта бир коробкани кўтариб дарвозахонада туришибди. Нима қилай – кираверишсинми?” деди. Аввал аччиғим чиқди, бироқ “катта коробка”ни эшитиб “эриб” кетдим. “Чоп, югур, уларнинг ҳаммасини дарров менинг ҳузуримга бошлаб кел!” дедим мен. Аёлим чопганча кетди – 2-3 дақиқа ҳам ўтмай хонамга 5 эркак ва 1 аёл катта картон коробка кўтариб кириб келишди. Continue reading

СССРнинг ПАРЧАЛАНИШИ ва унинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ (3-қисм)


Ислом Каримов кимларни ўзига ва ўз режимига душман дея қарарди? (3-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

3-қисм

И.Каримов ҳамма вақт ўзгача фикр, ўзгача эътиқод ва ўзгача дунёқарашга эга бўлган инсонлар – мухолиф кайфиятдаги сиёсатчилар, ҳуқуқбонлар, журналистлар ва диний уламоларни ўзига ва ўз ҳокимиятига душман деб ҳисоблаб келди.

[A] Ўзгача фикр, ўзгача эътиқод ва ўзгача дунёқараш демократик тузумнинг асосини ташкил этишини, Continue reading

КОНФУЦИЙ ва ЎЗБЕКИСТОН


Толиб ЁҚУБ

 

КОНФУЦИЙ, АВРЕЛИЙ ва КАРИМОВ

 

Эрамиздан 4,5 аср илгари туғилган хитойлик файласуф Конфуций ўз вақтида: Ҳамма гап одамларда. Мамлакатга ажойиб қонунларни беринг, бироқ ҳокимиятни золим (яхшилик қилмайдиган) одамга берсангиз мамлакат тушкунликга учрайди. Энг ёмон қонунлар қабул Continue reading

ЯНА МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАР ҲАҚИДАA


Толиб ЁҚУБОВ

Толиб ЁҚУБОВ

Толиб ЁҚУБ

(Ташаббус)

    Чор Россияси ва СССР пайтида Марказий Осиёда, хусусан ҳозирги Ўзбекистонда, руслаштириш сиёсати олиб борилгани ҳақида минглаб мақолалар ёзилди, турли анжуманларда гапирилди, мустақиллик йилларида мазкур сиёсат оқибатларини йўқотишга чақириқлар бўлди. Ўзбекистон 25 йилдан бери мустақиллик шароитида яшамоқда. Нима ўзгарди? Афсус, ҳеч нарса ўзгарган эмас! Ўша-ўша эски ҳаммом, эски тос! Эски тослардан бири исм-шарифларимизда русча »ов», »ев», »ова», »ева», »вич» ва »на» қўшимчаларнинг ҳанузгача сақланиб қолаётганидир. Continue reading

ИНСОНИЯТ ДУШМАНЛАРИ


  Tolib YoqubovТолиб  ЁҚУБОВ

Инсониятнинг учта душмани бор:

–  ўзи,

–  вирус ва микроб деб аталувчи, кўзга кўринмас микроскопик мавжудотлар, эса –  табиий офатлардир. Учаласи ҳам инсониятга ўта шафқатсиз душман. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VIII-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVIII-қисм 

ЎЗБЕКИСТОН  –  ДУНЁДАГИ МАФИОЗ  ДАВЛАТЛАРНИНГ  БИРИ

Муҳтарам ўқувчи диққати ва ҳукмига ҳавола этилаётган ушбу мақоламда “одил суд”  деяётганимда мен нафақат суд системасини, балки прокуратура, милиция, МХХ ва жиноий, фуқаровий, хўжалик ҳамда маъмурий қонунбузарлик ишларини қўзғатиш ҳуқуқи берилган бошқа органларни ҳам назарда тутаётирман. Бутун дунёда суд ҳақида гапирилганда, у адолатлими, адолатсизми – қатъий назар, одил суд [русчаси “правосудие” – Т.Ё.] деб аташга келишилган. Ўзбекистондаги суд системасида одиллик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини ҳисобга олиб, мен қуйида одил суд сўзини қўштирноқ ичига олиб “одил суд” кўринишида ёзишни маъқул кўрдим. Мен ҳозирги Ўзбекистондаги “одил суд”ни тўғридан-тўғри 1989 йилда ҳокимиятга келган ҳукмдорларнинг “боласи” деб, Continue reading