Tag Archives: Ислом Каримов

Ҳар соҳадан бир шингил


Толиб ЁҚУБ

СВЕТ МАСАЛАСИДА ИСЛОМ КАРИМ ДАВРИ ШАВКАТ МИРЗИЁ ДАВРИДАН АНЧА ИЛГАРИЛАБ КЕТИБДИ

[дайжест – ҳар соҳадан бир шингил]

Бундан бирнеча кун аввал тун соат 12,5 бўлганда, мен ҳали компьютерим олдида у-бу нарсалар ёзиб ўтирганимда, кутилмаганда, свет “пўп” этиб ўчиб қолди. Зимистон. Кимдир бурнингга чертиб кетса ҳам ким чертганини билмайсан, киши. “Свет келиб қолар” дея анча кутдим – келмади: “сен кимга айтаяпсан?” демади. Ўйланиб ётдим. Кўзим уйқуга кетгандай бўлувди – тўсатдан, уйқу аралаш, бир воқеа эсимга тушди. Воқеа Ўзбекистонда, И.Карим даврида, мен, ўғлим Олим, келиним Зебо ва учта неварам Доно, Ало ва Холида Франциянинг Angers шаҳрида яшаётган пайтимизда бўлиб ўтган. Биз тез-тез, деярли ҳар куни, ё Жиззахга, ёки Тошкентга телефон қилардик [Францияда уй телефонларига телефон қилиш текин – буни махсус алоқа компанияси ташкил этган]. Истаганча гаплашаверинг – пул ёзилмайди. Continue reading

Advertisements

ХАЛҚ ДУШМАНИ


Толиб Ёқубов: Қисқача таржимаи ҳол

 

Толиб Ёқубов – математик, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1941 йил 15 май куни Жиззахда туғилган, ўзбек. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг математика факультетини тамомлаган. Аспирантурани В. Ленин номидаги Москва давлат педагогика институтида ва В. Ленин номидаги Кишинев давлат университетида ўтган. Номзодлик диссертациясини 1975 йилда Молдавия ССР Фанлар академиясида ҳимоя қилган. Сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоя фаолияти учун ишдан бўшатилгунига қадар, 1992 йил 30 ноябргача “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедрасида ишлаган. 1983 ва 1996 йилларда педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун математик мантиқ бўйича иккита китоб чиқарган.Т. Ёқубов 1989 йил февраль ойида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ ҳаракати сафига кирди ва 13 йил давомида “Бирлик” Халқ ҳаракати Марказий кенгаши раёсатига аъзо бўлди. Унинг таркибидан 2002 йил 19 май куни чиқиб кетди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) тузилганидан бери ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланиб келган. Мазкур жамиятни 2001 йил 5 октябридан 2009 йил 6 майгача бошқарган. Икки марта уйланган, биринчи оиласидан бир ўғил ва бир қизи, иккинчи оиласидан бир ўғил ва уч қизи бор. Неваралари 13 та. 2006 йилдан бери Францияда истиқомат қилади. Continue reading

СССРнинг ПАРЧАЛАНИШИ ва унинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ (3-қисм)


Ислом Каримов кимларни ўзига ва ўз режимига душман дея қарарди? (3-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

3-қисм

И.Каримов ҳамма вақт ўзгача фикр, ўзгача эътиқод ва ўзгача дунёқарашга эга бўлган инсонлар – мухолиф кайфиятдаги сиёсатчилар, ҳуқуқбонлар, журналистлар ва диний уламоларни ўзига ва ўз ҳокимиятига душман деб ҳисоблаб келди.

[A] Ўзгача фикр, ўзгача эътиқод ва ўзгача дунёқараш демократик тузумнинг асосини ташкил этишини, Continue reading

ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ – 4-қисм


ЖАМШИД КАРИМОВ:

Раҳматли отам узоқ йиллар судьялик қилиб, жуда кўп одамларни оқлаган бўлса, укаси Ислом Каримов эса, аксинча, жуда кўп бегуноҳ одамларни, айниқса, миллатимиз ойдинларини узоқ йилларга қамаб юборди. Кўпчилигини ваҳшийларча қийнаб ўлдирди. Қолганларни эса ватандан бадарға қилди. Continue reading

ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ – 3-қисм


Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримов билан туркум суҳбатлар. Continue reading

ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ – 2-қисм


Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (2-қисм)

15.11.2017

Аввал хабар қилганимиздек, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримовдан интервью олганмиз. Continue reading

ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ – 1-қисм


Жамшид Арслонович Каримов 1967 йил Жиззах шаҳрида хизматчи, юрист оиласида туғилган. Мутахассислиги: филологпедагог, журналист.

Журналистик фаолияти давомида жамиятдаги адолатсизликларга қарши кескин курашиб, хорижий матбуотларда кўплаб мақолалари билан кенг танилган. Continue reading