ТОВЛАМАЧИЛИК


Толиб ЁҚУБ

БОШ ПОРАХЎР РАШИД ҚОДИРОВ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси (ЖК)нинг 165-моддаси “Товламачилик” дея номланган. 2006 йил 29 апрель куни қамоққа олинган менинг куёвим Азамжон Формонов Жиззах вилояти прокуратурасининг алоҳида ишлар бўйича катта терговчиси Қаҳҳор Маллаев ва Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) Тергов бўлимининг катта терговчиси подполковник Бозорбой Қодиров чиқарган қарорларга асосан айнан шу битта (ягона) модда билан айбланди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)га 20001 йилда аъзо бўлган Азамжон 2006 йилга келиб Сирдарё вилоятида фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўзга яққол ташланадиган ҳуқуқбонга айланди. Бу – вилоят ва Гулистон шаҳар раҳбарларини ташвишга солиб қўйди ва улар … уни узоқ йиллар қамоқда сақлаш режасини ишлаб чиқишди. Бу гапни унга Сирдарё вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимининг бошлиғи полковник Мусо Ражабов айтди: у Азамжонни кўча-куйда кўриб қолса, тўхтатиб бир неча марта: “Ҳой бола, кўзингга қараб юр! Агар ўзингни уёққа-буёққа ташлайверсанг, сени Жаслиқда чиритаман!” деди. Continue reading

Advertisements

СВЕТ ЎЧИШИ ЖОНГА ТЕГДИ


Толиб ЁҚУБ

ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИ

Қишлоғимизда свет тез-тез ўчиб туради – бир кунда атиги 3-4 марта ўчса, “э, хайрият-эй, 5-10 марта ўчмади-я!” дея суюнамиз. Светимиз кечаси ҳам ўчиб туради. Шуниси чатоқроқ, чунки ҳожатга чиқа олмайсан – ҳожатхонанинг тешигини топиш… буёғини ўзингиз тушунасиз. Ёзда Франциядан меҳмонлар келишини кутиб турибмиз … юракни ҳовучлаб, турган гап! Биз-ку, светсизликга анча ўрганиб қолдик – пайпаслаб бўлса ҳам ҳожатхона тешигини топиб турибмиз. Францияда свет умуман ўчмайди. Бунга ўрганиб қолган меҳмонлар нима қилишаркин? Бошимиз қотиб турибди. Битта йўли – 3-4 та фонарик тайёрлаб қўйиш – бошқа йўли йўқ! Continue reading

НЕГА МЕН СОЛИҚ ТЎЛАМАЙМАН


Павел Гладков:

 

Ўз меҳнатим билан бекорчихўжаларнинг улкан тўдасини боқишга ва уларнинг инжиқликларини кўтаришга менинг мутлақо рағбатим йўқ.

 

21 ноябрь 2018 йил

Мен ўз-ўзини таъминловчи шахсга айланганимга беш йил бўлди. Мен солиқ тўламайман. Ҳеч қандай. Магазинларда маҳсулотлар нархига қўшилганлардан ташқари, албатта. Афсус, ушбу солиқдан мен ҳеч ҳам қочиб қутила олмайман, бироқ бу солиқ ягона бўлиб қолишига ҳаракат қилишга кучим етади. Мен келажакда ҳам солиқ тўламаслик учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ҳар қандай шароитда! Сабаби оддий: мен давлат пул воситаларини норационал сарфлашни йўлга қўйган, деб ҳисоблайман, кимларнингдир инжиқликларини эса мен ўз меҳнатим билан кўтаришни истамайман. Continue reading

КАРИМОВИЗМ


Толиб ЁҚУБ

ДЕКАРИМОВИЗМ ва УКРАИНА ТАЖРИБАСИ

Мақола давомида тилга олинадиган баъзи тушунчалар:

Islom KARIMOV

Деградация, регрессия de “пастга” сўзи ёрдамида ҳосил қилинган тушунча бўлиб, у аксар ҳолларда тараққиёт (прогресс)га қарама-қарши тушунча сифатида қаралади; Деградация, регрессия — вақт ўтиши билан бирор нарса ёки ҳодиса хоссаларининг ёмонлашиш жараёни, сифатнинг аста-секин ёмонлашуви, пасайиши, табиат ва вақт қонунларига кўра ташқи таъсир натижасида борлиқ (материя)нинг вайрон этилиши; тушкунлик;

Демонтаж — йиғма конструкцияни бир-биридан ажратиш ёки бус-бутун бинони бузиш йўли билан йўқ қилиш; Демонтаж — қурилиш, машина ва аппаратларни алоҳида қисмларга ажратиш, уларни ўрнатилган жойидан бошқа жойга кўчириш; Демонтаж — ижтимоий тузум, давлат бошқаруви тизими (ва ҳ.)ни йўқ қилиш; Де… [лотинча: de – ажратиш, йўқ қилиш, бекор қилиш, тугатишни англатувчи тескари амал]; Мисоллар: дегазация (газсизлаштириш), деблокировать (тўсиқни олиб ташлаш), деморализовать (ахлоқсизлаштириш), яъни, қуйи томонга ҳаракатланиш, пастлаштириш. Continue reading

ДЎСТИМИНГ ХАТОСИ


Толиб ЁҚУБ

Дўстим Швецияда яшайди. У ўзбекистондалигида Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда олиб бораётган сиёсатига қарши курашаётган мухолиф кучларнинг биринчи сафида эди. Шу сабабли бўлса керак, И.Каримов шотирлари уни қамоққа олишди, жисмоний қийноқлар ва руҳий хўрлашлар билан уни синдирмоқчи бўлишди, бироқ синдира олишмади. Вазият оғирлашгандан оғирлашаверди – И.Каримов шотирлари қутурган итдай дуч келган одамни “тишлай бошлади”. Бу уларнинг: “ё жим юрасан, ё чет элларга чиқиб кетасан, ёинки қамаласан – танла!” деган сигнали эди. Яхши эсимда: биринчи бўлиб Ўзбекистонни ўзбекнинг буюк шоири Ёдгор Обид тарк этди – И.Каримов шотирлари унга нисбатан бошдан-оёқ сохта учта жиноий иш қўзғатишди. Мухолиф ташкилот “Бирлик” Халқ Ҳаракати (БХҲ) раиси Абдураҳим Пўлат Ўзбекистондан 1992 йил 20 декабрьда чиқиб кетди. Бироқ, вазият ёмонлашгандан ёмонлашаверди – И.Каримов шотирлари қопағонликни қутурган итдан ҳам оширворишди. Кўпчилик тушунди – бугун қамашмаса, эртага сўзсиз қамашади! Яъни, қопағон ит бугун тишламаса, эртага албатта тишлайди! Continue reading

Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди судьяси Кошаева С.Р.га


Толиб ЁҚУБ

Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди [КС]

раиси Б.Ш.Мирбобоевга

ЎзР КС судьяси Кошаева С.Р.га Нусхаси: ЎзР Адлия вазири Русланбек Давлетовга

Муҳтарам Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович!

Муҳтарама Кошаева Сайёра Режипбаевна!

Муҳтарам Русланбек Куролтайевич!

Менинг 2019 йил 6 январьда ЎзР Президенти Ш.Мирзиёев номига йўллаган мурожаатимга ЎзР КС судьяси [С.Р.Кошаева] ўз фикрини билдиргани беҳад қувонтирди. Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев номига йўллаган камтарона мурожаатимга мамлакатнинг КС каби ўта нуфузли ташкилоти эътибор қаратгани мени ниҳоятда қувонтириш билан бир пайтда ниҳоятда таажжублантирди ҳам. Қувонишимнинг сабаби эса оддий: Continue reading

РУСЛАШТИРИШ СИЁСАТИДАН ВОЗ КЕЧИШ ва МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАРНИ ТИКЛАШ ҲАҚИДА


Марказий Осиё (МО)да, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, руслаштириш сиёсати [РС]нинг биринчи босқичи XIX-аср ўрталарида МОни Россиянинг “еб тўймас” миллатчи императорлари томонидан амалга оширила бошлаган эди – улар ўзларини маданийлашган ва ўқимишли “оқтанли”, ерлари босиб олинган халқларни эса “туземцы”, яъни, қолоқ, маданиятсиз, паст табақали халқ сифатида қарашарди. ХХ-асрнинг 1917 йил октябрь ойида ашаддий коммунист В.Ленин томонидан уюштирилган давлат тўнтариши РСни янги босқичга кўтарди, гарчи у 1924 йил 21 январьда ўлган бўлса-да, унинг РС таназзулга учрамади – РСни унинг содиқ сафдоши И.Сталин (Жугашвили) давом эттирди. РС Урал тоғидан то Владивостокгача бўлган бепоён ҳудудларда яшаган катта-кичик халқлар ва эл-элатларни қамраб олди, Кавказ ва Кавказорти халқлари, украинлар, молдованлар, фин-угор тилли халқлар РСдан “бенасиб” қолишмади. Бироқ, РСнинг асосий тўқмоғи МО халқлари қозоқлар, ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, туркманлар ва бошқа камсонли эл-элатлар бошида “синди” – у оммавий тусга кирди. Continue reading