Толиб Ёқуб:
Сохта айблар билан қамалганлар
Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади
5-қисм
Искандар Худойберган – диний уламо, Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексининг 14 та моддаси, хусусан 97-3, 155, 156, 157, 159, 242, 244 моддалари билан айбланган; 2002 йил 28 ноябрда суд ўлим жазоси ҳукмини чиқарган; 2007 йил апрелида ўлим жазоси 20-йиллик қамоқ жазосига алмаштирилган; айни пайтда Жаслиқ қамоқхонаси УЯ 64/71 да сақланмоқда;
Руҳиддин Фахриддин – диний уламо, йирик илоҳиётшунос, 2005 йил 24 ноябрдан бери қамоқда сақланмоқда;
Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) – ёзувчи, “Ўлмас қоялар” романи ва бошқа бир қатор асарлар муаллифи, 1994 йилнинг 3 мартида биринчи марта қамоққа олинган, 1996 йил 6 августда амнистия билан озод этилган; иккинчи марта 1999 йил 26 февралда қамоққа олинган ва 16 йил 7 ой қамоқда сақланган, 2013 йил апрельда озодликга чиққан; Continue reading