Category Archives: ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ

МУЛЛА ЁҚУБ


Тоlib aka(давоми) 

Мен “давоми бор” луқмаси билан тамомлаган “Мулла Ёқуб” номли қиссамни давом эттириш ниятида иш бошлаганимда, яхшилаб ўйлаб қарасам, отамнинг номи ва ҳаёти қишлоғимиз, гузаримиз, илгари ўтган инсонлар ва воқеалар билан  чамбарчас боғлиқ эканини сездим ва қисса давомига уларни киритишга аҳд қилдим. Мен 1941 йилда туғилганман, баён этилаётган воқеалар эса XIX-асрнинг 60-70-чи йилларига бориб тақалади. Табиий, бу воқеаларни мен тарихга қизиқувчи турли қишлоқдошларим, хусусан отам мулла Ёқуб ва онам Баҳринисодан эшитганман. Пайти келганда айтиш керак, қишлоғимизда Жиззах тарихини икки одам – уста Усмонқул Эшонқулов ва геология-минералогия фанлари номзоди Абдували Абдураҳимов [мен “Бир ўзбек аскари изидан” қиссамда тилга олинган поччам Абдуғани Абдураҳимовнинг укаси] яхши билишарди – мен ўз вақтида уларнинг сўҳбатларини олганман. Continue reading

Advertisements

МУЛЛА ЁҚУБ


Толиб Ёқубов 

1-қисм. МТоlib akaен учун буюк сиймо 

          Ҳар қандай шахс ўзи учун улуғ сиймо деб ҳисобловчи инсон бўлади, дейишади. Мен учун бундай инсон отам мулла Ёқубдир. Отам узоқ ва сермазмун ҳаёт кечириб, мўътабар уч кам юз ёшда 1992 йил 14 март куни бу фоний оламни тарк этдилар ва Аллоҳ ҳузурига йўл олдилар. Отамиз жон таслим қилаётган пайтларида укам Ғанижон иккаламиз у кишининг олдиларида ўлтирган ва ҳеч қийналмай вафот этганларига шоҳид бўлганмиз. Continue reading

ХАЛҚ ҲАҚИДА ФИКРЛАР


Tolib Yoqubov2Халқ –– тил, маданият, ҳудуд (ер), дин, тарихий ўтмиш ва бошқа бир қатор хусусиятлар бирлиги билан фарқ қилувчи инсонлар гуруҳи.

Фикрлар

— Бир дақиқа тўхтанг! Бу зиёфат кимнинг ҳисобидан? Ким тўлайди?
— Халқ, отахон, халқ! Continue reading

РУС ЖАНОБЛАРИ


                                                             ТАРЖИМОНДАН  

Русские господа

Русские господа

Россияда рус фашизми юзага келаётган бир пайтда ўзбек мигрантлари ўз қаддиларини тиклаб олишга ҳаракат қилишлари лозим,деб ўйлайман. Биринчи навбатда улар:  “Бизларни узоқ юртларда йиллаб,оиладан узоқда,тентираб, ҳузур-ҳаловотсиз, қул сифтида ишлаб юришимизнинг сабабинимада?” – деган саволни ўзларига бериши ва унга аниқ жавоб топишлари керак. Continue reading

АМЕРИКАЛИКЛАР …..»ТУПОЙ» ЭМАС!


Михаил ЗАДОРНОВ

Михаил ЗАДОРНОВ

АҚШ  ВА  РОССИЯ

Таржимон ШАРҲИ 

Қуйида ўзбекчаси келтирилган мақолани таниқли рус қизиқчи-артисти Михаил Задорнов 2010 йилда ёзган бўлса-да, бу асар ўзбеклар учун ҳам ибратли, деган фикрда мен уни ўзбекчага ўгирдим ва муҳтарам ўқувчилар диққатига ҳавола қилмоқдаман. Орадан уч ярим йил ўтган, замон анча ўзгаргани учун муаллифнинг баъзи фикрлари етарли даражада бахслидир.  Continue reading

Бирюлёво чегараси ортида


Георгий БОВТ

Georgiy BOVT

—             Сиз, руслар, энди барча келгиндилар, ранги бўлаклар, ўзгача қарашлар, ўзга маданиятларга ғазаб емираётгандай қарамоқдасиз. Сизнинг каллангизда Бирюлёво ўрнашиб олган. Сизларга нима бўлди?

—         Сен “сиз” демоқдасан. Сенинг ўзинг қаерликсан? Continue reading

БУ ҲУКМДОР КИМДИР ЎЗИ?


Толиб Ёқубов

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА

КАРИМОВГА БАҒИШЛОВ

Islom Karimov2Бу ҳукмдор кўпчиликка озор қилди,

Одамларни ҳур фикрдан безор қилди,

Мамлакатни товуш чиқмас мозор қилди.

Халқимизнинг ёвларига бозор қилди.

Бу ҳукмдор кимдир ўзи, биласизми?

Билиб туриб унга сажда қиласизми?

Ич куйса ҳам индамайин турасизми?

Меҳнат аҳлин парча нонга у зор қилди. Continue reading