Category Archives: ЎЗГАЧА ФИКРЛИЛИККА ҚАРШИ ҲУКУМАТ СИЁСАТИ

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VII-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVII-қисм 

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси жаноб Б.Мустафоев номига ёзилган ШИКОЯТга

ИЛОВА 

2006 йил 29 апрелда ГУЛИСТОН шаҳрида ВОҚЕАЛАР ҚАНДАЙ КЕЧГАН (РИВОЖЛАНГАН) 

 (Ушлаш сценарийси Азам Фармонов ва Алишер Караматов ушлангандан кейин ишлаб чиқилган) 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг  биринчи қадами ҳуқуқбонларни ушлаш ва Гулистон шаҳар ИИБга олиб бориш бўлган.

Ушланишлари ҳаёлларига ҳам келмаган ҳуқуқбонлар Азам Фармонов ва Алишер Караматов 2006 йил 29 апрель куни эрталаб, тахминан 700 ва 730  орасида, бир-бири билан келишмаган ҳолда ўз шахсий ишлари билан кўчага чиқишади. Тонгдан бошлаб уларнинг квартиралари олдига кузатувчилар қўйилади, уларнинг ўзларининг орқасидан эса пойлоқчилар (ташқи кузатув агентлари) тушишади. Continue reading

Advertisements

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VI-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVI-қисм 

ТЎРТ  МАРТА  ҚАЙТАРИЛГАН  ШИКОЯТ

Қуйида келтирилаётган ШИКОЯТ арзимаган ўзгартириш, тўлдириш ёки олиб ташлашлар билан ЎзР Олий суди раиси Бўритош Мустафоев номига бир неча марта  – аввал менинг номимдан, кейин қизим Озода Ёқубова, сўнгра “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилоти аъзоси Абдураҳмон Ташанов ва, ниҳоят, маҳкум Азам Фармоновнинг ўзининг номидан юборилди, бироқ жоҳил И.Каримовнинг “Жавоб бермайсан!” деган буйруғига 25 йилдан буён оғишмай амал қилиб келаётган суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари уч ҳолда умуман жавоб бермади, бир ҳолда эса (Озодага) отписка, яъни маъмурий фирибгарлик кўринишида жавоб берди. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (III-қисм )


Tolib Yoqubov 74 yoshdaIII-қисм

ХАЛҚАРО  ТАШКИЛОТЛАР  ВА  УЛАРНИ  ОБРЎСИЗЛАНТИРИШ ҲАРАКАТИ 

              Даҳшатли 2-чи жаҳон урушидан кейин прогрессив дунё хавфсизликни сақлаш, тинчликни мустаҳкамлаш ва ривожланиш йўналишида ишлайдиган халқаро ташкилотлар тузиш заруратини англаб етди. 1945 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), 1973 йилда эса Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) тузилди. Гарчи ЕХҲТ СССРнинг ташаббуси билан тузилган бўлса-да, унинг асосий душмани СССРнинг ўзи бўлиб қолди. Гап шунда-ки, СССРда зулм энг кучайган йилларда ҳам ўзгача фикрлилик ва коммунистик тузумнинг аксилинсонийлигини танқид қилишга журъат топган инсонлар бўлган. Табиий, уларда ўз фикрларини радио ва телевидениеда айтиш, газета ва журналларда чоп этиш имкониятлари бўлмаган. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (II-қисм )


Tolib Yoqubov 74 yoshdaII-қисм 

“ОТ  ЗВОНКА  ДО  ЗВОНКА”

Жорий йилнинг 29 апрелида менинг куёвим, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Сирдарё вилояти бўлимини 2000 йил ёзидан 2006 йил 29 апрелигача бошқарган Азам Фармоновнинг қамоқда ўтирганига роппа-роса 9 (тўққиз) йил тўлди. Руслар бу ҳолатни, яъни суд белгилаган дастлабки муддатни қамоқда тўлиқ ўтказишни, “сидеть от звонка до звонка” дейишади. Хабарларга қараганда, икки ой илгари Қорақалпоғистон Республикаси жиноий ишлар бўйича Қўнғирот туман суди “от звонка до звонка” ўтирган Азам Фармоновни яна 5 йил-у 26 кун қамоқда қолдиришга ҳукм чиқарибди. Қамоқда “от звонка до звонка” ўтириб қамоқдан чиқмаганлар Ўзбекистонда жуда кўп. Уларнинг аксариятини диний мотивларга кўра қамалганлар ташкил этишади. Уларнинг исми-шарифи оммага таниш эмас, уларни фақат ўз оила аъзолари ва маҳалладошлари эслашади, холос. Бунинг бир неча сабаблари бор. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ


             Tolib Yoqubov 74 yoshda Ҳурматли ўзбекистонликлар! 

              2015 йил 8-9 июль кунлари Женева шаҳрида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитети аъзолари Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ФУҚАРОВИЙ ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ХАЛҚАРО ПАКТИ бўйича мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятига бағишланган навбатдаги ҳисобот (доклад)ини тинглашади ва муҳокама қилишади. Бундай тадбир биринчи марта ўтказилаётгани йўқ – мустақил Ўзбекистон ҳаётидаги бу каби тадбир биринчи марта 1998 йилда БМТнинг Қийноқларга қарши комитетининг сессиясида бўлиб ўтган ва мен унда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) номидан альтернатив доклад билан иштирок этганман. Continue reading

БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ


          Толиб Ёқубов 

          Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қийналмай, ҳеч нарса бўлмагандай ўн минглаб инсонларни қамоқхоналарга жўнатди. Бундай қараганда мамлакатнинг жиноий қонунчилиги ҳатто баъзи демократик давлатларнинг шу тоифадаги қонунчилигидан ёмонга ўхшамайди. У ҳолда муаммо нимада? Нега прокуратура, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва бошқа идоралар терговчилари, жиноий ишюритувга алоқаси бўлган турли мавқеъидаги судьялар ҳар қадамда, виждонлари қийналмай, қўпол равишда, жазоланиш мумкинлигини ўйламай процессуал қонунлар меёрларини бузиб келдилар? Бу масалада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ўзининг 2004 йил 7 январда эълон қилган докладида ушбуларни ёзган эди: (Парча)    Continue reading

ЎИҲЖни ким қандай топиб келган?


Толиб Ёқубов

Қодирий домла айтмоқчи, “Мозийга қайтиб иш кўриш хайрли, дейдилар…” Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг фахрий президенти Толиб ака Ёқубов ана шундай хайрли ишга ўз ташкилоти фаолиятига оид диққатга сазовор айрим воқеаларни сўзлаб бериш орқали ҳисса қўшишга лутфан розилик бердилар.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш совет даврида қандай кўринишда бўлган? Continue reading