Category Archives: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

ГУЛНОРА КАРИМ МУЛКИ


Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон берди ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Continue reading

Advertisements

ТОВЛАМАЧИЛИК


Толиб ЁҚУБ

БОШ ПОРАХЎР РАШИД ҚОДИРОВ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси (ЖК)нинг 165-моддаси “Товламачилик” дея номланган. 2006 йил 29 апрель куни қамоққа олинган менинг куёвим Азамжон Формонов Жиззах вилояти прокуратурасининг алоҳида ишлар бўйича катта терговчиси Қаҳҳор Маллаев ва Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) Тергов бўлимининг катта терговчиси подполковник Бозорбой Қодиров чиқарган қарорларга асосан айнан шу битта (ягона) модда билан айбланди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)га 20001 йилда аъзо бўлган Азамжон 2006 йилга келиб Сирдарё вилоятида фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўзга яққол ташланадиган ҳуқуқбонга айланди. Бу – вилоят ва Гулистон шаҳар раҳбарларини ташвишга солиб қўйди ва улар … уни узоқ йиллар қамоқда сақлаш режасини ишлаб чиқишди. Бу гапни унга Сирдарё вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимининг бошлиғи полковник Мусо Ражабов айтди: у Азамжонни кўча-куйда кўриб қолса, тўхтатиб бир неча марта: “Ҳой бола, кўзингга қараб юр! Агар ўзингни уёққа-буёққа ташлайверсанг, сени Жаслиқда чиритаман!” деди. Continue reading

СВЕТ ЎЧИШИ ЖОНГА ТЕГДИ


Толиб ЁҚУБ

ДАВЛАТ МОНОПОЛИЯСИ

Қишлоғимизда свет тез-тез ўчиб туради – бир кунда атиги 3-4 марта ўчса, “э, хайрият-эй, 5-10 марта ўчмади-я!” дея суюнамиз. Светимиз кечаси ҳам ўчиб туради. Шуниси чатоқроқ, чунки ҳожатга чиқа олмайсан – ҳожатхонанинг тешигини топиш… буёғини ўзингиз тушунасиз. Ёзда Франциядан меҳмонлар келишини кутиб турибмиз … юракни ҳовучлаб, турган гап! Биз-ку, светсизликга анча ўрганиб қолдик – пайпаслаб бўлса ҳам ҳожатхона тешигини топиб турибмиз. Францияда свет умуман ўчмайди. Бунга ўрганиб қолган меҳмонлар нима қилишаркин? Бошимиз қотиб турибди. Битта йўли – 3-4 та фонарик тайёрлаб қўйиш – бошқа йўли йўқ! Continue reading

КАРИМОВИЗМ


Толиб ЁҚУБ

ДЕКАРИМОВИЗМ ва УКРАИНА ТАЖРИБАСИ

Мақола давомида тилга олинадиган баъзи тушунчалар:

Islom KARIMOV

Деградация, регрессия de “пастга” сўзи ёрдамида ҳосил қилинган тушунча бўлиб, у аксар ҳолларда тараққиёт (прогресс)га қарама-қарши тушунча сифатида қаралади; Деградация, регрессия — вақт ўтиши билан бирор нарса ёки ҳодиса хоссаларининг ёмонлашиш жараёни, сифатнинг аста-секин ёмонлашуви, пасайиши, табиат ва вақт қонунларига кўра ташқи таъсир натижасида борлиқ (материя)нинг вайрон этилиши; тушкунлик;

Демонтаж — йиғма конструкцияни бир-биридан ажратиш ёки бус-бутун бинони бузиш йўли билан йўқ қилиш; Демонтаж — қурилиш, машина ва аппаратларни алоҳида қисмларга ажратиш, уларни ўрнатилган жойидан бошқа жойга кўчириш; Демонтаж — ижтимоий тузум, давлат бошқаруви тизими (ва ҳ.)ни йўқ қилиш; Де… [лотинча: de – ажратиш, йўқ қилиш, бекор қилиш, тугатишни англатувчи тескари амал]; Мисоллар: дегазация (газсизлаштириш), деблокировать (тўсиқни олиб ташлаш), деморализовать (ахлоқсизлаштириш), яъни, қуйи томонга ҳаракатланиш, пастлаштириш. Continue reading

Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди судьяси Кошаева С.Р.га


Толиб ЁҚУБ

Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди [КС]

раиси Б.Ш.Мирбобоевга

ЎзР КС судьяси Кошаева С.Р.га Нусхаси: ЎзР Адлия вазири Русланбек Давлетовга

Муҳтарам Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович!

Муҳтарама Кошаева Сайёра Режипбаевна!

Муҳтарам Русланбек Куролтайевич!

Менинг 2019 йил 6 январьда ЎзР Президенти Ш.Мирзиёев номига йўллаган мурожаатимга ЎзР КС судьяси [С.Р.Кошаева] ўз фикрини билдиргани беҳад қувонтирди. Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев номига йўллаган камтарона мурожаатимга мамлакатнинг КС каби ўта нуфузли ташкилоти эътибор қаратгани мени ниҳоятда қувонтириш билан бир пайтда ниҳоятда таажжублантирди ҳам. Қувонишимнинг сабаби эса оддий: Continue reading

РУСЛАШТИРИШ СИЁСАТИДАН ВОЗ КЕЧИШ ва МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАРНИ ТИКЛАШ ҲАҚИДА


Марказий Осиё (МО)да, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, руслаштириш сиёсати [РС]нинг биринчи босқичи XIX-аср ўрталарида МОни Россиянинг “еб тўймас” миллатчи императорлари томонидан амалга оширила бошлаган эди – улар ўзларини маданийлашган ва ўқимишли “оқтанли”, ерлари босиб олинган халқларни эса “туземцы”, яъни, қолоқ, маданиятсиз, паст табақали халқ сифатида қарашарди. ХХ-асрнинг 1917 йил октябрь ойида ашаддий коммунист В.Ленин томонидан уюштирилган давлат тўнтариши РСни янги босқичга кўтарди, гарчи у 1924 йил 21 январьда ўлган бўлса-да, унинг РС таназзулга учрамади – РСни унинг содиқ сафдоши И.Сталин (Жугашвили) давом эттирди. РС Урал тоғидан то Владивостокгача бўлган бепоён ҳудудларда яшаган катта-кичик халқлар ва эл-элатларни қамраб олди, Кавказ ва Кавказорти халқлари, украинлар, молдованлар, фин-угор тилли халқлар РСдан “бенасиб” қолишмади. Бироқ, РСнинг асосий тўқмоғи МО халқлари қозоқлар, ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, туркманлар ва бошқа камсонли эл-элатлар бошида “синди” – у оммавий тусга кирди. Continue reading

ДАВЛАТ РАҲБАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ


       Толиб ЁҚУБ

Чумолитабиатли халқлар

“Давлат раҳбарининг асосий вазифаси нимадан иборат?” дея сўрасангиз, катта кўпчилик ўйлаб ҳам ўтирмасдан: “Нимадан иборат бўларди – давлатни бошқаришдан иборат-да, шуям саволми?” дея саволингизга савол билан жавоб беради. Аслида ундай эмас! Дунёдаги барча давлатлар ўзларининг сиёсий тузуми, иқтисодининг кучи, халқининг менталитети (зеҳнияти), ёшларнинг интеллектуал баркамоллиги ва турли бошқа жиҳатлари бўйича бир неча гуруҳга мансублигини кўриш мумкин. Мас., АҚШ, Буюкбритания, Канада, Япония, Жанубий Қурия, ёки Европа Иттифоқига кирувчи Германия, Франция ва Швейцария каби мамлакатларда, шўбҳасиз, демократик сиёсий тузум ғалаба қилганини, иқтисодий кучи юксак довонларга кўтарилганини, замонавий билим олиш учун ёшларга кенг имконият ва имтиёзлар берилганини кўрамиз. Continue reading