Category Archives: ТАРЖИМАЛАР

НЕГА МЕН СОЛИҚ ТЎЛАМАЙМАН


Павел Гладков:

 

Ўз меҳнатим билан бекорчихўжаларнинг улкан тўдасини боқишга ва уларнинг инжиқликларини кўтаришга менинг мутлақо рағбатим йўқ.

 

21 ноябрь 2018 йил

Мен ўз-ўзини таъминловчи шахсга айланганимга беш йил бўлди. Мен солиқ тўламайман. Ҳеч қандай. Магазинларда маҳсулотлар нархига қўшилганлардан ташқари, албатта. Афсус, ушбу солиқдан мен ҳеч ҳам қочиб қутила олмайман, бироқ бу солиқ ягона бўлиб қолишига ҳаракат қилишга кучим етади. Мен келажакда ҳам солиқ тўламаслик учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ҳар қандай шароитда! Сабаби оддий: мен давлат пул воситаларини норационал сарфлашни йўлга қўйган, деб ҳисоблайман, кимларнингдир инжиқликларини эса мен ўз меҳнатим билан кўтаришни истамайман. Continue reading

  ВЯЗЬМАГА  ДАРЧА


Алена Солнцева  бир-бири билан нотаниш икки Россия ҳақида 

______________________________________________________

Алена Солнцева

Алена Солнцева

09 февраль  2015 й.

Мақола  www.gazeta.ru  сайтида чоп этилган

Маршруткада эшитиб қолиб давлат сирини ошкор қилгани учун давлатга хоинликда айбланиб қамоққа олинган вязьмалик кўпболали онага ҳамдардлик билдираётган пойтахт кўчаодамлари аёлнинг кундалик ҳаётининг тафсилотларидан хабар топгач даҳшатга тушишди. Етти бола, иккитаси жиддий касал, учта каттасининг онаси оилани ташлаб кетган, эр ишламайди… Журналистлар Вязьмага бориб келишди, оила ўта қашшоқликда яшаётган уйда олинган суратларни чоп этишди – мебель йўқ, фақат кроватлар қўйилган, кечги овқатга болалар бир бўлак гўшт билан бир бурдадан нон ейишади, уй подъезди ифлосланиб кетган, деразадан кўринган манзара эса хафагазак ва умидсиз. Continue reading

БАЖАРИЛМАЙДИГАН ТОПШИРИҚ


 

Герман Обухов

Герман Обухов

Герман Обуховнинг “Озодлик” радиосининг рус редакциясига берган интервьюси

29.01.2015

Бир куни президентга Яратган Эгам Россияни «ахлоқсиз Ғарб»дан қутқариш ва «Рус дунёси»ни тиклашдек буюк топшириқни топширгандай туюлди. Шу буюк топшириқни бажариш учун бошқа динлиларга қарши муқаддас уруш эълон қилиш, халқаро шартномаларни бузиш, қўшни мамлакатлар ҳудудини босиб олиш, йўловчилар учаётган самолетларни уриб тушириш, тинч аҳоли минган автобусларга қарата ўт очиш ва бўлғинчиларни қўлдан келганча қўллаб-қувватлаш мумкин. Бироқ бу топшириқ учун берилган ишончнома сохта бўлиб чиқди, ва уни яхшилик ҳамда ёруғлик вакили эмас, фаришталардай кийинган шайтон хизматкори берганлиги маълум бўлди. Биз қачон бу юз берганини билишимиз даргумон, бу – дўзаҳнинг сири. Continue reading

ЛИТВИНЕНКОНИНГ  ЎЛДИРИЛИШИ


             

Бен Эммерсон

Бен Эммерсон

Адвокат Эммерсон нутқи

              Александр Литвиненконинг ўлдирилиши бўйича жамоатчилик тергови очилишида Марина Литвиненконинг адвокати Бен Эммерсон нутқининг тўлиқ матни 

Лондон, 27 январь 2015 йил

Инглиз тилидан рус тилига “Литвиненко Фонди” таржима қилган Continue reading

РОССИЯ  БУ  ҲОЛАТДА  2015 ЙИЛДАН ЎТОЛМАЙДИ


Андрей ЗУБОВ  –  фашист давлат, Улуғ Ватан урушининг чириётган ғолиблари ва яхши одамлар ҳақида

Андрей Зубов

Андрей Зубов

2014 йилда Қримни босиб олиш Россияни Украина билан жанжалга, дунё билан зидлашишга, халқаро санкцияларга ва иқтисодий инқирозга олиб келди.

Continue reading

“МЕН АЙТА ОЛАМАН: Совет зиёлиларининг 90 фоизи давлат хавфсизлиги органларига ишлар эди”


Олег КАЛУГИНhttp://ehorussia.com/new/node/7718\

16 май, 2013 йил

Собиқ совет резиденти, ўтмишда СССР Давлат Хавфсизлик Комитети (ДХК, КГБ)си ташқи контрразведка бошқармаси бошлиғи, ҳозир АҚШда яшаётган КГБ генерали Олег Кулагин: “Пимендан бошлаб урушдан кейинги барча патриархлар билан мен танишман, Алексий – менинг собиқ дўстим, Кирилл эса эски қадрдоним, – мен ДХни назарда тутаяпман”.  Continue reading

УКРАИНА ва РОССИЯ  – ТАРИХИЙ УЗИЛИШ


ТАРИХИЙ  УЗИЛИШ4-қисм. Биринчи шахснинг қўрқуви ва даҳшати

16 январь 2015 й.

Владимир НАДЕИН

Арзимаган одатий эҳтиётсизлик қўлда кучли оғриқ пайдо қилди  ва у узоққа чўзилган оғриқ бўлиб чиқди. Шунда мен хафа бўлиб англадимки, журналистикадаги 57 йиллик узлуксиз ишим давомида  чап қўл билан ёзишни ўрганмаган эканман. Илгари фақат кўчма маънода, деб ўйлардим, бироқ, йўқ, тўғри маънода ҳам экан. Бажарилмаган ваъда ва мутоаланинг узилиб қолганидан ўнғайсизлик учун энди ўқувчилар олдида кечирим сўрашга тўғри келаяпти. Continue reading

РОССИЯДА АРОҚ АРЗОНЛАШМОҚДА


Андрей ПионтковскийАндрей Пионтковский

Иқтисодий муаммолардан чалғитиш учун халқ очиқдан-очиқ ароқхўрликка ундалмоқда

 

Россия сиёсатшуноси, публицисти, Россия Фанлар Академиясининг Системали таҳлил институти етакчи илмий ходими Андрей Пионтковский «ГОРДОН» нашрига берган эксклюзив интервьюсида нега Россия Навальнийга ҳукм эълон қилишга шошилгани, Медведев Луганск жангариларига қандай ёрдам ваъда қилгани ва Путин билан биргаликда яна кимларни суд қилиш лозимлиги ҳақида гапириб берди. Continue reading

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ РУБЛЬ ҚОПҚОНГА ТУШИБ ҚОЛДИ


Профессор Ирина БОЙКОИрина БОЙКО

6 ноябрь,  2014 й.

Профессор Бойко  нега хомашъёвий иқтисод кучли валютали бўла олмаслиги ҳақида Continue reading

ВАТАНГА МУҲАББАТ ВА МАМЛАКАТДАН МАҒРУРЛАНИШ ҲАҚИДА


Антон ОРЕХЪ maqolasigaАнтон ОРЕХЪ

6 ноябрь 2014 й.

400 йилдан кейин бизни мисли кўрилмаган даражада бирлаштираётган, поляклар устидан қозонган ғалабамизнинг ажойиб байрами муносабати билан бизда мамлакат учун мағрурланиш пайдо бўлиши лозимлиги ҳақида кўпчилик аллақачон гапириб ўтди. Ҳа, шундай, мажбурмиз, вассалом —  мағрурланишдан бошқа бизда ҳечам бошқа вариант йўқ. Continue reading

ПУТИН ХАЛҚДАН ЧАРЧАДИ ВА ЎЗ ПУЛЛАРИНИ ҚУТҚАРМОҚДА


ТАРЖИМОНДАН

 

Putin xalqdan charchadiПрезидент Путиннинг энг ишончли одамлари:

 

              Александр Бортников (миллати –рус), Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори,

Анатолий Медведев (миллати – рус), Россия Федерацияси Бош вазири,

Сергей Шойгу (миллати – тыва), Россия Федерацияси Мудофаа вазири,

Эльвира Набиулина (миллати – бошқирд), Россия Федерацияси Марказий банки раиси.

 

Бу шахслар мазкур лавозимларни эгаллаб туриши давлат хавфсизлик хизмати, ҳукумат бошқаруви, ҳарбий-мудофаа ва молия-кредит-банк соҳасида энг етук мутахасссислар бўлгани учун эмас – Россияда бу соҳаларда интеллекти, билими ва тажрибаси бўйича юқоридаги тўртта шахсдан жуда юқори бўлган шахслар етарлича кўп – бу тўртта шахс Путиннинг энг ишончли ва содиқ одамларидир. Кейинги учтаси асосан ўзининг иродасизлиги ва Путин иродасига тўлиқ бўйсуниши учун ҳам шу лавозимларга қўйилган, деб айтиш мумкин. Continue reading

ИККИ КАТТА ТАФОВУТ


ИККИ  КАТТА  ТАФОВУТАНТОН ОРЕХЪ

 

12 декабрь  2014 й.

Россия телевидениесини кўриш заруратидан мен ўзимни четлатганим учун бахтиёрман, бироқ унда АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) фаол қўллаган қийноқлар келтирилган доклад тўғрисида гапирганларини кўз олдимга келтира оламан …

Мен қўлимга келиб тушган материаллар билан қанчалик таниша олганимни сўрасангиз – даҳшатли воқеалар. Қўшиб-чатмаганимда ҳам – ноинсоний ҳатти-ҳаракатлар. Бу – айнан қийноқлар, қандайдир “суриштирув ва текшириш олиб бориш усуллари” эмас. Докладда айтилган нарсаларнинг баъзилари Ўртаасрларни эслатади. Баъзилари фашизмни эслатади. Баъзиларидан Лубянканинг бемаза ҳиди келади. Шу ерда мен тўхтамоқчиман. Continue reading

«АҚШ СОБИҚ ЭЛЧИСИНИНГ МОСКВАДАГИ ҚАРОРГОҲИНИ КГБнинг СОБИҚ ХОДИМЛАРИ КЛУБИ ДЕБ АТАШАРДИ»


 Татьяна ОРЕЛ-1НАТО секретари ўринбосари – ФСБ агенти. У Путин манфаатларини қўллаб-қувватлайди ва Порошенконинг қарорларига акстаъсир ўтказади

http://gordonua.com/publications/Borovoy-Zamestitel-sekretarya-NATO-agent-FSB-Rossii-On-lobbiruet-interesy-Putina-i-vliyaet-na-resheniya-Poroshenko-49650.html

Давлат думасининг собиқ депутати, «Ғарбий танлов» партияси раиси Константин Боровой «ГОРДОН» нашрига мурожаат қилиб  ўзи томонидан тўпланган эксперт гуруҳининг сенсацияли хулосасини зудлик билан чоп этиш ва Петр Порошенкони Қрим ва босиб олинган Донбасс ҳудудларини озод этиш бўйича фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлаши зарурлиги ҳақида огоҳлантиришни сўради. Continue reading

ПУТИН НОМЛИ БОШИБЕРК КЎЧА


Boshi berk ko'cha29 октябрь, 2014 йил,

 

Алексей КОНДАУРОВ

Мухолифат сафида Қримни “қайтиб бериш-қайтиб бермаслик” ҳақидаги кейинги кунларда бўлиб ўтган баҳс, президент Маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Володиннинг Россия Путинсиз тамом бўлишининг муқаррар эканлиги ҳақида очиқ айтгани ва, ниҳоят, Россия президентининг “Валдай клуби” мажлисидаги нутқи Россия боши берк кўчада турганлигини, бу кўчадан осон чиқиш йўли йўқлигини очиқ-тиниқ намойиш этди. Continue reading

ЕЛЕНА УРЛАЕВА: “БИЗ ҲАР ДОИМ СТРЕСС ҲОЛАТДАМИЗ …”


Elena Urlayeva3 декабрь 2014 йил

Ўзбекистонда ўзининг кундалик ҳаётининг ташқарисида юз бераётган воқеаларга ҳеч бўлмаганда озроқ қизиқадиган ҳар бир одамга бу аёлнинг исми маълум. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи энг жасур шахслардан бири, норасмий “Ўзбекистон ҳуқуқбонлик уюшмаси” раҳбарининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида журналист Сид Янишев ундан батафсил интервью олди.

***

Елена Урлаева, Тошкент, 2007 йил

Бизнинг сўҳбатимиз унинг ўз оиласи билан яшайдиган ва  оғир ахволга тушиб қолган одамларга ёрдам берадиган “қайноқ” телефон линияси кеча-ю кундуз ишлайдиган “штаб-квартира”сида бўлиб ўтди.   Continue reading

ВАТА УЧУН ЎРДА ЖАВОБГАР ЭМАС!


1395157_10153316628238776_8494615165981878304_nAнвар НАЗИР

Кейинги пайтларда рус интернет сегменти ва Россия ТВда “КИМ АЙБДОР?” деган савол атрофида шиддатли баҳс-мунозара бошланиб кетди ва бу азалий рус саволига жавоб топишди: Кремлга Сталин, Брежнев, Путиннинг келиши, давлат хавфсизлик хизматининг ҳукмронлиги, ГУЛАГ, қишлоқ хўжалигида пахта яккаҳокимлиги, Оролнинг қуриши, қатағонлар, коллективлаштириш, фуқаровий уруш, СССР фуқароларининг ўз қўни-қўшнилари, яқинлари, ўқитувчилари, ота-оналари, опа-сингил ва ака-укалари устидан ёзган оммавий донос (чақимчилик)лари – буларнинг ҳаммаси қўйилган саволга жавоб бўлди … . Continue reading

РОССИЯ УЧУН ЯНГИ АФҒОНИСТОН


 Герман Обуховёки ОДДИЙ ДАУНБАСС

13 ноябрь  2014 йил

Украина – Россия эмас, Донбасс эса – Чеченистон эмас. Ҳаммаси анчагина қайғули. 1979 йил 25 декабрда совет қўшинлари «қардош афғон халқининг инқилобини қўллаб-қувватлаш учун»Афғонистонга бостириб кирди. Мужоҳидлар билан 10 йил давом этган ва 15 мингдан зиёд совет аскарлари ва офицерларининг умрига зомин бўлган уруш бошланди. 53 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ярадор бўлишди, контузия ёки жароҳат олишди. Деярли ярим миллион одам бегона юртда, уруш ва антисанитариянинг оғир шароитларида турли касалликларга чалиндилар. Continue reading

НЕГА ПУТИН АҚШга ҚАРШИ КУРАШМОҚДА


Олег КозыревОлег КОЗИРЕВ

 

19 ноябрь 2014 йил

              Ботир Путин яна АҚШ билан кураша бошлади. Ҳужумни қайтарди, таҳдидларни англаб етди ва маневрни амалга оширди.               АҚШ – қулай душман. Бебаҳо.

Биринчидан, у улкан ва кучли. Тан бер, агар сен ҳақиқатан таъсири кучли ким биландир курашаётган бўлсанг ўзингга ўзинг берган баҳонг ҳам юқори бўлади. Гана, Ливия, Лихтенштейн билан курашиш жудаям марднинг иши эмас. Мард бўлсанг «Мен – қарши – АҚШ» яккама-якка олишувинг олдидан сен осонгина бутун шаҳарга ўзингнинг афиша (эълон)ларингни елимлаб осиб чиқишинг мумкин. Ва бундай афишалар учун уятли бўлмайсан. Continue reading

ПУТИН ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ АСРДА ЯШАЯПТИ


Marat Gelman20.11.2014

Галерист, арт-менежер ва сиёсий технолог

Марат Гельман Россия учун G20 саммити

натижалари, совуқ уруш ва РФ

президентининг иллюзиясини шарҳлаб берди

 

Марат  ГЕЛЬМАН

Бир неча йил илгари Украинада уни Виктор Медведчукка жуда яқин деб ҳисоблашар ва 2004 йилда Виктор Януковичнинг  сайловолди штабида ишлаганини айтишарди. Ўша пайтда россиялик сиёсий технологлар командаси уч хил украинцлар ҳақида маълум бир ролик ишлаб чиқдилар ва уни шарқ-ғарб айирмачилик мавзусини фаол тиқиштирган ҳолда Украинада тарқатдилар. Ролик иш берди.  Continue reading

БЕРЛИН ДЕВОРИ ҚУЛАДИ, РОССИЯ ЯНГИЛАРИНИ ҚУРДИ


Олнг ПАНФИЛОВОлнг ПАНФИЛОВ

10 ноябрь 2014 йил

“Америка овози” радиостанцияси собиқ СССР ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзенинг архивда сақланган интервьюсини чоп этди: “Мен Берлин девори қулатилгани ҳақида Берлиндаги совет элчисидан эшитдим. У пайтда мен Москвада эдим. Элчи менга қўнғироқ қилиб немислар деворни буза бошлаганини билдирди”. Кейин у совет армиясининг аралашувига йўл қўймагани ҳақида гапирди, бироқ интервьюнинг бу фрагменти (қисми) тасодифан СССР вазири бўлган бу одамни афсона даражасига кўтараётганлар учун фойдали, холос. Унинг ўзи ҳам, унинг кўпгина сафдошлари ҳам Берлин деворининг қулаши ҳақида гапираётганларида гўё-ки Шеварднадзе қўлида лом ёки болға билан деворни ўзи бузаётгандай гапиришади. Шеварднадзе бу афсонага қарши эмас эди, “буюк” бўлиш эса унга ёқарди. Уч йилдан кейин Россия янги “Берлин девори”ни – бу сафар Шеварднадзе учун – Абхазияда қурди, ва у қаршилик кўрсата олмади. Continue reading