Category Archives: МАҚОЛАлар

МУРОЖААТ


Мен Франциядан Ўзбекистонга ҳамоноқ бир катта мақола ёздим ва унда бир қатор таклифларни илгари сурдим. Мақолани президент девонига ва Вазирлар Маҳкамасига юбордим. Менга давлат идораларидан бирин-кетин хатлар кела бошлади. Шу пайтгача 6-7 та хат келди. Бошида қишлоғимизда свет тез-тез ўчиб турарди (суткада камида 2 марта), ҳозир эса деярли ўчмаяпти, охирги бир неча кун давомида бир марта ҳам ўчгани йўқ. ХУЛОСА: Ҳозирги президент даврида курашиб натижага эришиш мумкин экан.

Мен яна битта ташаббус билан чиқдим – менга жавоб ёзган давлат мулозимларига МУРОЖААТ ёздим ва унда ПФ-4624 Фармонни бекор қилиш масаласига қўл уришга даъват қилдим. Сизларга ўша МУРОЖААТ матнини юбораяпман.
Ҳурмат ила Толиб акаман.

Continue reading

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН


Толиб ЁҚУБ

 

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

 

Бир-бирини яхши танийдиган, ёшликда бирга ўйнаб-ўсишган 2-3 та олим, 3-4 та турли соҳалар мутахассиси ва битта деҳқон ҳафтада бир марта чойхонада йиғилишиб ҳарфана ейишар, сўҳбат пайтида асосан олимлар ва мутахассислар гапирар, деҳқон эса жимгина эшитиб ўтирар экан. Ҳар сафар олимлар деҳқонга умуман тушунарсиз қандайдир юқори материялар ҳақида гапиришса, мутахассислар ўзларининг кашфиётлари ҳақида завқланиб сўз юритишарди. Баъзан сўҳбат кутилмаган мавзуга бағишланган пайти ҳам бўларди. Бир сафар гап ҳазил-мутойибага айланди ва сўҳбатдошларнинг бири эшак қандай ҳайвон, унинг ўта ўжарлигини ҳамма билади, халачўп билан ниқтамасанг ўла қолса ҳам юрмайди, унда фаросатнинг “ф”си ҳам йўқ, ҳатто сигирчалик “ақли” йўқ – сигирни ҳовлингдан далага ҳайдаб юборсанг, кечгача далада ўтлаб, кечқурун ўзи ҳовлингга кириб келаверади, дея жамоа олдига – нега? деган савол қўйди. Continue reading

ЮРТГА ҚАЙТИШ МУАММОСИ


Толиб ЁҚУБ

 

(Ярим ҳазил, ярим чин)

 

Шу кеча-ю кундузда мени ватанга, юртимиз Ўзбекистонга, қайтиш масаласи чулғаб олган. Бу ҳақиқий, чин масала – ҳазили йўқ! Бундан 1,5 йил илгари бу масала ҳаёлимга ҳам келмасди. Салкам 2 йил илгари Ўзбекистонда “келсанг ютаман” дейдиган исми Ислом, шарифи Карим бўлган аждаҳо бор эди. Ҳозир у йўқ – у ўлди! У 27 йил давомида яратган сиёсий тузум ҳам аста-секинлик билан ўлиб бораяпти, дейишмоқда Ўзбекистонда яшаётган таниш-билишлар. Илоҳим, шундай бўлсин! Чет элларда менга ўхшаган минглаб (балки ўнминглабдир?) ўзбекистонликлар шу орзу билан юришибди. Мен шу масала бўйича ҳар куни Озодлик Радиоси сайтини титкилайман. Кеча бундай хабар чиқди: “2005 йилдан буён Қирғизистон ва Россияда, 3 йилдан бери эса, Туркияда яшаётган Маъмура Раҳматова турмуш ўртоғи, қизи, ўғли, келини ва икки набираси билан Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди…. Туркиядаги Ўзбекистон Бош консули ёрдамчисининг айтишича, агар Маъмура Раҳматова мурожаат қилса, унга ва оиласига Ўзбекистонга қайтиши учун қонун доирасида кўмак кўрсатилади. Continue reading

КИМДИР ОБОД ЮРТНИ ХАРОБ ҚИЛАДИ, КИМДИР ХАРОБ ЮРТНИ ОБОД ҚИЛАДИ


Толиб ЁҚУБ

Қишлоғимиздан икки километрча нарида темирйўл разъезди бўлиб, СССР парчалангач, темирйўл ҳам, разъезд ҳам бора-бора харобага айланди. Разъездда пишиқ ғиштдан тикланган 4 хонали иморат бўлиб, атрофда яшовчи аҳоли унинг барча эшик ва деразаларини қўпориб олиб кетишган, иморат ҳувуллаб қолган эди. Ўша пайтда мен Тошкентда, оилам (аёлим ва болаларим) эса Жиззахда, ота-онамдан қолган ҳовлида яшарди. Мен аҳъён-аҳъёнда оиламдан хабар олган Тошкентдан Жиззахга машинамда келганимда шу разъезд ёнидан ўтар эдим. Бир сафар келганимда нимагадир разъезд олдида тўхтадим. Машинадан тушишим билан кўзим ўта хароб ахволда бўлган бир чолга тушди – соқол-мўйлови ўсиб кетган, устидаги кийими йиртиқ, кирдан ранг-рўйини билиб бўлмас даражада эди.

Continue reading

ЎГИТЛАР


Толиб ЁҚУБ

ТЎРТ БУЮК ДИН, ТЎРТ БУЮК ПАЙҒАМБАР, ЎН ЎГИТ ва ҲИЖОБ

Ҳар қандай дин – ғоя, ҳар қандай ғоя – дин! Бу менинг фикрим эмас, бу – файласуфларнинг фикри. Дунёда динлар ва, демак, ғоялар кўп. Бу гапнинг акси ҳам тўғри – дунёда ғоялар ва, демак, динлар кўп. Дунёда беҳисоб ғоялар бор – уларнинг ҳар бирига инсониятнинг бир қисми ич-ичидан ишонади. Қандайдир ғояга ўнта одам ишонади, баъзисига мингта, баъзисига эса миллионлаб одам эътиқод қилади. Ғояни кашф этган инсонни унга эргашган ва ишонган одамлар даҳо (доҳий) дея тан олишади. Динда ҳам шундай – динда даҳони пайғамбар дейишади. Баъзи ғоялар инсонпарварликни тарғиб қилса, баъзилари эса инсонлар ва халқлар орасига раҳна солишга интилади. XIX-асрда миллати яҳудий бўлган германиялик файласуф Карл Маркс коммунистик ғояга асос солди. Унинг ғояси шу қадар жозибалик эди-ки, бу ғоя дунёдаги турли мамлакатларда юзмиллионлаб одамларни ўз ортидан эргаштирди – коммунистик ғоя динга, унинг асосчиси К.Маркс эса коммунистларнинг доҳий-пайғамбарига айланди. ХХ-асрда Германияда яна битта доҳий пайдо бўлди, уни немиснинг катта-ю-кичиги “фюрер” (доҳий) деб аташарди – бу нацизм ғоясига асос солган Адольф Ҳитлер эди. Унинг ғояси ҳам, К.Маркс ғояси каби, ўта жозибали эди, шунинг учун ҳам фан, техника, архитектура, адабиёт ва бошқа соҳаларда дунёга машҳур бўлган минглаб олим-у ёзувчиларни етиштириб берган немис халқини 15-20 йил ичида доҳий учун жонини ҳам аямайдиган фанатлар тўдасига айлантирди. Continue reading

ХАЛҚ ДУШМАНИ


Толиб Ёқубов: Қисқача таржимаи ҳол

 

Толиб Ёқубов – математик, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1941 йил 15 май куни Жиззахда туғилган, ўзбек. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг математика факультетини тамомлаган. Аспирантурани В. Ленин номидаги Москва давлат педагогика институтида ва В. Ленин номидаги Кишинев давлат университетида ўтган. Номзодлик диссертациясини 1975 йилда Молдавия ССР Фанлар академиясида ҳимоя қилган. Сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоя фаолияти учун ишдан бўшатилгунига қадар, 1992 йил 30 ноябргача “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедрасида ишлаган. 1983 ва 1996 йилларда педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун математик мантиқ бўйича иккита китоб чиқарган.Т. Ёқубов 1989 йил февраль ойида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ ҳаракати сафига кирди ва 13 йил давомида “Бирлик” Халқ ҳаракати Марказий кенгаши раёсатига аъзо бўлди. Унинг таркибидан 2002 йил 19 май куни чиқиб кетди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) тузилганидан бери ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланиб келган. Мазкур жамиятни 2001 йил 5 октябридан 2009 йил 6 майгача бошқарган. Икки марта уйланган, биринчи оиласидан бир ўғил ва бир қизи, иккинчи оиласидан бир ўғил ва уч қизи бор. Неваралари 13 та. 2006 йилдан бери Францияда истиқомат қилади. Continue reading

НЕВАРАЛАРИМНИНГ ДУГОНАЛАРИ


Толиб ЁҚУБ

 

 

              Жиззах туманидаги Тоқчилиқ қишлоғи Ўзбекистондаги минглаб қишлоқлардан бири. Уни бошқа қишлоқлардан афзал қиладиган бирорта шоху-бутоғи йўқ – ҳамма ёқда гувала, ё хом ғиштдан қурилган бир қаватли уйлар, кўчалари асфальт қилинган бўлса-да, ўнқир-чўнқир кўчаларда машина ҳайдасангиз кўнглингиз айнийди – бу 2006 йилнинг гаплари, ҳозир аҳвол қандайлигини билмайман, чунки мен 2006 йил июлида Ўзбекистондан чиқиб кетганман. Францияга биринчи бўлиб ўғлим Олим чиқиб кетди (9 февраль 2006 йил). Сабаби оддий – 2-3 йил ичида милиция унга қарши уч марта маъмурий ҳуқуқбузарлик айби билан, бир марта жиноят содир этиш айби билан иш қўзғатди. Ислом Каримов пайтида ёзилмаган бир қоида бор эди – унга кўра ҳукумат кучишлатар органларга: “мухолиф фикрдаги одамлар – Юсуф Жума каби шоирлар, Мамадали Маҳмуд каби ёзувчилар, Бахтиёр Ҳамро каби ҳуқуқбонларнинг ўзига тегмайсан, бошида уларнинг яқинлари (фарзанди, ака-укаси, тоға-жияни ва ҳоказо)ни қамайсан, товба қилмаса ўзини қамайсан” деган кўрсатма эди. Continue reading