Category Archives: ДАВЛАТ ТЕРРОРИЗМИ

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VII-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVII-қисм 

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси жаноб Б.Мустафоев номига ёзилган ШИКОЯТга

ИЛОВА 

2006 йил 29 апрелда ГУЛИСТОН шаҳрида ВОҚЕАЛАР ҚАНДАЙ КЕЧГАН (РИВОЖЛАНГАН) 

 (Ушлаш сценарийси Азам Фармонов ва Алишер Караматов ушлангандан кейин ишлаб чиқилган) 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг  биринчи қадами ҳуқуқбонларни ушлаш ва Гулистон шаҳар ИИБга олиб бориш бўлган.

Ушланишлари ҳаёлларига ҳам келмаган ҳуқуқбонлар Азам Фармонов ва Алишер Караматов 2006 йил 29 апрель куни эрталаб, тахминан 700 ва 730  орасида, бир-бири билан келишмаган ҳолда ўз шахсий ишлари билан кўчага чиқишади. Тонгдан бошлаб уларнинг квартиралари олдига кузатувчилар қўйилади, уларнинг ўзларининг орқасидан эса пойлоқчилар (ташқи кузатув агентлари) тушишади. Continue reading

Advertisements

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VI-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaVI-қисм 

ТЎРТ  МАРТА  ҚАЙТАРИЛГАН  ШИКОЯТ

Қуйида келтирилаётган ШИКОЯТ арзимаган ўзгартириш, тўлдириш ёки олиб ташлашлар билан ЎзР Олий суди раиси Бўритош Мустафоев номига бир неча марта  – аввал менинг номимдан, кейин қизим Озода Ёқубова, сўнгра “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилоти аъзоси Абдураҳмон Ташанов ва, ниҳоят, маҳкум Азам Фармоновнинг ўзининг номидан юборилди, бироқ жоҳил И.Каримовнинг “Жавоб бермайсан!” деган буйруғига 25 йилдан буён оғишмай амал қилиб келаётган суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари уч ҳолда умуман жавоб бермади, бир ҳолда эса (Озодага) отписка, яъни маъмурий фирибгарлик кўринишида жавоб берди. Continue reading

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (V-қисм)


Tolib Yoqubov 74 yoshdaV-қисм

ЎЗБЕКИСТОНДА КОММУНИСТИК  ҚАСД  ОЛИШ  КЎЛАМИ 

СССРнинг Европага кирувчи ҳудудларида ва Россиянинг Москва ва Ленинград шаҳарларида ҳали коммунистик тузум “гуркираб” турган пайтлардаёқ бу тузумнинг моҳиятини тушуниб етган ва унга қарши тинч кураш бошлаган одамлар бор эди. СССР назорат қиладиган Германия Демократик Республикаси (ГДР), Чехословакия ва Польшада коммунистик истибдодга қарши кураш анча юқори эди. СССРнинг Европа қисмидан фарқли ўлароқ унинг Осиё қисми “кўлмак сув”га ўхшаш турғун ҳолатда эди.  Ўзбекистон каби “кўлмак”ка коммунистик истибдодга қарши кайфият Continue reading

КАРИМОВ РЕЖИМИНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ


Толиб Ёқубов

Tolib YOQUBOV

Tolib YOQUBOV

2000 йил июль ойининг бошларида Ўзбекистоннинг марказий газеталарида Сурхандарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманлари тоғли ҳудудларида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” (ЎИҲ) жангарилари пайдо бўлди, отишмалар натижасида қурбонлар бор, деган хабарлар ёзилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) шу йилнинг 18 августида баёнот тарқатиб, унда хусусан ушбуни ёзган эди: (Парча):“Ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан келаётган хабарларнинг саёзлиги ва юқори лавозимли расмий шахсларнинг туманли шархлари содир бўлаётган воқеаларни чуқур ва объектив баҳолашга тўсқинлик қилмоқда. Ўзбекистон ичидаги ва унинг ташқарисидаги нуфузли сиёсий кучлар “халқаро терроризм” ва ислом экстремизми атрофида психоз ва шов-шувни кучайтирган ҳолда ҳарбий- сиёсий кризисни қиздираётганлари факти одамни сергак тортишга мажбур этади”. (Тамом).

Аслида нима бўлган?. 2000 йил декабрнинг бошида мен ва ташкилотимизнинг Қашқадарё вилояти бўлими раиси Шавриқ Рўзимуродов Сурхардарё вилоятининг Шеробод туманига сафар қилдик. Мақсадимиз шу туманлик, 1997 йилда ноҳақликдан қамалиб кетган машҳур банкир Баҳриддин Саломовнинг иши бўйича унинг акаси рассом Азамат Саломов билан учрашиш эди. Ўша пайт рўза пайти эди, бундай пайтда сафарда узоқ юриш қийин, шунинг учун ҳам биз бир суткадан кейин ортга қайтдик. Автобусда биз ўтирган ўриндиқларнинг ёнидаги икки ўриндиқда иккита ёш (тахминан 18 ёшларда) йигитча ўтириб келаётган эди. Шомга яқин автобус йўлдаги бир чойхона олдида тўхтади. Намозхонлар таҳорат ола бошладилар. Шавриқ иккаламиз шом намозига турганимизда ўша икки йигитча бизнинг ёнимизда туришди. Намоздан сўнг тўртовимиз битта стол атрофида оғиз очдик. Йигитчаларни гапга солдик ва улар бизга даҳшатли воқеаларни гапириб беришди. Continue reading

ОСИЛГАННИНГ ТАЪЗИЯСИДА АРҚОН ҲАҚИДА ГАПИРИЛМАЙДИ


            Толиб Ёқубов

            Бир одамни осилган ҳолатда топдилар. Инсон фожеаси. Оила аъзолари, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, аҳли-эл таъзияда тўпланишган. Оила аъзолари чуқур мотамда, уларнинг юрагига қил сиғмайди, гапиришга-да мажоллари йўқ. Қариндош-уруғ ҳам ташвишда, ўзларига яқин инсонни йўқотиш уларда юрак изтиробини келтириб турибди. Қўни-қўшни маййитни ерга бериш маросимини ташкил қилиш учун югур-югур билан банд. Фақат таъзияга йиғилган, кўчада ўтирган аҳли-эл шивир-кичир гапирмоқда. Нима ҳақида? Бири: «Арқон бақувват экан, нимжон бўлганда ўлмай қолармиди» дедимикин? «Илгариги арқонларни бузоқча ҳам узиб кетаверарди, ҳозир капрон дейдими-ей, алламбало нарсалардан тўқишаяпти, шекилли, катта буқа ҳам узолмайди» деябдимикин яна ўтирганлардан бирови? Билмадим. Continue reading

БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ


          Толиб Ёқубов 

          Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қийналмай, ҳеч нарса бўлмагандай ўн минглаб инсонларни қамоқхоналарга жўнатди. Бундай қараганда мамлакатнинг жиноий қонунчилиги ҳатто баъзи демократик давлатларнинг шу тоифадаги қонунчилигидан ёмонга ўхшамайди. У ҳолда муаммо нимада? Нега прокуратура, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва бошқа идоралар терговчилари, жиноий ишюритувга алоқаси бўлган турли мавқеъидаги судьялар ҳар қадамда, виждонлари қийналмай, қўпол равишда, жазоланиш мумкинлигини ўйламай процессуал қонунлар меёрларини бузиб келдилар? Бу масалада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ўзининг 2004 йил 7 январда эълон қилган докладида ушбуларни ёзган эди: (Парча)    Continue reading

Маҳаллийчилик кимга керак эди?


Толиб Ёқубов

Нияти бузуқ, халққа эркинлик беришни истамаган ҳукуматлар сиёсий ҳаётда жамият фаоллашмаслиги, одамлар орасида зиддиятли кайфиятни муттасил ушлаб туриш, миллат ягона куч бўлиб бирлашишига йўл қўймаслик учун қилиниши мумкин бўлган ва ҳатто мумкин бўлмаган ҳар бир ишни амалга оширишга ҳаракат қилади.

Бу – одамларнинг тинкасини қуритадиган, бироқ бундай шароитда уларга қарши курашиш деярли имконсиз бўлган коррупция, порахўрлик, ошна-оғайничилик, маҳаллийчилик ва бошқа ижтимоий иллатларга кенг йўл очиб беришдан иборатгина эмас, бу –одамлар ҳаётида илгаридан катта, бироқ илм-фан, иқтисодий ривожланиш ва маънақият олдида асосий тўсиқ ролини ўйнаган маҳаллий тузилмалар, удумлар, анъаналар (ва б.) ҳамдир ва улар юқорида айтилган мақсадда ҳукумат томонидан кенг ишлатилади. Continue reading