Category Archives: ЎЗБЕК

Ҳар соҳадан бир шингил


Толиб ЁҚУБ

СВЕТ МАСАЛАСИДА ИСЛОМ КАРИМ ДАВРИ ШАВКАТ МИРЗИЁ ДАВРИДАН АНЧА ИЛГАРИЛАБ КЕТИБДИ

[дайжест – ҳар соҳадан бир шингил]

Бундан бирнеча кун аввал тун соат 12,5 бўлганда, мен ҳали компьютерим олдида у-бу нарсалар ёзиб ўтирганимда, кутилмаганда, свет “пўп” этиб ўчиб қолди. Зимистон. Кимдир бурнингга чертиб кетса ҳам ким чертганини билмайсан, киши. “Свет келиб қолар” дея анча кутдим – келмади: “сен кимга айтаяпсан?” демади. Ўйланиб ётдим. Кўзим уйқуга кетгандай бўлувди – тўсатдан, уйқу аралаш, бир воқеа эсимга тушди. Воқеа Ўзбекистонда, И.Карим даврида, мен, ўғлим Олим, келиним Зебо ва учта неварам Доно, Ало ва Холида Франциянинг Angers шаҳрида яшаётган пайтимизда бўлиб ўтган. Биз тез-тез, деярли ҳар куни, ё Жиззахга, ёки Тошкентга телефон қилардик [Францияда уй телефонларига телефон қилиш текин – буни махсус алоқа компанияси ташкил этган]. Истаганча гаплашаверинг – пул ёзилмайди. Continue reading

ПИТНАК


ёҳуд

МЕТИН ИРОДАЛИ АЁЛ
Толиб ЁҚУБ

Питнак – Хоразм вилоятидаги мўъжазгина шаҳарча. Шаҳарчада: “Сен кимнинг ўғлисан [қизисан]?” деган савол берилмайди, чунки ҳамма бир-бирини танийди. Дармон Султон(ова) питнаклик, тиббиёт ҳамшираси. “Опа, уколимни қиб қўйинг” дея унинг уйига ярим кечаси келсангиз ҳам у: “Йўқ, ухлаяпман, эрталаб келинг” демайди – дарҳол юз-қўлини ювиб ишга киришади. Унинг турмуш ўртоғи Азимбой Султон(ов) – врач, ўзбеклар уни “духтур” дейишарди. Яхши одам. “Қўйнинг оғзидан чўп олмайди”ган одам. Фақат битта камчилиги бўлиб, у ўлгудек ароқни “ҳурмат” қиларди – қўйиб берсангиз, эрталабдан кечгача “қиттай-қиттай” қилиб, ичиб, ўтираверарди. Шунинг учун ҳам бўлса керак, у тез ўлиб кетди –кексайишдан ҳали аломат ҳам кўринмас эди. Continue reading

ТАН ОЛИШ ҲАММАНИНГ ҲАМ ҚЎЛИДАН КЕЛАВЕРМАЙДИ


MAJBURIY MEHNAT TARIXGA AYLANDIMI?…

Толиб ЁҚУБ

Тан олиш – марднинг иши. Тан олиш – мардонавор иш. Ҳамма соҳада: сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, ҳатто маданиятда ҳам… Дўстим Ҳазратқул Худойберди кўп йиллардан бери Европанинг энг демократик, энг бой мамлакатида яшайди ва, демак, ҳамма нарсани ўз қаричи, “швед қаричи” билан ўлчайди. Дўстим бир ҳақиқатни тушунмайди, тўғрироғи, тушунишни истамайди: агар Ислом Карим Швецияни 27 йил эмас, 27 ой бошқарса эди: (I) Ҳазратқул Швецияда сиёсий бошпана олишини қўятуринг, у ҳатто ЕИ ҳудудидан ҳайдаб ҳам чиқариларди; Continue reading

ПОЧЧАЛАРНИНГ ҲАММАСИДАН ҚУТИЛДИК


Толиб ЁҚУБ

 

Менинг учта: Марҳамат, Каромат ва Ўғилой исмли опаларим бўлган. Улар омадли бўлишган – бирининг, яъни, Марҳамат опамнинг, турмуш ўртоғи Аҳмаджон Сағди тарих фанлари номзоди бўлиб, аввал доцент, кейин профессор, маълум бир вақт тарих ва география факультети декани лавозимларида ишлаган. Поччам Аҳмаджон Сағди ва опам Марҳамат уч ўғил ва икки қизни дунёга келтирган ота-она бўлишди. Опаларимнинг ўртанчиси Кароматнинг турмуш ўртоғи Абдуғани Абдураҳим ўрта мактабнинг оддий ўқитувчиси бўлса-да, ўтакетган “бетгачопар” бўлиб, танқид масаласида ҳатто ўз отасини ҳам “аяб” ўтирмасди. Continue reading

ИНСОНЛАРНИНГ ҚАДИМИЙ ОДАТИ


Толиб ЁҚУБ

ЗИЁРАТ

Мен Франциядан Ўзбекистонга қайтганимдан кейин мени зиёрат қилгани келган қариндош-уруғлар, қўни-қўшнилар, таниш-нотаниш қишлоқдошлар ва ёру-биродарлар оқимининг бир неча кун давомида кети узилмади. Зиёратга келиб кетаётган одамларни асосан Франциядаги ҳаёт, давлат ҳамда оддий французларнинг сиёсий муҳожирларга нисбатан муносабати ва кўпгина бошқа саволлар қизиқтирарди. Барча саволларга жавоб бериш мушкул эди – қаричилик, қандли диабет касалига чалинганим сабабли, чарчаб қолардим. Зиёрат ёқимли нарса экан – кун қандай ўтиб кетганини билмай қолар экансан. Continue reading

Э-Э-ЭҲ,.. ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИ ҲАМ ФРАНЦИЯДАГИДЕК БЎЛСАЙДИ!


Толиб ЁҚУБ

Э-Э-ЭҲ, ОХИРГИ КУНЛАРДА СВЕТ ДЕЯРЛИ ЎЧМАЁТГАНИ КАБИ ИНТЕРНЕТ ТЕЗЛИГИ ҲАМ ФРАНЦИЯДАГИДЕК БЎЛСАЙДИ!

Рост, қишлоғимизда свет деярли ўчмайдиган бўлиб қолди. Хабарингиз бор: Ислом Карим тириклиги пайтида свет бир сутка давомида нари борса 4-5 соат берилган. Қолган пайтда аҳоли шамчироқ ёруғида тирикчилик қилган. “Тирикчилик” сўзини сиз тўғри тушунинг – у фақат эру-хотин орасидаги тирикчилик эмас, балки оилага кечки овқат тайёрлаш, болаларнинг дарс қилиши, қоронғу оғилда мол-ҳолга қараш, тўй-тамошо ўтказиш каби фаолиятни амалга ошириш ва бошқа кўпгина ҳаётий муаммоларни ечиш ҳамдир. Қишлоғимизда светнинг дам-ба-дам ўчириб қўйилиши нафақат И.Карим даврида, балки Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайлангандан кейин ҳам кўп кузатилган. Continue reading

ТУРКМАНИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗИНИНГ ОТИ ҲАҚИДА АШУЛА КУЙЛАДИ


Толиб ЁҚУБ

http://miniprox.org/browse.php?u=aRS%2FCPmDE1fZL8%2BXHXM%2FeCZLgO48iOsbB3A5SBcmontZPmg%3D&b=5

Yoki: https://www.youtube.com/watch?v=OxBiM6T2Aps

Юқоридаги линкда шу қўшиқ видеотасвири келтирилган – линк “Озодлик” радиоси рус хизмати сайтида 2019 йил 29 апрель куни нашр этилган.

Каждый сходит с ума по своему

(русская народная пословица)

Ҳар ким ўзича ақлдан озади

(рус халқ мақоли)

Тоталитар СССР парчалангач, Марказий Осиё [МО] ҳудудида бир нечта миллий авторитар давлатлар вужудга келди. МОда “Ўзбекистон”, “Қозоғистон”, “Қирғизистон” ва “Туркманистон” номи остида тўртта туркийзабон ҳамда “Тожикистон” номи остида ягона форсийзабон давлат шаклланди– уларнинг ҳар бири ўзининг миллий хусусиятига эга эди. Continue reading

СПИКЕР


Толиб ЁҚУБ

ШАВКАТ ЙЎЛДОШ ИСЛОМ КАРИМНИ МАҚТАШИ ТАБИИЙ

“Журналист Комилжон Шамсиддин таниқли давлат ва жамоат арбоби Шавкат Йўлдош билан суҳбат уюштирди. Унинг матни ЎзА томонидан эълон қилинди” [www.kun.uz сайтидан иқтибос – Толиб Ёқуб]. Мен қуйида ўша матнни, исм-шарифларни миллийлаштирган ҳолда, тўлиқ келтирмоқдаман. Continue reading

БОЛАЛАР МЕҲНАТИ


Толиб ЁҚУБ

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ва БОЛАЛАР МЕҲНАТИ ҲАҚИДА

Айни кунларда ўзбекистонлик ҳуқуқбонлар, журналистлар ва хорижда яшаётган ватандошларимиз бир масалада, бир-бирига тескари фикрдаги икки гуруҳга бўлиниб олиб, жиққа-мушт бўлиб, бир-бири билан “ҳаёт-мамот жанги”ни олиб боришмоқда. Масала даққиюнусдан қолган болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бўлган муносабатдан иборат бўлиб, у ўзбекларга советлар давридан мерос этиб қолдирилган. Continue reading

ЎИҲЖ ТАРИХИНИНГ БАЪЗИ ЛАВҲАЛАРИ


Толиб ЁҚУБ

Бугун, 2019 йил 20 апрельда, иқтидорли журналист синглимиз Малоҳат Эшонқул ВВС [Би-Би-Си] радиосига интервью бераётиб: “Мен Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг раисиман” дея иддао қилганини эшитиб қолдим. Шу муносабат билан мен ЎИҲЖ тарихининг баъзи лавҳаларини муҳтарам ўқувчиларга эслатиб ўтишни лозим кўрдим. ЎИҲЖ нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё (МО)да ҳам Биринчи ҳуқуқбонлик ташкилоти эди. Continue reading

КАТТА КОРОБКА


Толиб ЁҚУБ

ҲОКИМИЯТ ОДАМЛАРИ МЕНДАН ХАБАР ОЛИШДИ БУ – НИМАНИНГ БЕЛГИСИ?

Бир неча кун олдин хонамда, компьютерим олдида, у-бу нарсаларни ўқиб ва ёзиб ўтирувдим. Бир пайт хонамга қаттиқ ҳаяжонланган аёлим кириб келди ва қўрқувданми ёки суюнганданми – билмадим, “ёқа ушлагандай” ҳолатда: “Дадаси, ҳокимиятдан сизни йўқлаб 6 (олти)та одам келди, орасида битта аёл ҳам бор. Икки эркак катта бир коробкани кўтариб дарвозахонада туришибди. Нима қилай – кираверишсинми?” деди. Аввал аччиғим чиқди, бироқ “катта коробка”ни эшитиб “эриб” кетдим. “Чоп, югур, уларнинг ҳаммасини дарров менинг ҳузуримга бошлаб кел!” дедим мен. Аёлим чопганча кетди – 2-3 дақиқа ҳам ўтмай хонамга 5 эркак ва 1 аёл катта картон коробка кўтариб кириб келишди. Continue reading

ТЕНГ ТЕНГИ БИЛАН


Толиб ЁҚУБ

“ТЕНГ ТЕНГИ БИЛАН, ТЕЗАК ҚОПИ БИЛАН” (Халқ мақоли)

Ҳар қандай жамиятда Қаҳрамон ва Тезак дея аталувчи одамлар гуруҳларини кузатиш мумкин – улардаги инсонлар сони мамлакатда ҳукм сураётган сиёсий тузумга боғлиқ – сиёсий тузум мамлакатда қанча демократик ёки демократияга яқин бўлса, унда Қаҳрамонлар сони шунча кўп бўлади, мамлакатда сиёсий тузум қанча нодемократик ёки демократиядан узоқ бўлса, унда Тезаклар сони шунча кўп бўлади – бу АКСИОМА! Қаҳрамон инсонларни бир-бири билан таққослашнинг иложи йўқ – уларнинг бири қаҳрамонроқ, иккинчисининг қаҳрамонлиги эса камроқ бўлиши мумкин эмас! Қаҳрамонлик – ўз номи билан қаҳрамонликдир!

Continue reading

ШАХСИЙ ва ХУСУСИЙ МУЛК


Толиб ЁҚУБ

 

Ўғлим Олим Ёқуб бир куни: “Дада, шаҳримиз Angers ёнида анчагина катта ташландиқ ер бор экан. Шаҳар мэрияси шу ерни деҳқончиликни биладиган одамларга бўлиб бермоқчи бўлаяпти. Мен ҳам заявка [мурожаатнома] ёзиб бердим. Сиз нима дейсиз, шу ишга?” деб қолди. Мен шоша-пиша: “Тўғри қилибсан. Бобонг мулла Ёқуб машҳур деҳқон бўлганлар. Сен Тошкентда менинг олдимда эмас, сен Жиззахда бобонгнинг олдиларида улғайгансан, бобонгнинг қилган ишларини кўргансан. Қўрқмасдан олавер” дедим. Шаҳар мэрияси ўғлимга эни камида 20 м., бўйи камида 30 м.лик ер ўлчаб берди. Олим ҳар куни ўзининг ишидан қайтгач, апил-тапил овқатланиб, машинасида “дала”га кетадиган бўлиб қолди. У “огород”ига пиёз, редиска, ошқовоқ, бодринг, помидор ва турли кўкатлар экди – шу маҳсулотларни илгари биз магазиндан сотиб олардик, Олимнинг саъй-ҳаракати билан мазкур маҳсулотлар биз (оиламиз)га текин бўлиб қолди. Continue reading

СИЁСИЙ ФИРИБГАРЛИК


Толиб ЁҚУБ

СИЁСИЙ ФИРИБГАРЛАР ҲАҚИДА

ҚИССА

Мазкур мақолани ёзишдан олдин мени ушбу саволлар жуда қийнади: “Ўзбекистонда кимлар сиёсий фирибгар бўлган? Уларнинг сафига кимларни киритиш керак? Нега Ўзбекистонда сиёсий фирибгарлар итқовуннинг уруғидай кўп бўлган?” Мақолани ёзишдан олдин мен “фирибгарлик” тушунчаси билан яқиндан танишиш учун Википедияга қарадим ва унда фирибгарликнинг қуйидаги таърифига дуч келдим: Continue reading

ИККИ ОРЗУ


Толиб ЁҚУБ


Аслида, менинг орзуларим бир талай. Энг асосийси эса – ватанга қайтиш! Аммо буни амалга ошириш амри-маҳол, чунки ўртоқ Ислом Карим яқинда ватандан чиқиб кетганлар олдига шлагбаум ташлабди. “Бирлик” ва “Эрк”да бўлган сафдошларимиздан Сулаймон Мурод, Абдуманноб Пўлат, Турсинбой Утамурат каби бир неча дўстларимиз хорижда вафот этишди – улар энди, афсус, ватанга қайтиб боролмайдилар. Мен қаридим, ёшим 75 да, нариги томон ҳам кўрингандай бўлиб турибди. Мени ватанга тортаётган қадриятлар ва одамлар бор – ота-онамнинг қабрлари, болаларим ва невараларим ҳамда шоир айтганидай Continue reading

ТИЛ БОЙЛИГИ — ЭЛ БОЙЛИГИ


Толиб ЁҚУБ

Рус тили дунёдаги энг бой тиллардан бири ҳисобланади. “У ниманинг, тўғрироғи, қайси тилларнинг ҳисобига бойиган?” деган табиий савол туғилади. Бу саволга жавоб беришдан олдин “тилда атрофимиздаги ҳар қандай нарса [предмет] ва ҳодиса ҳақида турли-туман тушунчалар қандай ва нима сабабдан пайдо бўлади?”, деган саволга жавоб топишимиз керак. Маълум-ки, қайсидир бир халқ [мас., ўрислар] бепоён ўрмон ичида яшаган, бошқа бир халқ [мас., французлар, инглизлар, испанлар, португаллар ёки марокашлик араблар] бепоён уммон [кўл, денгиз, океан] қирғоғида умргузаронлик қилган, яна бир халқ [мас., туареглар] бепоён саҳрода чексиз қум ва майда тош барханларидан бошқа ҳеч нарсани кўрмай туякашлик билан шуғулланган. Бепоён ўрмонлардаги ҳаёт ўрисларга нимани берди? Биринчидан, улар ёғочсозлик санъатини ўрганишди, дурадгорлик ўрислар учун асосий касбга айланди, ўрис ҳатто ўз кулбасини тўлиқ [тагкурси (фундаменти)дан тортиб томигача] тахта ва болордан тиклай бошлади. Иккинчидан, ўрислар ўрмон дарахтлари фани, яъни, биологиясини ўрганишди, ҳар бир дарахт тури ўз номига эга бўлди, ўрмон бутун бошли халқни боқабошлади –  ундаги глухарь каби улкан қуш, кийик каби баъзи ҳайвонлар гўшти, қўзиқорин ва турли ўсимликлар мевалари [малина, ежевика, черника, клюква ва ҳ.]дан тайёрланган компот ва жемлар ўриснинг асосий емагига айланди. Учинчидан, ўрмондаги мўйнали [олмахон, тулки], ёввойи [бўри, айиқ, йўлбарс ва б.] ҳайвонлар териларидан тикиладиган телпак, нимча, пальто, пўстин ва этик бозорда шу қадар “ходовой” бўлди-ки, уларни ҳатто чет давлат одамлари “кўзига суртиб” сотиб ола бошлашди. Continue reading

СЎЗ КУЧИ


Толиб ЁҚУБ

 

Яратган [Аллоҳ] томонидан инсонга турли кучлар берилган: сўз кучи, нигоҳ кучи, билак кучи, оёқ кучи, ошқозон кучи, … Бу кучларнинг деярли барчаси ё яхшилик [тўқлик, эзгулик, инсонпарварлик, эркпарварлик, …], ёки ёмонлик [очлик, ёвузлик, аксилинсонлик, аксилхалқчилик, …] томон, фақат биттаси [ошқозон кучи] ўз эгасига қарши қаратилган! Мақолада сўз асосан сўз кучи ҳақида боради –  сўз кучининг мазмуни ва моҳияти, жамият ҳаётидаги, яъни, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётдаги ўрнини аниқлашга ҳаракат қилинади, ўз эгасига қарши ишлайдиган куч эса ошқозон кучи бўлиб, у очлик [ўрисчаси: ГОЛОД] билан боғлиқ –  ўрисларнинг у ҳақида қўпол мақоли ҳам бор: “Голод тебе не тётка – она тебя [спрашивать не будет, а возьмет] выеб…т и выбросит” [Мақолнинг ўзбекчаси: “Очлик сенга хола (амма)лик қилмайди –  у сендан сўраб ҳам ўтирмайди – аввал сени у с…кади, кейин улоқтирворади]. Continue reading

ЎЗБЕКЛАР ШЕЪРИЯТИ


Менда шоирликнинг «ш»си ҳам йўқ, бироқ шеъриятни ўлгудек яхши кўраман. Мақтаниш эмас  икки марта илҳом қуши елкамга келиб қўнди ва мен иккита шеър ёздим, иккаласини ҳам Андижонга бағишладим. Шеърни мароқ билан эшитиш ёшлигимга бориб тақалади.  Узоқ қиш кечалари сандал (танча) атрофида ўтирардик, отам токчадан араб имлосида битилган китобни олардилар ва Сўфи Оллоёрнинг шеърларини моҳирона ўқиб берардилар. Ухлаш қаёқда, дейсиз  тонг сал-пал ёриша бошлагач бирпас мизғиб олардик, холос. Ҳеч ким қуёш чиққунча ухламас эди.  Отам мол-ҳолга қарар, энам оилага нонушта тайёрлашга тушиб кетар, бизлар, болалар, апил-тапил юз-қўлимизни ювиб мактабга отланар эдик. Continue reading

ҲАЙРОНМАН


Толиб ЁҚУБ

ИККИ ФИГУРАНТ

ёҳуд

ҲАЙРОНЛИКНИНГ ЧЕКИ ЙЎҚ

Аслида ушбу мақола “Уч фигурант ёҳуд ҳайронликнинг чеки йўқ” дея аталгани тўғри бўларди, бироқ мен уни “Икки фигурант ёҳуд ҳайронликнинг чеки йўқ” дея аташга қарор қилдим. Қароримни тушунтираман. Гап шунда-ки, мен ушбу мақолани бирин-кетин судланган икки фигурант: Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Сирдарё вилояти бўлимининг раиси Азамжон Фармон, Ўзбекистон Республикасининг 1-чи президенти Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулнора Карим ва ҳали судланмаган Сирдарё вилояти прокурори Азимжон Эргашга бағишламоқчи эдим. Ўйлаб қарасам, Азимжон Эргашни “фигурант” дейиш мушкул, чунки у, юқорида айтганимдай, ҳали судланган эмас! Бироқ, Ўзбекистоннинг 1-чи президенти 2016 йил август ойи охирида бўкиб ароқ ичиб, 2 сентябрь куни Аллоҳга омонатини топширди, яъни, ўлди! Замон ўзгарди. Ўзбекистонни янги президент Шавкат Мирзиё бошқармоқда. И.Карим даврида “ўс…ғи” том тешадиган қатор мулозимлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош Порахўри Рашид Қодир қамоққа олинди – Азимжон Эргаш бир пайтлар унинг 1-чи ўринбосари лавозимида ишлаган. У ўта пихини ёрган мулозим бўлгани сабабли қамалмай қолди. Ҳали навбат келган эмас! Бу – янги раҳбариятнинг сиёсий иродасига боғлиқ! Continue reading

ГУЛНОРА КАРИМ МУЛКИ


Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон берди ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Continue reading