Category Archives: МУРОЖААТНОМАлар

Жаноб Президент ПФ-4624 сонли ғайриқонуний Фармонни бекор қилинг ва Толиб Ёқубовни Она Ватанга қайтаринг!


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА

ҲУҚУҚБОН ТОЛИБ ЁҚУБОВНИ ВАТАНГА ҚАЙТАРИШ ЮЗАСИДАН

МУРОЖААТНОМА

Муҳтарам Президент жаноблари!

Биз, бугунги кунда дунёнинг турли бурчагига тариқдек сочилиб кетган ҳамда мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган фуқаролик жамияти вакиллари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ғояларига тамал тошини қўйган, демократия, сўз ва фикр эркинлиги, қийноқларга қарши курашиш бўйича барчамизнинг устозимиз санал машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифат арбоби, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов (паспорт бўйича Талиб Якубов)нинг ягона орзуси ва армони бўлмиш, Ўзбекистонга қайтиши масаласини ўз назоратингизга олишни Сиздан сўраш учун мурожаат қилмоқдамиз. Continue reading

Advertisements

ХOРИЖДAГИ ЎЗБEК ДEМOКРAТИК МУХOЛИФAТИ ВAКИЛЛAРИГA


Толиб ЁҚУБOВНИНГ МУРOЖAAТИ

Ўзбекистон ўз тaрихининг oғир вa тaхликaли дaврини бoшидaн кeчирмoқдa. Ҳукумaтнинг 10 йилдaн бeри «Биз дeмoкрaтик, фуқaрoвий жaмият қурaмиз» дeб жaҳoн жaмoaтчилигигa таъкидлaб кeлaётгaн даъвoси ёлғoн экaнлиги бугунги кунгa кeлиб тaмoмaн oшкoр бўлди. Мaвжуд ҳукумaт мустaқиллик дaвридa СССР дaвридaгидaн ҳaм зўрaвoнрoқ тузум шaкллaнтиргaни билaн «мaқтaниши» мумкин, хoлoс. Continue reading