12.07.20-ЎИҲХЖ БАЁНОТИ


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятининг

БАЁНОТИ

 

       Гарчи мен Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти (ЎИҲХЖ)нинг оддий аъзоси бўлсамда, ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда ушбу Баёнотни мен ёзмоқдаман ва унинг остида биргина менинг исми-шарифим туради. Мазкур Баёнот ЎИҲХЖнинг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) таркибига кириши ва унинг Прагада ўтган 2-чи Қурултойидан кейин юзага келган нохуш вазият учун тўлиқ мен айбдор эканлигимни тан олишга бағишлангандир.

 

       ЎХҲнинг Берлиндаги 1-чи Қурултойидан кейин ЎИҲХЖ раҳбарияти ташкилот хавфсизлиги масаласини биринчи ўринга қўйди ва бу ҳақда Ҳаракат раҳбариятига такрор ва такрор мурожаатлар қилди. Раҳбариятимиздан ташқари мазкур масалани мен ҳам ЎХҲ раҳбариятига қайтақайта эслатганман.

 

       ЎХҲнинг раҳбарияти бу масалада ЎИҲХЖ раҳбарлари ва мен каби оддий аъзоларига мутлақо ишончи йўқлигини унинг 2-чи Қурултойи тўлиқ намоён этди. Мазкур 2-чи Қурултой Рустам Иноятов ва Сизнинг олдингизда ҳануз ўзини бурчдор ва қарздор” деб ҳисоблаган шахсларнинг тўлиқ назорати остида ўтди. Шулардан бири айнан Прагага келган куни бир ватандошимиз билан бўлган ўзаро муносабатидаги мушкулликларининг асосий айбдори қилиб мени кўрсатди ва айнан ЎХҲнинг turkiston TV радиосига интервью берган.

 

       ЎХҲнинг баъзи раҳбарлари “Биз баъзи давлат мулозимлари билан ҳам алоқадамиз” деган гапларини бир неча марта ўқиганмиз ва эшитганмиз. Давлат мулозимларининг орасида ҳозирги давлат тузумидан норози бўлганлар борлигини мен инкор этмайман, чунки бундай инсонларни мен Ўзбекистондалигимдаёқ учратганман. Бундай инсонлар билан алоқа қилиш керак эмас, деган иддаодан мен мутлақо узоқман. Бироқ Р.Иноятов ва давлат раҳбари олдида бурчдор ва қарздор одамларни 2-Қурултойга таклиф қилиб уларга минбар беришни тушуниш ўта мушкулдир. Бу ҳолат ЎИҲХЖ ва мен каби аъзолари юзига тортилган шапалоқдир ва бу ҳолат тўлиқ менинг айбим туфайли содир бўлди.

 

       Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ЎИҲХЖ бундан буён ЎХҲ таркибида қола олмаслиги ва ундан чиққанини эълон қиламан. Ушбу қарор фақат мен томонимдан эмас, балки ташкилот раҳбарлари билан келишилган ҳолда эълон этилмоқда. ЎИҲХЖнинг ЎХҲ олдида на маънавий ва на моддий қарзи ва масъулияти бор, деб ҳисоблайман.

 

Мазкур Баёнотни ёзаётиб қилган айбим учун мен ташкилотнинг истеъфога чиққан президенти Ҳазратқул Худойбердидан кечирим сўрайман ва ўз вазифасига қайтишига даъват қиламан. У мени тушунади, деган умиддаман.

Толиб Ёқубов

 

ЎИҲХЖ аъзоси, Франция.

 

20 июль 2012 йил.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s