12.02.04-ЎИҲХЖ БАЁНОТИ


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти

раҳбарлари ва аъзоларининг

 

Б А Ё Н О Т И

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти (ЎИҲХЖ) Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) сафида қолиши керак.

 

ЎИҲХЖ нинг президенти Ҳазратқул Худойбердининг сўнги ойлар ичида бир неча баёнотлар бергани ва ташкилотимизни ЎХҲ дан олиб чиқиб кетишига қилаётган урунишларини мақсадга мувофиқ, деб ҳисобламаймиз.

 

Маълумки, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти сиёсий мухолиф партиялар ва ҳаракатлар, шунингдек ташкилотларни бир мақсад сари бирлаштиришга бўлган уринишларни аввал бошиданоқ қўллаб келган ва бу ғояни илгари сурган ташкилот бўлган.

 

Шу кунларда Ҳазратқул Худойбердиевнинг эълон қилаётган ультиматуми ЎИҲХЖ аъзоларининг хоҳиш иродасини ифода этмайди.

 

Чунончи, ҳуқуқбонлик ҳаракати аъзолари ЎХҲ сафида актив фаолият кўрсатаётганлигини инобатга олинадиган бўлинса, унинг ҳаракат сафидан чиқиши бу мухолиф ҳаракат фаолиятига нисбатан ҳурматсизлик, дея баҳоланади.

 

Шундан келиб чиқиб, биз қуйида имзо чекувчи ЎИҲХЖ фаоллари ташкилотнинг ЎХҲ сафида қолишини маълум қиламиз.

 

ЎИҲХЖ нинг президенти Ҳазратқул Худойберди бу ҳаракатдан истеъфо берган бўлса, бу унинг шахсий қарори ва хоҳиши, деб ҳисоблаймиз.

 

Баҳодир Намозов, ЎИҲХЖ вицепрезиденти (Тошкент, Ўзбекистон);

Абдуҳамид Пўлатов, ЎИҲХЖ вицепрезиденти (СанктПетербург, Россия);

Насрулло Сайидов, ЎИҲХЖ аъзоси (Эдмонтон, Канада);

Тўлқин Қараев, ЎИҲХЖ аъзоси (Тимро, Швеция);

Турсинбой Ўтамуратов, ЎИҲХЖ Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси (Бойси ш., Айдаҳо, АҚШ);

Зафар Мавлонов, ЎИҲХЖ аъзоси (Утрехт, Голландия);

Толиб Ёқубов, ЎИҲХЖ аъзоси ва президент маслаҳатчиси (Анже, Франция).

 

4 февраль, 2012 йил

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s