ПУТИН ХАЛҚДАН ЧАРЧАДИ ВА ЎЗ ПУЛЛАРИНИ ҚУТҚАРМОҚДА


ТАРЖИМОНДАН

 

Putin xalqdan charchadiПрезидент Путиннинг энг ишончли одамлари:

 

              Александр Бортников (миллати –рус), Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори,

Анатолий Медведев (миллати – рус), Россия Федерацияси Бош вазири,

Сергей Шойгу (миллати – тыва), Россия Федерацияси Мудофаа вазири,

Эльвира Набиулина (миллати – бошқирд), Россия Федерацияси Марказий банки раиси.

 

Бу шахслар мазкур лавозимларни эгаллаб туриши давлат хавфсизлик хизмати, ҳукумат бошқаруви, ҳарбий-мудофаа ва молия-кредит-банк соҳасида энг етук мутахасссислар бўлгани учун эмас – Россияда бу соҳаларда интеллекти, билими ва тажрибаси бўйича юқоридаги тўртта шахсдан жуда юқори бўлган шахслар етарлича кўп – бу тўртта шахс Путиннинг энг ишончли ва содиқ одамларидир. Кейинги учтаси асосан ўзининг иродасизлиги ва Путин иродасига тўлиқ бўйсуниши учун ҳам шу лавозимларга қўйилган, деб айтиш мумкин. Мазкур тўртликни Россия Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан тўлдириш мумкин. Президентлик лавозимидан кейин мазкур лавозимлар давлатнинг  энг нуфузли лавозимлари, Россия эса дунёдаги энг коррупциялашган давлатларнинг бири эканини ҳисобга олсак, Путин Россияда классик авторитар бошқарув шакллантирганини кўриш мумкин. Владимир Голишевнинг мақоласи бир қарашдан ҳазил-мутоиба ва баъзан қалтис сўз ва ибораларни ишлатган ҳолда ёзилган бўлса-да, бироқ унда Путин бошқаруви таборо чуқур инқирозга кириб бораётганини яққол кўрсатган ва унинг “Путин ўз пулларини қутқармоқда” дейишининг асосида чуқур маъно яширинган. Инсоният тарихидан кўриш мумкин-ки, авторитар раҳбар учун ўз давлати ва халқини талаб беҳисоб бойлик тўплаши қийин эмас, балки уни сақлаб қолиш қийин.

 

ПУТИН  ХАЛҚДАН  ЧАРЧАДИ  ВА  ЎЗ  ПУЛЛАРИНИ  ҚУТҚАРМОҚДА

 

Владимир ГОЛИШЕВ

 

 

Путин — энди ўйинчи эмас, балки вазият қурбонидир.

Ольга  КОРТУНОВА

Таҳлилчи Владимир Голишев Путин ва унинг матбуот-анжумани ҳақида “Рус монитори”га интервью берди

Владимир, Сизнинг таҳлилий фикрларингиз ва таассуротларингизни эшитишни истар эдик, албатта. Ўшалар ҳақида сўрайми, ёки ўзингиз гапириб берасизми, бироқ аввал, ўша матбуот-анжуманида қатгашганингизда Сиз шахсан Путинга қандай савол берган бўлишингиз ва у Сизга нима деб жавоб бериши мумкинлиги ҳақида Сизнинг, путиншуноснинг, фикри менга қизиқроқ туюлади?

– Муаммо шунда-ки, Путин — ҳозирга келиб ўйинчи эмас, у вазият қурбонидир. Эшик орасига қисилиб қолган Вини-Пух нима дейиши мумкин? “Вой-вой-вой-вой! Бу ердан мени суғуриб олинглар!” Лекин Пяточка йўқ-ку. Фақат негадир Арсений Яценюкни эслатувчи Қуёнча бор: “Сенинг бу аҳволга тушишинг, жуда кўп овқат ейишингдан!” Ҳамма нарса лаззатли бўлиб турганда чидаб бўладими! Масалан, Қримни олайлик. Еганингдан қорнинг шишиб кетса, у ёққа ҳам, бу ёққа ҳам бурилолмайсан. Бошингга шамол тегиб турса ҳам, кўтинг — иссиқда… Путиннинг тафаккури оқимидаги энг қизиқ нарса — ўзи билмаган ҳолда оғзидан чиқиб кетган гаплардир. Мана у РФ ва АҚШнинг ҳарбий бюджетини қиёслаяпти. Унинг ҳисоб-китоби бўйича, 1/10 эмиш. Айтинг-чи, қанақа қилиб янада кучайтириш бўлиши мумкин? Нима қилиш керак? Қўл кўтариб таслим бўлиш керакми? “Новороссия”дан воз кечиш, Қримдан кўчиришми? Кейин нима бўлади? Кейин эса Қуёнча “Рус баҳори” пайтида Украинага етказилган зарар учун тўлов қоғозини юборади. Кейин эса —Гаагадаги қаттиқ скамейкада ўтирасан … Йўқ, бу вариант тўғри келмайди. “Вой-вой-вой-вой!”дан бошқа Путин яна қандай жавоб бера олади? Унда сўрашнинг нима ҳожати бор?

Ундайда бу матбуот-анжуманини ўтказиш шартмиди?

– Ахир бу режалаштирилган тадбир-ку. Агар у ўтказилмаса ҳақиқий воқеага айланарди. Шунинг учун ҳам бекор қилишмади.

Одатда, мана шунақа янги йил олди режали тадбирларда йил натижалари сарҳисоб қилинарди. Бироқ мен негадир тушунмадим, у нимани сарҳисоб қилди. Балки Сиз тушунгандирсиз?

– Агар унинг уч соатлик лақиллашидан бор сувни ташлаб юборсак, фақат: “Вой-вой-вой-вой!” қолади, холос.

Қанақадир қизиқ нарсалар ҳам бўлгандир, ахир? Владимир, Сиз унинг жавобларида келажак ёки даврлар учун бирорта муҳим нарса топа олмаганингиз бўлиши мумкин эмас-ку? Бу йилда бўлиб ўтган воқеаларга қандай қарашимиз ва кейингисидан нималарни кутишимиз керак?

– Путин, умуман олганда, ҳеч нарса айтмади. Бироқ, натижанинг йўқлиги ҳам натижадир. Энди биз бир нарсани аниқ биламиз – Путинда ҳеч қандай режа йўқ. Ҳатто режага имо-ишора ҳам йўқ. Тўғрироғи, унда режа бор, бироқ у фақат Сечин ва Путиннинг ўзига тегишли. Улар энди бошқа нарсаларга чалғимай фақат ўз пулларини қутқариш билан шуғулланишади… Путин ўтмишида кўп нарсаларга ойдинлик киритувчи бир эпизод бор. Путин ўз бошлиғи Собчакнинг қайта сайланишини ахмоқона барбод этгандан кейин, бир куни бир неча эркаклар билан ҳаммомда ўзларини буғлаб ўтирган. Улар ўша жойда ичишган. Натижада уй ёниб кетган. Ўша уйда Путиннинг барча пуллари дипломатда турган. Кейинчалик у зўрға омон қолгани, — ялонғоч ахволда деразадан чиқиб, балкон тўсиғига боғланган рўжага осилиб тушгани ҳақида эслаган… Ўйлайман-ки, ҳозир Путинда дежа вю бўлса керак. Уй ёнаяпти, унинг ичида эса дипломат тўла бойлик! Олдинги сафар “ўтириб қўйди”, бу сафар эса эҳтиёт бўлиш керак.

Ҳозир унинг барча ўй-ҳаёли битта нарсага қаратилган. Медведев ва Набиуллина —  галераларда қулларча меҳнат билан топилган бойликни қутқариш операциясида асосий фигуралардир. Шунинг учун ҳам улар ҳеч қандай айби йўқ. Аксинча, баракалла уларга! Уларга хизмати учун яхшигина ҳақ берилади… Ёнаётган уй ичидаги бойликни қутқариш,  бу — рефлексдир. Бунда мия бўлиши шарт эмас — орқа мия бўлса бўлди. Путин кейин нима қилишини ҳали билмайди. У ҳали бу ҳақда ўйлашга улгургани йўқ. Ёнғин бўлаяпти-ку! Ўйлашга вақт йўқ. Қутқариш керак… Уйнинг тақдирига келсак, унинг тақдири Путинни қизиқтирмайди. Мендан “граф Монте-Кристо чиқмаган бўлса”, у дўзахда ёнмайдими! Кейин кулхонада яшашга тўғри келса ҳам у оловга қарши курашмоқчи эмас. Бу – ифлос,  хавотирли, обрў келтирмайдиган иш. Унга шу керакми? Бойликни сақлаб қолиш керак, қолгани йўқ бўлиб кетмайдими!.. Мен унинг нутқидан айнан шуни эшитдим.

Умуман Сизга нималар кўринди? Ҳамма нарса одатдагидаймиди? Аудитория — илгаригидаймиди? Ёки олдинги йилникидан бошқачамиди? Кўкларга кўтариб мақталган 84% ҳақида сўрамоқчиман – улар  бугун ҳам билиниб турдими?

– 84% Путин сўзлари билан ҳеч қачон айтарли қизиққан эмас. Улар ҳамма вақт рақамлар тилини яхши тушунишган. Ҳозир рақамлар пул алмаштирув таблоларидан уларга шодиёна қош қоқиб туришибди. Нарх ёзилган қоғозлар ҳам энди зериктирмайди. 84% яхши даврлар ўтганини, энди оддий кунлар бошланганини ўзининг йиртилган орқаси билан аллақачон тушунган. Бу – улар билиши лозим бўлган нарсалардир. Қолганлари —  қашшоқлар фойдасига. Улар ҳам Путиннинг ўлгунча жонига тегиб кетган. Одамларни реал ҳаяжонга соладиган ҳар қандай масалани олинг: соғлиқни сақлаш секвестрими ёки 17-фоизли рефинанс ставкаси бўлгандаги ипотеками. Бу саволга Путин қандай жавоб беради? Халқ ичида бу жавобни “қисиб ўтир” дейишади. Путин ташқаридан жавобдай кўринадиган ва биринчи имкониятдаёқ ўчадиган қандайдир шовқин кўтариши мумкин, холос. Песков, ўйлаб ҳам ўтирмай, сўз беришни Кремль журналистларидан бошлади. Агар жанр қоидалари (президент матбуот-анжумани қоидалари) бўлмаганда, у Кремль журналистлари билан тугатарди.

Келинг, нима бўлса ҳам пунктма-пункт бизни қизиқтирган энг муҳим саволларни кўриб чиқишга ҳаракат қилайлик. Масалан, “Новороссия” лойиҳаси тирикми?

– Касал комада ётибди. Унинг ўлиши турган гап. Лекин Путин бу ҳозирнинг ўзида юз беришини истамайди. У касал узоқроқ қийналиб ўлишини хоҳлайди. Россиянинг ҳозирги ҳарбий ва техник ёрдами — бу комага тушган одамга қўйилган капельницадир. Путиндан зудлик билан эвтаназия қилишни талаб қилишмоқда, бироқ бу унинг учун “А” дейишга, ундан кейин эса шўбҳасиз Қрим учун “Б” дейишга тўғри келади, уёқда Гаага ҳам кўриниб турибди. Бошқа томондан, қанчалик бу бебурд эшитилмасин, бу мавҳум ноаниқлик Киевга ҳам фойдали. Ислоҳотларни Донецк ва Лугансксиз бошлаш қулай. Бу жомадон ҳозирча сақлаш камерасида туратурсин. Агар отишма тўхтатилса — бундан яхшиси бўлмайди.

Минск келишувларига амал қилинармикин? Нима деб ўйлайсиз, тинчлик бўлармикин?

– Путин, маълум-ки, қалтис ҳазиллар ва куракда турмайдиган анекдотларни севади. Бир куни мустақил ОАВларга давлат томонидан ўтказилаётган босимлар ҳақида сўрашганда у: “Ҳақиқий эркак ҳамма вақт тармашиши керак, ҳақиқий қиз эса қаршилик кўрсатиши керак”, деб тўнғиллади. “Минск сюжети”да Путин “ҳақиқий қиз” бўлиб келган, “ҳақиқий қиз” бўлиб турибди ва “ҳақиқий қиз” бўлиб қолаверади. Минск келишувларига амал қилиш эса “ҳақиқий эркаклар” — Украина, АҚШ ва ЕИларнинг тинчлик бермасдан, қўярда-қўймай тармашишига боғлиқ. Ўйлайман-ки, “ҳақиқий қиз” узоқ вақт қизман деб ўзини тутиб тура олмайди ва бериб қўяди.

Украина билан қанақа геосиёсий кенглик қуриш ҳақида у доим такрорлаб келаётган эди? У нимани хоҳлайди? Севги ва дўстликними?

– Бу қуруқ гап. У тинчликсевар бўлишига эришмоқчи бўлишаяпти. Шунинг учун ҳам у кўпроқ яхши сўзларни айтишга ҳаракат қилаяпти. Лавровни ҳам шунга мажбурлаяпти. Ёвузларча эшитилади, албатта. Лекин у нима қилсин?

Натижада биз нимага келдик? Аста-секин чириб, Украинанинг бир парча ерини чуқилаб ва қурол-аслаҳа кимўзарига охирги пулларни сарфлаб 2018 йилда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати ва ўша йили Путинни сайлашни кутамизми? Мен тўғри тушундимми?

– “Русь икки кунда пўст ташлади. Кўпи билан — уч кунда”, — Розанов Россия империясининг барбод бўлганини айнан шундай баён этган. СССР янада тезроқ “пўст ташлади”. Россия Федерацияси, ўйлашимча, икки соатда пўст ташлайди. Ёки икки минутда… Бу – тошкўчкидай бўлади. Тошкўчкини қайси тошча юзага келтиришини айтиш қийин. Менинг интуициям билдиришича, кейинги йил — охиргиси. Бироқ ўз башоратимни асослай олмайман. Бир нарсани айтишим мумкин: бу – айтайлик,  ўтган сешанбада бўлиши мумкин эди. Бироқ Худо россияликлар, ўзларининг яхши келажаги учун, яна озроқ қийналишларини истади, шекилли.

ЛЎҒАТЧА

Вини-Пух –  инглиз ёзувчиси А.Милннинг шу номли болалар китобининг қаҳрамони – бақалоқ, бироқ ўта содда бахмал айиқча;

Пяточка –  шу китоб қаҳрамони;

Арсений Яценюк –  Украина бош вазири;

Қуёнча –  юқоридаги китоб қаҳрамони;

Новороссия –  Украинанинг шарқий-жанубий вилоятлари ерларида айирмачилар томонидан ташкил қилиниши мўлжалланган давлат номи;

Гаагадаги қаттиқ скамейка –  идораси Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган Халқаро Жиноий Суди назарда тутилмоқда;

Сечин –  (Игорь) Роснефть компаниясининг бошлиғи, россиялик миллиардерларнинг бири;

Собчак –  (Анатолий) Санкт-Петербург шаҳри губернатори;

Дежа вю –  инсоннинг илгари (қандайдир) маълум бир вазиятда бўлганлигини сезиш билан боғлиқ руҳий ҳолати;

Медведев ва Набиуллина –  мос равишда Россия Федерацияси бош вазири ва Россия Марказий банки раиси;

Галерада қулларча меҳнат қилиш –  ўрта асрларда эшкакли кема (галера)да эшкак тортадиган қулнинг оғир меҳнати назарда тутилади;

Рефлекс –  одам организмининг ташқи таъсирга кўрсатган онгсиз (жисмоний) реакцияси (жавоби);

Граф Монте-Кристо –  француз ёзувчиси Александр Дюма романининг асл номи Эдмон Дантес бўлган бош қаҳрамони; Мисли кўрилмаган кўмма хазина топгач, бойиб кетган;

Аудитория —  нотиқни тингловчилар;

84% –  Путинни қўллаб-қувватлаётган россияликлар сонининг фоизи назарда тутилмоқда;

Секвестр –  одам организмида ишдан чиққан (ўлган) тўқима;

Рефинанс ставкаси –  қарз берувчи ташкилот томонидан марказий банк берган арзон, қисқа муддатли банклараро кредитларни жалб қилиш ставкаси;

Эвтаназия –  оғир касаллик туфайли чидаб бўлмас оғриқларга дучор бўлган одамни ҳаётини тўхтатиш амалиёти;

Минск келишувлари –  Украина ва Россия ҳукуматилари ҳамда Донецк ва Луганск вилоятининг айирмачилари вакилларининг Минск шаҳрида урушни тўхтатиш тўғрисидага битими;

Лавров –  (Сергей) Россия ташқи ишлар вазири;

Пўст ташлади –  буерда ўлди, парчаланди маъносида тушунилади;

Интуиция –  инсоннинг мантиқий таҳлилсиз, сезги, олдин тўпланган тажриба, олдиндан кўра билиш каби хислатлари билан ҳақиқатни топа билиш қобилияти;

Толиб  Ёқубоа таржимаси

23 декабрь,  2014 йил;     Франция

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s