«АҚШ СОБИҚ ЭЛЧИСИНИНГ МОСКВАДАГИ ҚАРОРГОҲИНИ КГБнинг СОБИҚ ХОДИМЛАРИ КЛУБИ ДЕБ АТАШАРДИ»


 Татьяна ОРЕЛ-1НАТО секретари ўринбосари – ФСБ агенти. У Путин манфаатларини қўллаб-қувватлайди ва Порошенконинг қарорларига акстаъсир ўтказади

http://gordonua.com/publications/Borovoy-Zamestitel-sekretarya-NATO-agent-FSB-Rossii-On-lobbiruet-interesy-Putina-i-vliyaet-na-resheniya-Poroshenko-49650.html

Давлат думасининг собиқ депутати, «Ғарбий танлов» партияси раиси Константин Боровой «ГОРДОН» нашрига мурожаат қилиб  ўзи томонидан тўпланган эксперт гуруҳининг сенсацияли хулосасини зудлик билан чоп этиш ва Петр Порошенкони Қрим ва босиб олинган Донбасс ҳудудларини озод этиш бўйича фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлаши зарурлиги ҳақида огоҳлантиришни сўради.

3 ноябрь  2014 й.

Константин БОРОВОЙКонстантин БОРОВОЙ

«Украина Брюссель ёки Европа Иттифоқнинг қарорларини кутмасдан Россия босқинчилигига қарши бутун имконияти билан қаршилик кўрсатиши керак, чунки улар йирик ҳарбий тўқнашувларни хоҳлашмаяпти »                               alternate-politics.info

Татьяна ОРЁЛ

Ўтган дам олиш куни босиб олинган «ДХР» ва «ЛХР» ҳудудларида ўтказилган сохта сайловлар арафасида Россия қўшинларининг Донбасс ҳудудига бостириб кириши билан боғлиқ ҳолда мухолиф сиёсатчи Константин Боровой бизнинг нашримиз орқали «дўст» тахлилчилардан мустақил ҳолда «мустақилроқ ҳарбий сиёсат олиб боришга чақириб Украина президенти Петр Порошенкога мурожаат қилди. Биринчи навбатда шунинг учун-ки, бундай таҳлилнинг манбаъси Путиндир». 

Украинага нисбатан Россиянинг ҳарбий стратегиясини таҳлил қилиш учун унинг ташаббуси билан тўпланган таҳлилчилар гуруҳининг фикридан келиб чиқиб, у НАТОнинг, аслида Россия ФСБсининг ташқи разведка агенти бўлган, юқори лавозимли бир мулозими Путин фойдасига ишлаяпти, деб ҳисоблайди.

«АҚШ СОБИҚ ЭЛЧИСИНИНГ  МОСКВАДАГИ ҚАРОРГОҲИНИ КГБнинг СОБИҚ ХОДИМЛАРИ КЛУБИ ДЕБ АТАШАРДИ»

– Константин Натанович, Қримни босиб олинган вақтдан бошлаб барча нормал ва ақли расо одамларда Украина тақдири учун хавфсираш тўхтамаяпти. Бироқ айнан бугун сиз Петр Порошенкога зудлик билан мурожаат қилиш зарур деб ҳисоблаяпсиз. Сизнинг ташаббусингиз билан тўпланган таҳлилчилар гуруҳининг хулосаси воқеалар ривожланишини ўзгартира олади, деб ўйлайсизми?

– Мен бизнинг таҳлилчилар гуруҳи Путин манфаатларини НАТОда ким қўллаб-қувватлаши, АҚШнинг, балки Порошенконинг ҳам, сиёсий ва таҳлилий қарорларига ким таъсир ўтказиши мумкинлиги даражасини ҳисоблаб чиққанини Украина президентига имкон қадар тезроқ етказмоқчиман.

–   Сиз ўша одамнинг номини айта оласизми?

– Бизнинг ўйлашимизча, бу одам ҳозир НАТО бош котиби ўринбосари лавозимини эгаллаб турган, ўтмишда АҚШ мудофаа вазирининг ўринбосари, ундан ҳам олдин эса АҚШнинг Россиядаги элчиси бўлган шахсдир. У Москвадалигида СССР КГБсининг собиқ ва Россия ФСБсининг ҳаракатдаги олий даражали раҳбарлари билан мисли кўрилмаган яқин алоқалар ўрнатди. Бирмунча вақт унинг Москвадаги резиденциясини «КГБнинг собиқ ходимлари клуби» деб аташди. Айтишларича, айнан ана шу нарса уни Россиядан чақиртириб олиниши сабабларидан бири бўлган.

–   Нега сиз бундай хулосага келдингиз?

– Украинада ҳарбий амалиётлар бошланганидан ярим йил ўтди, ва мен баъзи натижаларни чиқаришга, умумий қонуниятларни кузатишга қарор қилдим. Мен ҳарбий масалаларда анча заифман, шунинг учун ҳам таҳлилий гуруҳ тўпладим.

–   Таҳлилчилар гуруҳига кимлар кирди?

–  Ҳарбий ва сиёсий таҳлилчилар. Бу унчалик муҳим эмас – биз келган хулоса муҳим.  Шу ярим йил ичида бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилиб чиқиб, биз Путиннинг ҳатти-ҳаракатида “учи учига етмаслик”нинг аниқ белгиларини топдик.

– Бу ҳақда ҳатто психиатрлар ҳам айтишмоқда…

– Ўзининг барча параноик эҳтиёткорлигига қарамасдан барча ҳарбий ресурсларни Украинага ташлаб у ўзини умиди узилгач жон-жаҳди билан ўйинга киришиб кетадиган ўйинчидай тутди, – ўша пайтда Россиянинг ўзида вазият турли риск ва танглик билан боғлиқ беқарорликдан ҳам ночор эди. Россия армияси урушиш қудратига эга эмас. Россияда ўтказилган ҳарбий ислоҳот юзаки характерга эга эди. Аслида, айнан шу РФ мудофаа вазири Сердюковга бўлган асосий эътирозлардан бири эди, у ўзидан олдинги, 1996 йилда истеъфога чиққан вазир Грачев давридан кейин ҳеч нарсани ўзгартира олмади –  ҳар ҳолда коррупция ва ташкилланганликнинг йўқлиги ўз кучини кўрсатди.

Ҳозирги кунда Россия ўзинин «декоратив» армиясини намойиш қилмоқда, холос. Бироқ ҳақиқий урушишга у қодир эмас. Равшан-ки, агар унда НАТОга кирувчи мамлакатларда, жумладан АҚШда ҳам, унинг ҳарбий фаоллигига қарши турмаслик, Украинага қурол етказиб бермаслик, аксинча Порошенко ҳаракатларига тўсқинлик қилишлари мумкинлиги кафолати бўлмаганда, эҳтиёткор Путин ҳеч қачон ҳарбий авантюра бошлашга журъат қилмас эди.

–  Сиз ана шулар асосида Россия ва НАТО орасида тил бириктириш бор, деган тахмин қилиш мумкин, деб ўйлайсизми?

–  Биз, бу – таъсир этувчи агентлар дея юритилувчи Россия махсус хизматлари ишининг натижаси, деб ҳисоблаймиз. Аниқ кўриниб турибди-ки, бу иш НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасида ҳам, Вашингтонда ҳам олиб борилмоқда. Ўз вақтида Польша ва Скандинавия мамлакатлари қурол-аслаҳа етказиб бериш масаласида Украинани қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида жуда кескин баёнотлар билан чиқишган эди. Бироқ бу амалга ошмади-ку. Путиннинг Қримда ва Украинанинг шарқида бор кучи билан қилган ҳаракатлари Ғарбнинг Украинага нисбатан “ўпкангни бос” каби таъсир этадиган сиёсат олиб бориши кафолатига асосланган эди. Бунга ҳеч қандай шўбҳа йўқ, чунки шаклланган вазиятни тушунтиришнинг бошқа бирорта имконияти йўқ.

ПУТИН РЕЖАЛАРИНИ ФАҚАТ БИТТА ОДАМ – ПОРОШЕНКО БУЗИШИ МУМКИН.  АГАР  У  БУ ИШНИ ҚИЛМАСА, УКРАИНА ҲУКУМАТИ ҲОЗИРДАН ХОРИЖДА – ҚАЕРДАДИР, ЛОНДОНДАМИ ЁКИ ПАРИЖДАМИ – ҚАНДАЙ  ИШЛАШ КЕРАК, ДЕГАН РЕЖА УСТИДА ЎЙЛАЙ БОШЛАШИ ЛОЗИМ

–  Буни сиз европача танлов учун Майдонда туриб берган украинларда ҳайрат ва хафалик уйғотаётган АҚШ ва Ғарбнинг қатъийсизлиги билан тушунтирмоқчимисиз?

– Порошенко, Вашингтон Украинага ёрдам беради, деган умидда эди, бироқ АҚШ Конгресси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига нисбатан етарлича кескин позицияни эгаллаганига қарамасдан, ёрдам бериш, моҳиятан, рад этилди. Шунинг учун биз Порошенкони босиб турувчи ва Путинга ўйламасдан ҳаракат қилишга йўл қўйиб берадиган қарорлар манбаъси – бу Вашингтон ва Брюсселдир, деб ҳисоблаймиз. Бу халқаро музокаралар натижаси бўлиши мумкин эмаслиги тушунарли, – Вашингтон ва Брюсселнинг сиёсий позицияси тамоман бошқача.

–  Ядровий қуролни ишлатиш ҳақидаги Путиннинг таҳдидлари – буям НАТОдаги «ўз одами»ни норасмий қўллаб-қувватлашининг натижасими?

– Бу умуман бемаъни сўзлар. Ҳарбий ҳаракатлар ҳудудининг чегаралангани доирасида ядровий қуролни қўллашнинг имкони йўқ. Аммо, аслини олганда, ёзишларича, кўпинча ўзини жиннига ўхшатиб кўрсатадиган Путиннинг хавфсизлигини сақлаш мақсадида уни «тинчлантириш» муҳим, деб НАТОни ишонтиришга ва Путиннинг манфаатларини Вашингтон ва Брюсселда қўллаб-қувватлашга уринаётганлар наздида бу жуда кучли аргумент.

– Демак, сизнингча, Украина нафақат Путин агрессиясининг, балки унинг кўпюришли комбинациясининг ҳам гаровига айландими?

–  Босиб туриш фактори Путиннинг ўзи бўлиши мумкинлигини у тушуниши лозим бўлса-да, Ғарбнинг тавсияларига кўра Порошенко ўзининг «қирғийлари»ни ўзи босиб турибди. Ўйлайман-ки, Украина президенти «дўст» таҳлилчилардан мустақилроқ ҳарбий сиёсат олиб бориши керак. Украина Россия агрессиясига Брюссель ёки Европа Иттифоқининг қарорини кутиб ўтирмай бор барча кучи билан қаршилик кўрсатиши керак, чунки улар бундай қарорни ҳеч қачон қабул қилмайдилар. Улари кенгкўламли ҳарбий жанжални истамайдилар.

–  Президентнинг тинчлик режаси нима бўлади?

–  Бу тинчлик режаси эмас. Бу – Путинни  тақдирлаш режаси, чекиниш режаси. Қрим босиб олинди, Украина шарқи ҳам худди шундай, энди аввал Россия армияси Қрим томонга, кейин Днестрбўйига йўлак оча бошлайди, кейинчалик эса балки Киев босиб олиниши мумкин. Мана шунда Порошенкога ҳеч ким ёрдам бермаслиги аниқ, чунки у ўзини иккиланувчи одам сифатида кўрсатади.

–  Сиз Украина қудратли, сурбет, беадаб душманга қаршилик кўрсатишга ўзида куч топа олади, деб ҳисоблайсизми?

– Россия қўшинларининг 25-минглик группировкаси – Путиннинг сўнги ресурсидир. Унинг ҳарбий кучларига унча-мунча жиддий хавф туғилса, у уларни дарҳол олиб кетади. Украинада эса куч бор. Советлар давридан қолган фақат битта омборнинг ўзидаёқ бир ярим миллионли армияга мўлжалланган қурол-аслаҳа тўпланган. Украина Брюссель таклиф қилаётгандай Россияга қарши туришнинг имитацияси билан шуғулланиши эмас, реал қарши туриши керак. Фақат шундагина уни НАТОнинг ҳамма мамлакатлари қўллаб-қувватлашни бошлайди. Ким ўзини ўзи ҳимоя қилишни истаса ўшанга ёрдам берадилар. Украина учун оловдан каштанларни ҳеч ким олиб бермайди.

Путин режаларини фақат битта одам – Порошенко – бузиши мумкин, холос. Агар у бу ишни қилмаса, Украина ҳукумати ҳозирданоқ хорижда – қаердадир, Лондонами ёки Париждами – қандай ишлаш керак, деган режа устида ўйлай бошлаши лозим. Ҳозир эса Россия қўшинларининг Украинага режали, бир маромда, тинчгина бостириб кириши кетмоқда. Ҳаммамиз Порошенкодан қатъий ва кучли ҳаракатлар кутмоқдамиз. Баҳордаёқ ўзининг Украина армияси сафларига қўшилишга тайёрлиги ҳақида баёнот берган Валерия Новодворскаядан ортидан мен ҳам шу ишни қиламан –  агар менинг фойдам тегса,  мен ҳам Украина армияси сафларига киришга тайёрман.

2001 йил 11 сентябрда содир этилган терористик амалиётдан икки йил олдин мен ФБР раҳбариятига Ал-Қоида самолетлар ёрдамида Нью-Йоркнинг осмонўпар биноларига ҳужум тайёрлаётгани ҳақида маълумот берган эдим. Мен бу маълумот ўз адресига бориб етиши учун, уни АҚШ конгрессменлари орқали узатиб, қўлимдан келган ҳамма ишни қилдим. Ўша пайтда унга ножиддий қарашди. Ишонаман-ки, Украина менинг хавф ҳақидаги огоҳлантиришимни рад этмайди.

ЛЎҒАТЧА

Паранойа –  (юнонча παράνοια – тафаккуролди) инсон тафаккури, ўйлаш қобилиятининг бузилиш касаллиги;

Риск –  бирор ҳаётий жараёнда қандайдир нохуш воқеа юз бериши эҳтимолининг мавжудлиги;

Декоратив армия –  сохта армия (ҳарбий кийим кийган, қўлида ясама милтиқ ва ҳарбий байроқ тутган, бироқ ҳарбий малакаси бўлмаган одамлар гуруҳи);

Авантюра –  шўбҳали, ўйланмаган, тасодифан ютуққа эришиш мўлжалланган, бироқ муваффақиятга эришиш эҳтимоли деярли бўлмаган иш, уриниш;

Таъсир этувчи агент –  (русча – агент влияния) давлатнинг махсус хизматлари томонидан бошқа давлат идорасига сингдирилган сирли айғоқчиси, хуфъяси; мазкур агентнинг асосий вазифаси – шу идора ишини идора бошлиқлари ёки ходимларига хуфъёна таъсир ўтказиб, ўзининг давлати манфаати томон буриш;

Аргумент –  рост ёки ёлғонлигидан қатъий назар одамларни ишонтира оладиган, бирор ишга ундай оладиган иддао;

Кўпюришли комбинация –  (шахмат, футбол ва спортнинг бошқа турларидаги атама); мас.; футболда рақиб дарвозасига тўп киритишда бир неча ўйинчилар кетма-кет бир-бирига тўп узатишлари; мазкур атама сиёсатда ҳам ишлатилади;

«Қирғийлар» –  (русча – ястребы) сиёсатда ‘қирғийлар’ ўзининг кўзқараши, сиёсий масалаларни ечишда тутган позицияси бўйича бошқалардан кескин ажраб турадиган одам;

Группировка –  олдига қўйилган ҳарбий масалага кўра қўшинлар ёки ҳарбий техниканинг махсус тури;

Имитация –  ўхшатма; мас., 1) бирор қушнинг душманни чалғитиш мақсадида бошқа қуш каби сайраши; 2) кучсиз армиянинг душманни чалғитиш мақсадида ортиқча шов-шув кўтариши;

Оловдан каштанларни олиш –  “каштан дарахти ёнғоқлари оловга ташланганда уларнинг ҳаммаси (ёки бир қисми)ни куйиб улгурмасдан олов ичидан тортиб олиш” ибораси ҳаётнинг турли соҳаларида бир одам иккинчи одам учун, ёки бир гуруҳ иккинчи гуруҳ учун ўз ҳаётига хавфли ишга қўл урмаслигини англатади;

ФБР –  (русча – Федеральное Бюро Расследований) Тергов юритиш Федерал Бюроси – АҚШ адлия вазирлиги қошидаги, Бош прокурорга бўйсунувчи ташкилот; Федерал қонунчилик бузилган жиноий ишларни тергов қилиш, давлат, миллат ва президент хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини бажаради.

Толиб  Ёқубов таржимаси

 

 

 

 

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s