РОССИЯ УЧУН ЯНГИ АФҒОНИСТОН


 Герман Обуховёки ОДДИЙ ДАУНБАСС

13 ноябрь  2014 йил

Украина – Россия эмас, Донбасс эса – Чеченистон эмас. Ҳаммаси анчагина қайғули. 1979 йил 25 декабрда совет қўшинлари «қардош афғон халқининг инқилобини қўллаб-қувватлаш учун»Афғонистонга бостириб кирди. Мужоҳидлар билан 10 йил давом этган ва 15 мингдан зиёд совет аскарлари ва офицерларининг умрига зомин бўлган уруш бошланди. 53 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ярадор бўлишди, контузия ёки жароҳат олишди. Деярли ярим миллион одам бегона юртда, уруш ва антисанитариянинг оғир шароитларида турли касалликларга чалиндилар.

Бу уруш СССРга йилига камида 6 миллиард долларга тушди ва ривожланмаган иқтисодни тамоман ҳаппажигар қилди. 1980 йилда Ғарб Москва Олимпиадасини бойкот қилди, бироқ бу «кремль ҳаёлпарастлари» ақлига кучсизгина таъсир этди, холос. Сал кейинроқ Ғарбнинг етакчи мамлакатлари раҳбарлари Совет Иттифоқини бундай бемаъни ҳарбий ҳаракат учун иқтисодий жазолашга қарор қилишди, ва улар, кўпгина тарихчи ва сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, нефтьнинг нархини арзонлаштириб юбордилар. 1985 йил ўртасида бир баррель нефть нархи 35 доллардан 8 долларга тушиб кетди, бу эса Совет Иттифоқини ишончли валюта даромадидан маҳрум қилди. 1983 йил 8 мартида АҚШ президенти Рональд Рейган совет тоталитар режимини принципиал ахлоқсизликда айблаб СССРни «золимлик империяси», деб атади. 8 йилдан кейин Совет Иттифоқи Ғарб киритган санкциялар ва Афғонистондаги уруш натижасида ўз умрини тугатди.

Бироқ «золимлик империяси» ўлган эмас, у бизга бошқа қиёфада қайтиб келди. Шарқий Украинадаги уруш – бу иккинчи Афғонистондир. У Россияга қанчага тушишини ҳали баҳолаш қийин, бироқ бу нарх улкан, натижа эса афғон авантюраси натижасига ўхшаш бўлиши аниқ. «Фақат ахмоқлар ўз хатолари ортидан ўрганадилар», – деган эди Отто фон Бисмарк. Ҳозирги Кремль бошлиқлари ҳатто бошқаларнинг хатоларидан ҳам ўрганишни истамайдилар. Украинани уруш майдони ёки бозорда эмас, фақат қоғозда ва компьютер ўйинида ютиш мумкин. Ҳеч қандай перспектива (келажак)га эга бўлмаган урушни фақат реалликдан узилган, унчалик ақлли бўлмаган одамларгина бошлаши мумкин.

Менинг баҳолашимча, бир йилдан кейин Россия иқтисодида оммавий норозиликларни келтириб чиқарадиган фожеали ўпирилиш юз беради. Оғзини кўпиртириб «Крымнаш»ни ҳимоя қилаётган, вақти келиб ўз нафақасига бир парча колбаса ҳам сотиб ололмай қоладиган нафақахўрлар ўшандай ғазаб билан Кремльни сўка бошлайдилар ва Қримни Украинага қайтаришни талаб қиладилар. Бу – тез ва кутилмаганда рўй беради. Ногаҳон Криловнинг »Фил ва Моська» масалидаги сўзлар эсга тушади: «Ах, Моська, филга қараб ҳураётган бўлсанг, сен кучли экансан …» [Моська – гуржи кучукча – ТАРЖИМОН]. Бугун Кремль раҳбарияти ва шахсан президент Путиннинг ўзи тирашмоққа қарор қилган бутун дунё фил бўлиб турибди. Бутун инсониятга қарши наъра тортаётганлар нимаси билан ўйлаганлари номаълум бўлиб қолмоқда.

Дунё ўзгарди – Россия ҳукумати вакилларининг содир этган барча жиноятлари ҳақидаги ҳақиқатни айтишда ўзида мардлик топган одамгина Россия ва Украина орасидаги қардошлик муносабатларини тиклашга ҳисса қўша олади.

Кремльдагилар бугунги кун билан яшамоқдалар. Эртага мамлакат қандай ахволга тушиши уларни қизиқтираётгани йўқ, уларнинг асосий бошоғриғи –  тирик бўлишни кафолатловчи нефтьнинг нархи. Путин айри йўллар олдида турибди: олдинга юрсанг – калланг кетади, ўнгга юрсанг – тирик қайтмайсан, чапга юрсанг – ўласан, орқага юрсанг – ўлим топасан. Тупик (боши берк кўча). Кўрсатгич бармоқни Қўшма Штатларга қарата чўзиб: «Шу бемаънилар ҳамма нарсани уюштиришаяпти!» дейиш қолди, холос. Айнан «шулар» Украинани барбод этиш ва Россияга зиён етказиш учун Майдонни ташкил этишди, айнан «шулар» икки қардош халқни бир-бирига гиж-гижламоқда ва айнан «шулар» Россия қўшинларини Украина билан урушга жўнатмоқдалар!

Цивилизация (ривожланган дунё), кимнинг фрегат ва замбараклари кўп бўлса, ҳамма нарсани ўша ҳал қиладиган канонеркалар даврини ортда қолдириб кетди. Россиянинг бутун дунёни сарвқомад чекистлар бугун шантаж қилаётган ядровий қуроли бор. Фойдаси йўқ. Бироқ чекистлар ёлғон гапиришни ва қўлларида бўлмаган тўртта тузни кўрсатишни биладилар. Савол туғилади – нега? Нега болалари, аёллари, ўйнашлари, пуллари, кўчмас мулки, осойишта ва тўқ ҳаёти бўлган дунё билан конфронтацияга боришмоқда? Ҳаммаси бирдан йўқолса – нима қолади? Кремльнинг навбатдаги авантюраси нима билан тугашини ҳеч ким билмайди. Бу авантюра фожеали тугаши аниқ – фақат Россия раҳбарлари учунгина эмас. Донбассга тинчлик қачон ва қандай келмасин, кимларнингдир амбициялари туфайли ўлдирилган одамларни ҳаётга қайтариб бўлмайди. Ким автомат (милтиқ) тилчиғини босган ёки ўлдиришга буйруқ берган бўлса, унинг устида абадий қарғиш (лаънат) босиб тураверади.

Дунё ўзгарди – Россия ҳукумати вакилларининг содир этган барча жиноятлари ҳақидаги ҳақиқатни айтишда ўзида мардлик топган одамгина Россия ва Украина орасидаги қардошлик муносабатларини тиклашга ҳисса қўша олади. Буни украинларга: биз адашдик, бизни кечиринглар, дея оладиган инсон қила олади.

Герман Обухов, совет сиёсий махбуси, ёзувчи ва сценарист, Россия сиёсий махбуслари жамиятининг ҳамраиси.

Лўғатча

Фрегат – кема тури;

Канонерка – катта кемалар сафарида қатнашувчи кичикроқ кема;

Шантаж – қўрқитиш йўли билан ўз йўлига юритиш;

Чекист – Чрезвычайная комиссия сўзларининг биринчи ҳарфларидан тузилган ЧК совет Россиясида 1918 йилда В.Ленин ташаббуси билан тузилган ‘Всероссийская чрезвычайная комиссия’ (ВЧК) махсус хизмат ташкилоти вакиллари ‘чекист’ деб юритилган; В.Путин совет КГБ (ВЧКнинг вориси)да подполковник бўлиб ишлаганига урғу берилмоқда;

              Авантюра – таваккал билан бошланган охири вой иш;
              Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси
              24  ноябрь,  2014  йил                    Франция

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s