Путин Россияси сўзсиз ўлади


PutinТАРЖИМОНДАН Асли тожткистонлик, тожик тилини мукаммал биладиган журналист Олег ПАНФИЛОВ менинг дўстим эди. У Тожикистонда юз берган фуқаровий уруш пайтида Тожикистонни тарк этди ва Москвада “Экстремал журналистика маркази” ташкилотини тузди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти узоқ йиллар бу ташкилот билан ҳамкорлик қилди. У ҳақиқий маънода демократик руҳдаги инсон бўлгани учун Путин малайлари уни сиғдиришмади ва у Грузиядан бошпана олди. Ҳозир Олег Панфилов Тбилисида Илия давлат университетида профессор лавозимида студентларга журналистика асосларидан дарс бермоқда.

ВЛАДИМИР ПУТИННИНГ НЕОСОВЕТ ЁЛҒОН ИМПЕРИЯСИ

СЎЗСИЗ ҚУЛАЙДИ

6 май, 2014 й.

Ёлғон СССРни гўрга тиқди, Россияни ҳам гўрга тиқади Бу ҳақда Крым.Реалии сайти саҳифаларида Илия давлат университети (Грузия) профессори Олег Панфилов ёзган.

Қрим аҳолисига Аксенов ва Путин томонидан берилган ваъдалари – нафақа ва ойлик ҳақни ошириш ҳам, осмонўпар фаравонлик ҳам, оммавий бахтиёрлик ҳам бажарилмай қолиб кетгани ҳақидаги навбатдаги янгиликларни ўқиётганимда ғазабдан суюнишимни инкор қилмайман. Мен Қримдаги дўстларимга ачинаман, бироқ аҳолининг кулгули сўз билан аташаётган »крымнаш»чиларга мутлақо ачинмайман. Ҳозирги »крымнаш»чилар – совет халқининг яқин қариндошларидир. Уларнинг ғоявий ҳам, ҳудудий ҳам, ишлатадиган сўзлари ҳам бир хил – улар бир хил сўзлардан, ғоявий қолиплардан фойдаланишади, уларнинг душманлари ҳам бир хил, бироқ уларнинг тақдири ўша-ўша. »Крымнаш»чилар – кўп ўнйилликлар давомида совет кишиларининг онгига ўтириб қолган »Грузия – Тоғли Русия», »Иисус рус бўлган» каби ва бошқа бемаъниликларни ёзадиган кўпсонли қўлаки тарихчиларнинг яқин сафдошларидир.

СССР да бўлганидек ҳозирги Россияда ҳам пропаганда расмий информацион қурол ҳисобланади. Россия Федерациясининг информацион хавфсизлик Доктринасини ўқиб кўрсангиз »сўз эркинлиги» Россия пропагандасининг душмани эканини билиб оласиз, ва, демак, давлат бюджетининг бор кучидан фойдаланиб унга қарши курашиш керак. Лениннинг биринчи декретларидан бирининг номини эслайсизми? Унинг »Матбуот ҳақидаги декрет»ига мувофиқ »ҳукуматга бўйсунмасликка чақирувчи», »фактларни бузиб кўрсатиш йўли билан ғалаён чиқарувчи», »жиноий характерли ҳаракатларга чақирувчи» мавжуд газеталар ёпилиши керак эди. Кейин яна иккита декрет чиқди – »Эълонларни чоп этиш монополияси ҳақида» ва »Матбуотнинг инқилобий фавқулодда суди ҳақида». Ҳозирги Россиядаги вазиятни эслатмаяптими? Бу ҳақда кейинроқ гаплашамиз.

Илия университетда совет цензураси ва пропагандаси тарихини гапириб беришим учун ўттиз соатлик курс ҳам етмайди, мен совет ҳукумати ташкил этилган йиллардан бошлаб айнан цензура билан шуғулланиб келганлиги ҳақида қисқа гапириб беришим мумкин,холос. Ҳали иқтисод, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун бирорта уриниш бўлмай туриб большевиклар дарҳол аҳоли мияси билан, яъни фикрлар ва сўзларни назорат қилиш билан шуғуллана бошладилар. Цензура ва пропаганда биргаликда қўлланиларди: цезура эскича ўйлашни таъқиқлар, пропаганда эса янгича ўйлашга мажбур қиларди.

Совет цензураси нафақат газета, журнал ва китобларнинг ғоявий назорати, балки хат, телеграмма, почта жўнатмалари, китоб магазинлари ва типографияларни перлюстрацияси (яширин текшириши), театрлар репертуари (театр саҳнасида қўйиладиган пьесалар мажмуаси) ва фильмлар мазмунини назорат қилиш ҳам эди. Масалан, сиёсий назорат бўлими бошлиғи Этингофнинг ёзма билдиришномасига кўра,

1922 йилнинг фақат августида сиёсий назорат хизматчилари РСФСРга чет элдан келган 300 000 почта жўнатмаларидан 135 000 тасини текшириб чиққанлар ва РСФСРдан чет элга жўнатилган 285 000 хатнинг ҳаммасини цензурадан ўтказганлар. 1922 йилда Главлит номи билан кўпроқ танилган “Адабиёт ва нашриётлар иши бўйича бош бошқармаси” ташкил қилинди. Бу – СССРнинг энг юқори давлат ташкилотларидан бири эди. СССР йўқ бўлгунча гапёқмас амаки ва холалар олдин расмий ғояга қарши бўлган барча нарсани ўчириб ташлар, газета, журнал, китоб, радио ва телекўрсатувлардаги барча матнларни назорат қилар ҳамда “Нашрга рухсат бераман” деган кўкиш муҳр босардилар. Айтиш жоиз-ки, совет цензурасининг дастлабки қурбонларидан бири Михаил Булгаков бўлди – унинг “Ит юраги” повестини нашр қилиниши 1925 йилда таъқиқланди.

Бир пайтнинг ўзида совет ҳукумати, ўзи ўйлашича, энг асосий ғоявий рақиб бўлган деярли барча диний конфессияларга қарши кураш олиб борди – черков, мачит, дацан ва синагогаларни бузиб ташлашди, барча черковлар мулки, айниқса олтин ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган антиквар (ноёб) предметлар конфискация қилинди (тортиб олинди). Черковларни йўқ қила туриб, большевиклар унинг асосида, кўп жиҳатдан диний канон (ўзгармас қонун)ларни такрорлаган ҳолда, ўзларининг ғояларини ташкил қила бошлашди: ўзларининг икона (маъбуда)лари – Ленин, Сталин ва бошқа доҳийлар, ўзларининг иконостас (маъбудача)лари – Сиёсий бюро аъзолари, ўзларининг псалм (диний қўшиқ)лари – “Интернационал” ва совет гимни (мадҳияси)ни яратдилар ва тўқидилар. Христианлик, ислом ва иудаизм канон (асос)ларига терс бўлган мавзолей ўликни оммавий зиёрат ва сажда қилиш жойига айлантирилди.

Миялар тозаланиб бўлингач, ўз фаолиятини пропаганда бошлади. Бошида коммунизм афзалликларини одамлар калласига қуйиш, кейин эса унинг ажойиботлари ҳақида ҳикоя қилиш лозим эди. Собиқ Россия империси аҳолисини ишонтириш қийин бўлди –фуқаровий уруш борарди, совет ҳукуматига кўпсонли қўзғолонларни бостиришга тўғри келарди, қулоқлаштириш ва черковга қарши кураш муаммоларни кўпайтирди. ЧК [Чрезвычайная комиссия – Фавқулодда комиссия] ва ОГПУ [Объединенное государственное политическое управление – Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси] репрессиялари аҳоли қаршилигини бостирарди, ГУЛАГ [Главное управление лагерей – Лагерлар бош бошқармаси]га миллионлаб одамлар жўнатиларди. Одамлар коммунизмни ўз хоҳишлари билан севмасалар, уларга бу севгини лагерларда ўргатишга тўғри келади, деган фикр сингдирилди.

“Иконаларни” сиз ҳали унутганингиз йўқми? Ленин, Сталин, Хрушчев, Брежнев, ажнабий иконалар Маркс ва Энгельснинг суратларини ҳамма жойга илишди. Суратлар, бронза ва бетондан ясалган ҳайкаллар, почта маркалари ва откриткалар, плакат ва кинолар, театр спектакллари ва адабиётда, ва ҳатто метрополитенда акс этиши ва туриши учун уларни баҳайбат миқдорда тайёрлашарди. Ильичнинг миллионлаб, ўнлаб миллион сал қисилган кўзлари, кейин эса Брежневнинг қошлари аҳолини маҳлиё қилиши керак эди. “Иконалар” нимани хоҳласа, ўшани гапиришлари мумкин эди – 40-чи йиллар охирига келиб аҳоли тўлиқ пропагандага бўйсундирилди. КГБ анекдот (латифа)лар учун қамай бошлади, чегара ортидан кириб келган ҳар қандай информация из қолдирмай назорат қилинар, радиоэфир эса буғиларди.

Ўзининг назоратли аҳолиси ва назоратсиз ёлғони билан Кремль ўзини ўзи ўлдирди. Одамлар коммунистлар устидан кула бошлашди ва ҳаракатга тушишди. Бошида саккиз одам қўрқа-писа Қизил майдонга чиқишди, кейин эса расмий ёлғон жонига теккан одамлар кўпайгандан кўпайиб борди. Бироқ ўша вақтда ҳам, худди ҳозиргидай, Кремль ёлғони хавфини Ғарбдаги одамлар кўпроқ тушунишарди. Совет Иттифоқидай каби Россияда пропаганда одамларнинг ўқиш, ўйлаш ва таҳлил қилишга ярамайдиган бир неча авлодини яратди. Бу – Путин сайловчиларидир.

Совет Иттифоқини ёлғон ўлдирди. Плакатлар “СССР – тинчлик қўрғони” дея аҳолини ишонтираётган бир пайтда унинг ҳукумати бутун дунё бўйлаб ўз аскарларини ишга соларди. Марказий телевидение орқали бешйиллик планлар бажарилганини қувонч билан эълон қилишарди, магазинлар пештахталари эса бўм-бўш бўларди. КПСС Марказий Комитети алкогольни таъқиқлади, одамлар эса Москва ресторанларида КПСС МК Бош Котибининг қизи маст ҳолатда дайдиб юришини кўришарди. Кинотеатрларда “Коммунист” ва “Ленин октябрда” фильмлари кўрсатиларди, коммунистик номенклатура [маҳаллий бошлиқлар] эса яширин кино тамошолар уюштиришар ва Феллини ижоди билан лаззатланардилар.

Одамлар сассиқ сосискага навбатда туришарди, хизмат автомобиллари эса махсус магазинлардан багажниклари деликатес [ноёб егулик]ларга лиқ тўлган ҳолда жўнашарди. Телевидение орқали “СССР яқинда АҚШни қувиб етади ва ундан ўзиб кетади”, деб чарчамай гапириб туришарди.

Цензура ва пропаганда ёлғони одамларнинг Homo soveticus, яъни ёлғонга сўзсиз ишонувчи, бироқ ўз ватанининг буюклиги “Россия тарихи” деб аталувчи эртаклар тўпламида ўйлаб топилган буюкликдан сираям кам эмас эканига ҳеч қачон гумон қилмайдиган янги турини яратди. СССР парчалангандан кейин, тахминан 15 йил, Homo soveticus кўнгилсиз ва ўзи учун ёқимсиз муҳитда яшади – уни озод қилиб юборишган эди. Хоҳласанг – ишла, хоҳламасанг – ўғирлик қил, хоҳласанг – ЛДПР [Россия либерал-демократик партияси]га ўт, хоҳламасанг – демократ бўл.

Аччиқланган халқ тартиб, кучли қўл ва Кремль девори ортида даҳо пайдо бўлишини истарди. Даҳо Путин қиёфасида пайдо бўлди. Кўримсиз, паст бўйли, одми кўринишли ва атрофини кўриб бўлмас даражада катта булут қоплаган бу одам душман ортидаги разведкачи (айғоқчи), дзюдо бўйича қора белбоғлик дзюдоист, юмшоқ оилапарвар ва Собчакнинг ўқувчиси эди. Вақти келиб маълум бўлди-ки, у душман ортидаги разведкачи (айғоқчи) эмас, балки дўстлари ичида айғоқчи бўлган экан. Қора белбоғ унутилди, хотинидан ажрашди, юрист Собчакни ўқитувчи сифатида эслатиш эса унда ҳайронлик туғдира бошлади.

Путин ўз фаолиятини дарҳол ёлғондан бошлади. Чеченистонда иккинчи урушни бошлаб, у ерга журналистларнинг боришини таъқиқлади, кейин Путин таниқли мустақил ОАВларни тортиб ола бошлади, амалга янги давлат тузилмаси – Информацион хавфсизлик департаментини киритди, пропаганда Интернет бўйлаб оқа бошлади. Путин олдиндан цензура биринчи, кейин пропаганда бўлишини билса-да, у янги Совет Иттифоқи тузишга киришди. Пропаганда ўзини узоқ куттиргани йўқ. Телевизор экранларидан “буюк Россия”, “тиззадан тикланмоқдамиз”, “рус ерларини қайтариш”, “рус тилини ҳимоялаш”, “бир қарични ҳам бермаймиз”лар янграй бошлади. Ва яна – ҳарбий парадлар, танклар, самолётлар, ракеталар. Бир пайтнинг ўзида шахсга сиғиниш тикланди: Путин – танкда, Путин – сувости кемасида, Путин – самолёт штурвалида, Путин – турналарни қутқармоқда, Путин – йўлбарсни даволамоқда, Путин – боланинг қорнини ўпди, монах Путиннинг қўлини ўпди, халқ шодиёна қийқирмоқда.

Совет Иттифоқи пайтидагидек, Россия пропагандаси реалликнинг ўрнини босмоқда. Автомобиль саноати ўлди, авиация саноати ҳам, “Булава” ракеталари парвоз этолмаяпти, 50 фоиздан ортиқ озиқ-овқат – чет элники, маиший техника асбоб-ускуналари – деярли 100 фоиз. Иқтисод йўқ, бюджет нефть ва газ сотишга илиниб турибди. Путин совет халқаро ёрдам анъаналарини тиклади, бу сафар – Сурияда. Грузия билан бўлган уруш Путин Россиясининг обрў-эътиборини пастга улоқтирди, бироқ амбиция (иштаҳа)лар сўнмади.

Путин кўп нарсага эришди – у “Россияни қутқарувчиси” эканига аҳолини ишонтирди, бироқ совет чекисти бир нарсани ҳисобга олмади – дунё ёпиқ эмас, Интернет пайдо бўлди. Совет Иттифоқи темир парда билан ўралган эди, унинг ичида КГБ ўзини сувдаги балиқдай сезарди – ушлаш, қамаш, лагерларга жўнатиш мумкин эди. Подполковник Путинга ҳозирги замон шароитлари жуда ноўнғай, у бунақага ўрганмаган. Россия пропагандаси советлар пропагандасини ерга ўтқазиб қўйди, деган иддаога мен қўшилмайман. Йўқ, у – унинг бачкана такроридир. Бироқ натижа ўшандай бўлади. Толиб ЁҚУБОВ таржимаси 26 октябрь, 2014 йил. Франция.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s