ПУТИН КЕТСА, РОССИЯНИНГ АГРЕССИЯСИ ТЎХТАЙДИ, ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗМИ? СИЗ СОДДАСИЗ, ХУДО САҚЛАСИН


ТАРЖИМОНДАН

Ўзбек тилидаги “майдон” сўзини мен бир неча Европа тилларида ишлатилишини эшитганман. Украин тилида ҳам шундай экан. Бироқ украин ва руслар уни “майдан” деб бузиб айтишади. Мен мақолани таржима қилаётганимда уни аслига қайтариб ёздим.

Виктор ЕрофеевБир ойдан кўпроқ вақт илгари таниқли Россия ёзувчиси Виктор Ерофеев путинпараст ватанпарварларни ғазаблантирган ўзининг «Бундан кейин бу ерда қандай яшаб бўлади» номли эссесини чоп этди. Телеташвиқотчи Дмитрий Киселёв мақоладаги асосий месседжларни ижодий «қайта тушуниб» ҳатто Ерофеевга алоҳида репортаж ҳам бағишлади. «Виктор Ерофеевнинг матни Россия халқига очиқдан-очиқ нафрат билан суғорилган, – деб ғазабланди Киселёв. – Унинг матнида «бизнинг азалий ирқчилигимиз» ҳам, «халқ таъқиқлардан хурсанд» ҳам бор. Рус ёзувчиси Виктор Ерофеевнинг ўз халқи шаънига айтган гапининг энг юқори чўққиси: «ириётган ичак-чавоқли тобут». Бу ерда энди ўз халқига бўлган нафрати жирканишга айланган».

«Ахмоқ билан ўтган ҳаёт» ҳикояси, «Рус гўзали» ва «Рус қалби энциклопедияси» романлари муаллифи Виктор Ерофеев совет дипломати, Сталиннинг шахсий таржимони Владимир Ерофеев оиласида таваллуд топди. Бўлажак ёзувчининг болалиги Парижда ўтди. Совет Россиясидаёқ уни икки марта, шу жумладан «Самиздатда цензурасиз альманах «Метрополь»ни ташкил қилгани учун», Ёзувчилар уюшмаси аъзолигидан чиқаришди. 1988 йилгача СССРда Ерофеевнинг китоблари чоп қилинмасди. Совет Иттифоқи қулагач, Виктор Владимирович Ғарбда Россиянинг энг севимли ёзувчиларидан бири бўлди. «ГОРДОН» нашрига берган эксклюзив интервьюсида Ерофеев нега Украина- Россия можаросининг сабаби Путинда эмас, балки Россия аҳолисининг Ғарб қадриятларини ҳам, Европа Украинасини ҳам қабул қила олмаётган ибтидой тафаккурида эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

Гап Путинда ёки ташвиқотда эмас, ҳамма майдонни америкалилар ташкил қилишган, деб ўйлаётган Россиянинг аҳолисида

– Украинда кўпчилик Путин кетса, Россиянинг агрессияси ҳам тўхтайди, деган фикрда. Сиз ҳам шу фикрдамисиз?

– Сиз соддасиз, Худо сақласин. Катта ҳокимиятга эга бўлган одамлар (Путин эса Россияда амалан чекланмаган ҳокимиятга эга), ўзларига меросхўрлар тайёрлайдилар, янги кадрлар яратадилар. РФ президенти атрофида Украинага нисбатан унинг қарашларини мутлоқ қўллаб-қувватлайдиган одамлар кўп. Путин қарийди, ишдан четлашади, унинг ўрнига Ғарб қадриятларини ҳурмат қиладиган одам келишига мен мутлоқ амин эмасман. Бундай бўлмайди. Россияда ҳақиқий демократик ўзгаришлар жуда узоқ йилларга чўзилади, ва у фақат янги Петра I келиши ва унинг мажбурий европапараст ислоҳотлари билан бошланади. У ҳали кўринаётгани йўқ. Янги Россия империяси эса Украинани талаб қилиб турибди. Бу – максимум, минимум эса – империядан Қримга ерусти коридор (йўл) очишдир.

– Бироқ нега Кремль сўзамолларининг нутқини Россиянинг тирикчиликдан бошқани билмайдиган аҳолиси шунчалик қувонч билан қўллаб-қувватлаяпти? Нега айнан Украина уларда шунчалик агрессия уйғотмоқда?

– 2014-чи йил рентген-йил бўлди, кўз ўнгимизда Россиянинг тирикчиликдан бошқани билмайдиган аҳолисининг қалби очилди. Аҳолининг аксарият қисми мутлақо аксилғарб, аксилдемократик ва аксиллиберал қадриятларга берилган экан. Бу ерда телеташвиқот ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, гап россияликларнинг жуда ибтидоий тушунчалари ҳақида кетаяпти. Россия Федерациясини бутун умри разведка билан шуғулланган одам бошқара бошлаганда ҳеч ким қувонган эмас. Ҳеч ким у Россияга Европа қадриятларини сингдиради, деб ҳам ўйлаган эмас. Бунинг учун Борис Ельцин бизни шундай «мукофот» билан сийлаганига ергача таъзим қилсак арзийди. Аҳоли онгига ташвиқот таъсир қилгани йўқ. Аксинча: Путин тирикчиликдан бошқани билмайдиган аҳолининг қувончини келтирадиган, Россияда кўп одамлар ишонадиган гапни– Украинада бўлган майдонларнинг ҳаммасини америкаликлар уюштиришган, деб айта бошлади. Россия аҳолиси ҳамма вақт шундай ўйлаган, бироқ фақат энди давлат бошлиғи «Сен мутлоқ ҳақсан, халқ» деди.

Путин уни икки марта сотишганига амин – аввал Ғарб, кейин эса Украина

– Яъни 2014 йилгача Россия бошлиқлари халққа қараганда либералроқ бўлганми?

–Мутлоқ ҳақсиз. Путин Ғарбга ҳамкорлик таклифлари билан борди, бироқ икки нарса юз берди – бири Украинага боғлиқ эмас, иккинчиси – боғлиқ. Биринчидан, Путин ўзининг Ғарбдаги дўстларидан ранжиди, Россияда 2011–2012 йилларда бўлган норозилик ҳаракатини Европа қўллаб-қувватлаганда у уни сотганини тушунди. Бу одатдаги норозилик эмас, айнан аксилпутин ҳаракати эди. Ғарб Путин Россияси ўрнида нормал европача давлатни кўрмоқчи эди. Айнан 2011–2012 йиллардан кейин Путин Европага орқа ўгирди ва бутун Ғарбга бас келадиган Россия имериясини тиклашга фаол киришди.

– Бу Путин Ғарбдан кескин тескари ўгирилганининг биринчи сабаби. Иккинчиси-чи?

– Янги Россия империясини қуришда Украина ўта муҳим, долзарб элемент ҳисобланади.

Сизнинг мамлакатингиз Россия империяси таркибида бўлган, Совет Иттифоқига ҳам кирган. Тўғрисини айтганда, СССР парчалангандан кейин ҳам Украина Россиядан нарироққа силжимади. Украиналик барча коррупцион раҳбарлар (вазиятдан тўғри фойдалана олмаган Ющенко бундан мустаснодир балки) ҳамма вақт Россия билан ўйин қилишган, у билан яширин музокаралар олиб боришган. Бу музокараларнинг тафсилоти ҳозиргача маълум эмас. Майдон ва инқилоб орқали Украина Януковичинг коррупциялашган режимидан қутилиб ҳуқуқий давлат сари қадам қўйгандан кейин Россия президенти сотилганини яна сезди. Аввал уни Ғарб сотди, энди эса – Украина. Путин Украина Ғарб қадриятларини ўз хоҳиши билан қабул қилди деб эмас, айнан Ғарб ўз қадриятларини унга тиқиштирди деб ҳисоблайди. Бу Путиннинг

жиддий хатоси эди.

Украинанинг жонини тамом суғуриб олмагунча Путин тинчланмайди

– Умрини КГБда хизмат қилиб ўтказган одам халқнинг ўзи ташкилланишига ишонмаслигини мен тушунишим мумкин. Ундайда Путин сиёсатини қўллаган россиялик зиёлилар ҳам Майдонни Ғарб махсус хизматлари уюштирган деб ишонишадими?

– Путинни қўллаб хат ёзишган ёзувчилар, режиссерлар, актерлар, мусиқачилар орасида менинг дўстларим ва танишларим кўп – Паша Лунгин, Юрий Башмет ва бошқалар. Улар очиқдан очиқ давлат бизни қўллаб-қувватлаган, энди биз ҳам давлатни қўллаб-қувватлашимиз керак, демоқдалар. Шу билан улар ўзларини оқлашмоқда. Имзо чекканлар орасида Россия империяси ғоясини ҳимоя қилувчилар ҳам бор, Украинани улар Россиянинг кичик укаси деб қарашади. Александр Прохановга ўхшаган ўта миллатчилар ҳам бор ва улар Россия ўз режимини Шимолий Қурияники каби ўзгартириши керак,

Путиннинг режими эса ҳаддан ташқари либерал, деган позицияни эгаллаганлар. Бу XXI асри учун ўта уятли бўлса-да, бироқ янгилик эмас: советлар давридаёқ ёзувчилар Бухарин ва Троцкийни отиб ташлашни талаб қилганлар. Бунга ҳайрон бўлиш керак эмас, Россияда зиёлилар синфи ҳамма вақт бўлинган ҳолда бўлган. Мени ҳайратлантирган нарса шу-ки, Майдон 2013–2014 йиллар қаҳратон қишига чидади ва ютиб чиқди. Бу – мисли кўрилмаган қаҳрамонлик. Тўғри, кейинчалик кўп ахмоқчиликлар ҳам бўлди, тўғри сиёсий ўйин қилинганда Украина Қримни ҳам сақлаб қоларди, Донбассдаги можаронинг олдини олган бўларди. Бироқ, афсуски, сизларда ақлли одамлар қатлами кучсиз ва тор. Украина

Европача келажакни сақлаб қолиши учун ўзининг интеллектуал сиёсий мускулларни кучайтириши

– Украина ўзининг Европа йўналишини сақлаб қолгани йўқми?

– Афсуски, мен бугунги можаронинг тубини кўрмаяпман, Россия Украинани тинч қўядиган ҳолатни ҳам кўрмаяпман. Украинанинг жонини тамоман суғуриб олмагунча Путин тинчланмайди, деб ўйлайман. Бу тутун ва қон ичида қолган Донбасс билан тугамайди. Бу ўта фожеали вазият. Украина Россиянинг ибтидоий тафаккурини атрофлича ва чуқур таҳлил қилиб чиқиши керак. Бунга, Россияда ҳамма эсдан оғиб қолган, деб юзаки қараш керак эмас. Такрорлайман: гап Путинда эмас, гап айнан Россия аҳолисининг ибтидоий онгида. Украина буни тушунмаса, у Дон Кихотдай шамол тегирмонлари билан курашаверади ва кўп нарсаларни бой беради.

Ёзувчига инсон табиатини тушуниш ва кўп нарсани билиб олиш учун ҳамма нарса очиқ бўлган Россияда яшаш қизиқроқ. Ғарбда жамият ёпиқ

– СССР парчаланганидан кейин 20 йил ўтди, россияликларнинг саёҳатларда ҳам бўлган ва Ғарбда ҳам ўқиган янги авлоди етишиб чиқди. Наҳотки улар россияликларнинг ибтидоий, аксилдемократик онгини ҳеч қачон ўзгартира олмасалар?

– Ҳеч қачон «ҳеч қачон» деб гапирманг. Россияда демократик қадриятларни аҳолининг тахминан 15 фоизи қўллаб-қувватлайди. Бу катта бўлмаса ҳам, бироқ доимий рақам. Россияликларни ҳеч ким ва ҳеч қачон ғарбий қадриятлар руҳида тарбияламаган. Украина жамиятини ҳам тарбиялашган эмас, бироқ сизнинг ҳудудингизнинг бир қисми тарихан Европа билан боғлиқ бўлган. Украина аҳолисининг 50 фоизи ғарбий қадриятларга мойил бўлган бўлса, Россияда эса бор-йўғи 15 фоизи. Қайта қуриш ва СССРнинг парчаланишидан кейин ҳеч ким россияликларнинг 85 фоизи Европа қадриятларини тан олишмаслигини эътиборга олмади. Бу 1991 йилдан кейин ҳокимиятга келган либерал ва демократларнинг катта хатоси эди. Егор Гайдар, Анатолий Чубайс, менинг дўстим Борис Немцов россиялик фуқароларнинг 85 фоизи тушунмайдиган ислоҳотлар билан шуғулланишди. Мен ҳақиқатан тушунмайман, қандай қилиб XXI асрда нормал инсоний қадриятларни олқишламаслик мумкин, айнан: шахс давлатдан аҳамиятлироқ; давлат инсонларга хизмат қилиши керак, аксинча эмас; давлатни муқаддаслаштириш мумкин эмас ва ҳоказо. Украина Майдони шу позицияда эди, бироқ тарихан Европача ўтмишга эга бўлган ҳатто Украинада ҳам демократик қадриятларни ҳимоя қилиш учун қон тўкилиши керак бўлди.

– Донбассдаги можаро яна қанча вақт давом этади деб ўйлайсиз?

– Биз оғир, қувончсиз кунларда сўҳбатлашаяпмиз. Менинг аёлимнинг Украина фуқароси бўлган узоқ қариндошлари бор. Уларнинг бири Украина армияси сафида урушмоқда, иккинчиси – бўлғинчилар томонида. Бу ака-укаларнинг уруши. Ярашишга интилаётган Порошенко ҳақ. Уруш беҳад кўп одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда. Вақтлар ўтади, Донбасс қароқчилари кимни ва нима учун ўлдирганларини ҳеч ким эсламайди. Мен самимийла ҳисоблайман-ки, украиналиклар зўр одамлар экан, чунки улар XXI аср Европа қадриятлари даври эканини тушундилар. Буни сизлар ҳам тушундиларинг, ҳам ҳимоя қилаяпсизлар, ҳам сақлаб қоласизлар. Бироқ қандай тўлов эвазига – буни ҳали ҳеч ким билмайди.

– Сиз Россиядан тамоман чиқиб кетиш ҳақида ҳам ўйлаганмисиз?

– Агар сиқувга олишса, нафас олишга йўл бермасалар, балки чиқиб кетиш ҳақида жиддий ўйлашга тўғри келар. Бироқ мен Ғарбда, Парижда, кўпдан бери яшайман ва шунинг учун ҳам бир нарсани биламан: Ёзувчига инсон табиатини тушуниш ва кўп нарсани билиб олиш учун ҳамма нарса очиқ бўлган Россияда яшаш қизиқроқ. Ғарбда жамият ёпиқ, у ерда инсон қалбини тушуниш мураккаброқ. Шунинг учун Россия ёзувчи учун жуда қўрқинчли бўлса-да, бироқ жаннатдир. Бундан ташқари, россиялик ёзувчи тинчликни сақлаш ролини ўйнаш учун барча ишларни қилиши керак. Айниқса ҳозир. Менинг қизим Майя ярим рус, ярим украин. Мен унинг яримталари бир-бири билан тўлиқ уйғунликда бўлишларини истайман. Шунинг учун ҳам мен Россиядек баҳайбат регион инсон қадриятлари томон бурилиши учун қўлимдан келган барча ишларни қилмоқдаман.

Манбъа – http://gordonua.com

Толиб ЁҚУБОВ таржимаси

21 октябрь, 2014 йил; Франция

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s