НЕЛЬСОН МАНДЕЛЛА ИБРАТИ


Нельсон МанделлаТолиб Ёқубов

Аллоҳ Нельсон Манделла каби инсонларни бошқаларга ибрат бўлиш учун дунёга келтиради. У бандаларим ибрат олмасин, деган мақсадда Фираъвн, Чингизхон, Ҳитлер, Сталин, Каримов каби одамларни ҳам дунёга келтирган. Нельсон Манделланинг инсоният олдидаги хизмати ва ибрати шундан иборат-ки, у оқтанли чўчқаларнинг зулми билан “қорамол”га айлантирилган жанубий африкалик маҳаллий қоратанли аҳолини “қорамол”ликдан ёруғликка олиб чиқди. 27 йил қамоқда ўтирган Нельсон Манделлани ҳар куни сўроққа ва қийноққа олиб чиқишар экан. Сўроқ ва қийноқ давомида у фақат ягона жумлани такрорлар ва ҳайқирар экан: ХАЛҚ БАРИБИР ЕНГАДИ! 27 йил қамоқ ва қийноқ шароитида битта шу жумлани такрорлаган инсон ўз халқини нақадар севишини ўзбеклар кўз олдига келтира олишармикин?

Нельсон Манделланинг ибратлари нимадан иборат? Биринчиси: халқини чин юракдан, бутун қалби билан севган инсонни мустабид тузум ўлдира олмас экан! Иккинчиси: Бундай инсонни халқ охир-оқибат тўлиқ тушунар ва сўзсиз ўзига раҳбар қилиб сайлар экан! Учинчиси: Ҳар бир инсон, агар у инсонпарвар ва халқпарвар бўлса, умрининг охиригача зулмга қарши курашиши керак!

Ҳиндистонни ажнабий инглизлар истибдодидан халос қиламан деб минглаб одамлар курашга бел боғлаган. Бироқ уларнинг биттаси ҳам ҳаётини фақирлик, камтарлик ва эътиқод билан ўтказган Махатма Ганди каби халқини севмаган. У инглиз босқинчиларига қарши жангу-жадал йўлини эмас, нозўравон қаршилик кўрсатиш йўлини танлаган. Махатма Ганди оддий бир нарсани кўра олган: ўша даврда Ҳиндистонда Англиянинг катта колониал ҳарбийлари ва сон жиҳатдан ундан кам бўлмаган амалдор ва хизматчилар армияси турган. Бу қатлам еб-ичиши, кийиниши, уй-жойга эга бўлиши ва бошқа ҳаётий эҳтиёжлар билан таъминланиши керак бўлган шароитда бу ишлар ҳиндларнинг гарданида бўлган. Махатма Ганди ҳинд халқини инглизлар фойдасига бирорта иш қилмасликка, яъни ишламасликка ундаган. У ҳиндларни фақат ўлиб қолмаслик учун у-бу нарса етиштиришга чорлаган. У юзлаб миллион ҳиндларни шу кураш йўлига ишонтирган! Табиий, Ҳиндистон ҳудудида яшаётган инглизларни боқиш, кийинтириш ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун маҳсулотни кемалар билан Англиядан Ҳиндистонга ташиш лозим бўлган. Тез орада колонияни бундай шароитда бошқариш Англия иқтисодига ҳам, халқининг кайфиятига ҳам катта зарба берган ва Англия Ҳиндистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Қуйида мен буюк инсон Нельсон Манделланинг китобларда сақланган 10 та фикрини ўзбек ўқувчилари учун таржима қилиб келтирмоқдаман.

1. Мураккаблик ва қийинчиликлар баъзи одамларни йиқитади, бироқ бошқаларини яратади.

2. Жамиятни ўзгартириш қийин эмас – одам ўзини ўзгартириши қийин;

3. Хафа бўлиш ва ғазабланиш – у менинг душманларимни ўлдиради, деган умидда заҳар ичиш билан баробардир;

4. Жисмоний машқлар нафақат жисмоний соғлиқ калити, балки қалб ороми эканлигига ҳамма вақт ишониб келганман;

5. Менинг ватанимда аввал турмага тушасан, шундан кейин президент бўласан;

6. Қариндошлар сен учун жуда қаттиқ қайғуришади, бошлаган ҳар қандай ишингдан гумонсирашади, ундан ташқари улар сен ҳамма қатори ёки уларнинг хоҳишича ўқишинг ва ишлашинг керак, деб ҳисоблашади. Афсус-ки, улар сенга одатда ёрдам бериши мумкин бўлган ягона нарса, бу – сенга халақит бермасликдир;

7. Урушмоқ ва вайрон этмоқ жуда осон нарса. Ҳақиқий қаҳрамонлар – тинчликни ўрнатиб, қурилишни бошловчилардир;

8. Инсон учун энг юксакликка эришмоқлик – оқибатларига эътибор бермасдан ўз бурчини бажаришдир;

10. Баланд тоғ устига чиқсанг кўз ўнгингда кўплаб тоғлар намоён бўлади-ки, ҳали уларни забт этишингга тўғри келади.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s