ХАЛҚ ҲАҚИДА ФИКРЛАР


Tolib Yoqubov2Халқ –– тил, маданият, ҳудуд (ер), дин, тарихий ўтмиш ва бошқа бир қатор хусусиятлар бирлиги билан фарқ қилувчи инсонлар гуруҳи.

Фикрлар

— Бир дақиқа тўхтанг! Бу зиёфат кимнинг ҳисобидан? Ким тўлайди?
— Халқ, отахон, халқ!
(“Иван Васильевич касбини ўзгартирмоқда” кинофильмидан)

— Одами эрсанг, демагил одами, ониким, йўқ халқ ғамидин, дин ғами!
(Алишер Навоий)

— Халқдан қусқинг келаётган бўлса, нимадан иккиқат бўлдинг?
(Табиий савол)

— Халқ ҳокимияти? Аниқроқ айтинг – кимнинг устидан?
— Мен «халқ» сўзини эшитсам, қўлимни валидолга узата бошлайман.
— Халқнинг қаери қичиса, сиёсатчи ўша жойини қашилаши керак.
— Россия – халқ ҳокимиятининг қўрқинли ҳудудидир.
— Ер шўрини халқ ярасига сепинг!
(Виктор Шендерович)

— Мўжизани кутиш рус халқи заифлигининг биридир.
(Николай Бердяев)

— Мустабидлар каби халқ ҳам мақтовга ўч бўлади.
(Альфонс де Ламартин)

— Бизда одамларимиз ёмон, лекин халқимиз қандай яхши!
(Виктор Давидович)

— Демократия – муҳтожлик сезганларида халққа бериладиган исмдир.
(Роберт де Флёр)

— Фан ва маданият – халқнинг шарафидир; улар унинг бахтини юксалтиради.
(Клод Гельвеций)

— Халқнинг бешдан бир қисми ҳамма вақт, ҳамма нарсага қарши туради.
(Роберт Кеннеди)

— Агар икки халқ апоқ-чапоқ бўлишаётган бўлса, демак улар учинчи халққа қарши бормоқчилар.
(Зофья Налковская)

— Халқдан бошқа ҳеч қандай қонун чиқарувчи бўлиши мумкин эмас.
— Қонунлари бўлмаган халқ бирор нарсага ички ишончи, нуқтаи-назари, ҳатти-ҳаракатда меъёри бўлмаган одамга ўхшайди.
(Захария)

— Ҳақиқий файласуфлар шоҳ ёки шоҳлар ҳақиқий файласуф бўлгандагина халқлар бахтли бўлади.
(Платон)

— Халқнинг бир қисмини ҳамма вақт алдаб юриш мумкин, халқнинг ҳаммасини бир мунча вақт алдаса бўлади, бироқ халқнинг ҳаммасини ҳамма вақт алдаб юриб бўлмайди.
(Авраам Линкольн)

— Халқлар тарихи одамлар кулфатининг даражаси (шкала)сидир, унинг белги-бўлимларини эса қўзғолонлар билан аниқланади.
(Рене Шатобриан)

— Тарих фақат халқларни ҳеч қачон ҳеч нарсага ўргата олмаган нарсани ўргатади.
(Гегель)

— Барча халқларда файласуфлар одамларга зиё бермагунча тарих ўрнини матал (эртак) эгаллайди; ва, оқибатда, зулмат ичида пайдо бўлгач, у асрий адашишлар билан кўр бўлган ақлларни топади-ки, уларнинг ақлини катта машаққатлар билан жойига келтиради; у ёлғонни тасдиқлаш учун яратилган тадбирлар, ҳайкаллар ва ҳодисаларни излаб топади.
(Вольтер)

— Тарих чексиз алғов-далғовлардан иборатдир: халқлар бирин-кетин ё ғалаба қиладилар, ёки мағлуб бўладилар, ё зўравонлик қиладилар, ёки зўравонлик остида қоладилар, ё талон-тарожлик қиладилар, ёки талон-тарож бўладилар.
(Пьер Буаст)

— Халқ ривожланиши, ўсиши, шўҳратга эришиши ҳамда муваффақиятли фикрлаш ва меҳнат қилиши учун унинг ҳаёти асосини тараққиёт ташкил этиши лозим.
(Эмилио Кастеляр)

— Халқ – чексиз кўп ноллардан иборат тўпламдир, бироқ уларга 1 (бир)ни тиркаб қўйсангиз, улар улкан ва аҳамиятли миқдорга айланади.
(Адольф Ҳитлер)

— Уруш ва тинчлик – «халқлар ҳаёти» деб аталувчи бир танганинг икки томонидир. Ҳамма вақт тинч яшайвериш одамнинг ғашини келтиради, ҳамма вақт урушиш ҳам даҳшат – одамлар ҳаётининг ички мантиғи анашу: тинчликдан кейин уруш бўлади, ундан кейин яна тинчлик бошланади – буёғи чексиз-чегарасиз…
(Константин Шчемелинин)

— Одамнинг шўҳрати унинг бўйи билан ўлчанилмагандай, халқнинг ҳам шўҳрати унинг сони билан ўлчанмайди.
— Шоҳлар ўтиб кетаверадилар, халқ қолаверади.
(Виктор Гюго)

— Халқни сотиб олиб бўлмайди, бироқ баъзан уни алдаш мумкин.
(Жан Жак Руссо)

— Бошқа халқни қул қилган халқ ўзига ўзи занжир ясайди.
(Карл Маркс)

— Ҳеч нарса халқни нафратга одатланишдай айнитмайди.
(Мадзони)

— Халқ ахмоқ бўлса, уни бошқариш осон.
(Шан Ян)

— Буйсундиришнинг сирини фиръавнлар ҳам билишган: халқни қўрқувда сақлаш учун айбдорларни эмас, айбсизларни жазолашган.
— Ўқимишли халқни ҳайдаш осон, бироқ қувиш қийин, уни бошқариш осон, бироқ қул қилиш қийин.
(Генри Бруэм)

— Ер яхши, халқ ёмон.
(Лотин мақоли)

— Халққа мавҳум ғоялар эмас, ойдин ҳақиқатлар керак.
(Антуан де Ривароль)

— Ҳар қандай халқ ўзига монанд ҳукуматга лойиқдир.
(Жозеф де Местр)

— Куйлаган ва ўйнаган халқ ёмонликни ўйламайди.
(Екатерина II)

— Халқ ёзувчиларга кўп нарсани кечириб юбориши мумкин, бироқ унинг тақдири ҳал бўлаётган пайтда жим туришни кечира олмайди.
(Максим Танк)

— Ҳақиқий халқ фикрида ҳақиқий халқ ношудлиги изи кўринади.
(Авессалом Подводний)

— Халқда душманларга қарши турадиган ягона қалб, ягона юрак, ягона кўкрак бўлиши мумкин, бироқ унда ягона мия бўлса, унинг шўри қурийди.
(Станислав Ежи Лец)

— Ёқтирмаслик (ранжишлик, қониқмаслик) – алоҳида одамнинг ҳам, халқнинг ҳам тараққиёт томонга қўядиган биринчи қадамидир.
(Оскар Уайльд)

— Эмаклашга ўрганган халқни тиззага чўктириб бўлмайди.
(Михаил Генин)

— Ҳукуматдан бошқа халқимизнинг йўқотадиган нарсаси қолмади.
(Борис Крутиер)

— Доҳийлар ҳамма вақт халқ номидан гапирган жойда халққа индамай туришга тўғри келади.
(Габриэль Лауб)

— Халқнинг оғзи ёпилганда у фикрловчига айланади.
(Владимир Колечицкий)

— Ҳукмдорни қайиққа, халқни сувга ўхшатиш мумкин: сув қайиқни кўтариб туриши ҳам, ағдариб юбориши ҳам мумкин.
(Сунь-Цзи)

— Ҳар қандай халқ хаёл қила оладиган тарихга эгадир.
(Максим Звонарёв)

— Халқ мени ҳуштак чалиб ҳайдаётган бўлса-да, мен ўзимни ўзим олқишламоқдаман.
(Гораций)

— СССР халқлар турмаси эмас. У халқлар учун мўлжалланган коммунал квартира.
(Михаил Госпаров)

— Биз ҳаммамиз халқдан чиққанмиз – мана, халқ эса тугади.
(Анатолий Рас)

— Халқ иродаси ҳақида унга буйруқ берадиганлар гапирадилар.
(Карел Чапек)

— Ҳаммамиз – халқмиз, ва ҳукумат ҳам.
(Отто фон Бисмарк)

— Халқ учун зарарли бўлган ҳамма нарсадан нафратланиб, одамлар халққа ўз муҳаббатини намойиш қилишади.
(Карл Либкнехт)

— Оғир шароитда халқни қаҳрамонлик қутқариши мумкин, бироқ фақат кундалик кичик яхшиликлар йиғинмаси унинг буюклигини белгилайди.
(Гюстав Лебон)

— Тарих китобининг барча саҳифалари тўлдирилмаган халқ – бахтлидир.
(Карлейль)

— Ҳар қандай мамлакат ўзининг бетакрор қиёфаси учун халқига мажбуриятлидир.
(Бернанос)

— Халқ – аҳолининг ўз-ўзини бошқарувчи қисмидир.
(Ричард Пайпс)


Тўпловчи ва таржимон: Толиб Ёқубов

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s