РУС ЖАНОБЛАРИ


                                                             ТАРЖИМОНДАН  

Русские господа

Русские господа

Россияда рус фашизми юзага келаётган бир пайтда ўзбек мигрантлари ўз қаддиларини тиклаб олишга ҳаракат қилишлари лозим,деб ўйлайман. Биринчи навбатда улар:  “Бизларни узоқ юртларда йиллаб,оиладан узоқда,тентираб, ҳузур-ҳаловотсиз, қул сифтида ишлаб юришимизнинг сабабинимада?” – деган саволни ўзларига бериши ва унга аниқ жавоб топишлари керак. Мустақилликнинг биринчи йилида давлат бошлиғи Ислом Каримов парламентнинг юксак минбаридан:“Менга озроқ имкон беринглар,август келса ҳамма нарса “во” бўлади” деб бош бармоғини юқори кўтарган эди. Халқ ва унинг намоёндалари депутатлар ишонди. Каримов ваъдасининг устиданчиқдими? Нега Ўзбекистоннинг иқтисоди энг қолоқ иқтисодлар қаторида турибди?

Россияда фашизм кун сайин эмас,соат сайин ўсиб боряпти. Россия ҳукумати мулозимлари икки гапнинг бирида:“Рус халқи 2-Жаҳон урушида фашизм ўркачини синдирди” – дейишади. Бундан буён улар мазкур гапни айтишга ахлоқий ҳуқуқлари йўқ. Бу кетишда Россияда фашизм Германия ва Италия фашизмини йўлда қолдириб кетиши ҳеч гап эмас. Ўзбеклар қулликни бўйниларига олиб Россияда ишлашни давом эттирсалар,улар рус фашистларига ем бўладилар. Қуллик ҳар қандай инсон учун жирканч ҳолатдир. Ўзбеклар ўз юртларидаги истибдод сиёсий тузумга қарши курашишлари ва ўз авлодлари учун ёруғ ва эркин кунларни яқинлаштиришлари керак.

Россияда фашистлардан ташқари ўзининг инсоний қиёфасини йўқотмаган инсонлар ҳам кам эмас. Шуларнинг бири журналист Татьяна Чесноеовадир. Мен унинг “Рус жаноблари” номли мақоласини ўзбек ўқувчилари учун таржима қилдим.

Толиб ЁҚУБОВ 

22 ноябрь,2013 йил.        Франция

Татьяна  ЧЕСНОКОВА

                                                            РУС  ЖАНОБЛАРИ 

Буюк файласуф Александр Зиновьев бир куни ғамгин гапириб қолди:“Рус халқи жаноблар халқи ролига ярамаган ва ҳозирга қадар ярамай келаяпти”. Унинг фикрича,СССР дунё гегемони (ҳукмрони) ролини уддалай олмади,чунки “бизда ҳамма вақт ўзини паст тутиш психологияси бўлган”. Бу сўзларнинг ортида совет одамлари ўзларининг биринчи бошловчилар ролидан,кўпчилигини капитализм ўзлаштирган ютуқларидан осонгина воз кечганлари – бу билан совет одамлари капитализмга бўри қиличдай ўткир тишларини кўрсатиб тиржайишини садафдай тишни намойиш қилувчи табассумга алмаштиришга ёрдам берганларидан туғиладиган ачиниш турибди. Зиновьевнинг фикрича,инглизлар ҳам,немислар ҳам ўзларининг “илғорлик ҳуқуқлари”ни бунчалик арзон сотмас эдилар.

Ҳа, социализм қураётганларида кўп нарсани алғов-далғов қилиб ташлашди –капитализм қураётганларида кам бўлганми? Шундай бўлса-да,илғор Ғарб давлатлари ўз хатоларини англашга қобил эканликларини кўрсатдилар – улар ҳеч кимни аямайдиган тузумни ўзгартириб,рақобатбардошлик ва даромад орқасидан қувишдан ижтимоий кўмак ва ўзгача фикрга чидамлилик кам роль ўйнамайдиган жамиятга айлантирдилар. Совет халқининг катта қисми бўлган руслар эса қурилиши уларга беҳад қимматга тушган ўз жамиятини ижодий ривожлантириш ва мукаммаллаштириш ўрнига “колбаса” учун капитализм қурувчиларни олдинга ўтказиб юборишга рози бўлишди.

Мана энди, “мигрантлар”нинг оқиб келиши билан жамиятимиз таборо орқага – феодализмга,балки қуллик даврига сурилиб бормоқда. Бу ўта қадимий орқага кетиш жуда содда нарса экан. Озгина лақиллатиш,озгина қўрқитиш ва телевизион гипноз бўлса – бўлди,тайёр! Мигрантларнинг мутлоқ кўпчилиги қандай шароитда яшаётганини кўрганмисиз? Лиқ тўла подвал (ертўла) ва бостирмалар,одамларнинг бир-бирига тиқилиб ётиши ва жойларнинг ифлослиги,“қулдор”лар ва уларнинг бошқарувчиларига мутлоқ боғлиқлик! Бизнинг еб-ичишга мўлжалланган “жаннатимиз” қиёфасини бузишаяптилар,дея гастарбайтерларнинг ўзини айблаб,ҳайвонлар учун мўлжалланган бу турмушга панжа орасидан қарамоқдамиз.

Бунинг ажабланарли жойи йўқ – қулдорлик жамиятида бундай ҳолат уларнинг азалдан ривожланмаганлиги ва етарлича туғма одаммаслиги,дея қаралиб,қулларга ҳудди шундай жирканиш ва нафрат билан қарашган. Устига-устак, америкалик психолог Филипп Зимбардонинг ўтказган қамоқ тажрибасига кўра,мутлақо жисмоний ва руҳий соғлом талабалар гуруҳини ихтиёрий равишда “махбуслар” ва “қамоқхона ходимлари”га ажратилса,тез орада  “қамоқхона ходимлари”  “махбуслар”га бирга ўқийдиган ўз ўртоқлари сифатида қарамай қўяр ва ачинишга арзимайдиган паст табақали мавжудотларга нисбатан қарагандай муносабатда бўлишар экан. Қизиғи,улар бу фақат тажриба эканини билиб туришар эди! Ижтимоий уқтириш (ишонтириш) сеҳргарлиги ақлдан кучлироқ экан.

Россияда ана шундай қамоқ тажрибаси бутун мамлакат бўйича амалга оширилмоқда. “Мигрантлар” сўзи сеҳргарларча  тожиклар,қирғизлар,ўзбекларни одам тоифасидан чиқаради.  Агар бизнинг ишчиларимизни шу тахлидда яшашга мажбурлаб ишлатишга ҳаракат қилишса,бу дарров уларнинг ғазабини қўзғаган ва бу ҳолатга йўл қўйиш мумкин эмас,деб айтилган бўлар эди. Мигрантлар билан эса масала бошқача – уларга фақат ишбажарувчи,қўлида фақат супурги,белкурак ва андова бўлган одамдай қаралади.

“Одамлар” сафидан чиқариш оддий усуллар билан амалга оширилади. Бир куни мен Тошкент яқинидаги бир қашшоқ шаҳарчалик уйғур қизи билан очиқчасига гаплашдим. Қашшоқликдан чиқиб кетишни мақсад қилиб у рус тилини жуда яхши ўрганиб олибди ва менга чой ва нон байрам дастурхонидай бўлган оддий ўзбекларнинг ёрқин,бироқ оғир ҳаётини чизиб берди. Бу ҳаётнинг бир қисми оммавий қонунбузарлик ва таҳқирлашдан иборат экан. Ўйлайман-ки,бизнинг телевидение Ўрта Осиёдаги оддий одамларнинг ҳаёти ҳақидаги ҳақиқатни гапириб берса эди – уларни қотиб қолган бир нарса эмас,айнан одам сифатида кўрсатса эди,биз миграция сиёсатига бошқача қараган,яқиндагина ўзимизга ҳамфуқаро бўлган одамлар қандай кулфатга тушиб қолишганини кўрган бўлар эдик. Бироқ бизнинг телевидениеда бундай кўрсатувлар йўқ. Ҳеч кимга керакмасдай. Россия раҳбарлари Ўрта Осиёдаги маҳаллий тўралар билан жанжаллашишни истамайдилар. Уларга мигрантларни маҳаллий рус аҳолисидан алоҳида ушлаб туриш осонроқ. Бундай тартиб турли-туман алдов-қалдовларга йўл очади. Бир нарса бўлса,ҳамма вақт миллатлараро муносабатларга керосин сепиш мумкин – ҳақиқат бурқсиган тутун орқасида қолиб кетади.

Мигрантлар меҳнати бутун жамият учун фойдали,деган фикрга бизни ишонтиришга урунмоқдалар. Бу – ёлғон. Қул меҳнати компаниялар хўжайинлари ва уларнинг бошқарувчилари учунгина фойдалидир,чунки,Маркс тили билан айтганда,шу меҳнатдан ҳосил бўладиган барча қўшимча қийматни шулар ўзлаштиради. Жамият учун қулчилик унсурлари тамоман заралидир – улар мамлакатни ўрта асрлар томон судрайди. Агар биз билан ёнма-ён яшаётган одамларнинг бир қисмига одамга ўхшамаган махлуқ сифатида қарасак,бу – биз тарихий спираль бўйича пастга қараб ҳаракат қилаётганимизни билдиради. Одамга ўхшамаган махлуқларнинг бир категориясини киритиб,биз янгилари –  келиб чиқиши,ташқи кўриниши,диний қараши,жисмоний ва руҳий саломатлиги,ишлаб олган фойдаси даражаси,эътиқоди …учун эшик очган бўламиз.

Жамиятимизнинг бойваччалари қатлами учун энг катта фойда келтираётган мигрантлар яна бир муҳим рольни ўйнайдилар – улар маҳаллий аҳолининг энг паст ва энг омади чопмаган қатламининг ижтимоий даражасини оширмоқдалар. Кўп одамларга айнан улардан паст одамлар борлигини англаш мамлакатдаги мавжуд тартибни қабул этишларига олиб келади. Александр Зиновьев баҳосидан фарқли ўлароқ руслар жаноблар миллати ролини бажаришга рози бўлмоқдалар,шекилли. Немислар ва инглизлар билан лидерлик учун курашда эмас,қирғиз ва тожикларга нисбатан шу йўлга кирмоқчилар…. Қандай мудҳишлик.

Ҳеч қандай мигрантлар мавжуд эмас. Қашшоқлик ва ночораликдан,ўзи ва оилаларини боқиш учун ҳамма нарсага рози бўлган одамлар бор. Агар улар рус тилида яхши гапира олмасалар,бу – улар яхши ҳаётга арзимайди,дегани эмас. Бизнинг одамларимизнинг мутлоқ катта қисми ҳам ўз тилидан бошқа тилларда гапира олмайдилар. Бизникилар яхши хулқ-атвор билан ҳам ажралиб турмайди. Ўрта Осиёлик одамларни ҳайвонларча эксплуатация қилишга чек қўйиш керак. Ишчилар кераг-у,хоҳловчилар йўқми? У ҳолда бошқа давлатлардан одамларни таклиф қилинг – уларни нормал ишҳақи ва яшаш шароити билан таъминланг,тилни ўрганиш ва адаптация (кўникиш) учун барча зарур нарсаларни ташкил этинг. Бундай шартлар бизга тўғри келмайди,дейсизми? У ҳолда бизнесингизни ёпишингиз керак.

Қулликни иқтисодий даромадлар билан оқлаб бўлмайди. Озод одамларнинг меҳнати қулникидан сердаромадроқ эканлиги маълум. Қулдорлик тузуми элементлари бошиберк кўчага олиб боради. Бу системани оқламоқчи бўлганлар келажакда Россияда яшашни истамасалар керак.

 http://www.rosbalt.ru/blogs/2013/11/16/1200013.html 

Толиб ЁҚУБОВ таржимаси

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s