Тимсоҳ душманингни еб қўйса, бу тимсоҳ менинг дўстим, дейишга шошилма


Толиб Ёқубов

 Ўзини мухолифат вакили ҳисобловчи

баъзи шахслар эътиборига

Timsoh

Timsohlar

            Чунки дуч келсанг у сени ўзингни ҳам еб қўйиши мумкин. Тимсоҳ яхшини ёмондан, ҳалолни ҳаромдан ва дўстни душмандан фарқ қилмайди – унга барибир, еяверади. Бу ҳикмат айниқса сиёсатда одамни оқни қорадан, дўстни душмандан, очиқни хуфъядан фарқ қилишга ундайди. Баъзилар амал қилади, баъзилар амал қилишга интилади, баъзиларга эса тимсоҳ каби БАРИБИР! Исломда бир одат таъқиқланган деб эшитганман: бировнинг ҳовлисига борсангиз, ҳовли соҳиби қаршингизга чиқиб ичкарига киришга таклиф қилмагунча ҳовлига кириш мумкин эмас экан! Нақадар доно таъқиқ! Ўша пайтда, масалан., ҳовлида аёлингиз (ёки қизингиз, синглингиз, …) енгил-елпи юрган бўлиши мумкин-ку, ахир! Сиёсатда ҳам шундай – хуфъялар ҳовлингизга (ёки қурултойингизга, тўй-маъракангизга ва бошқа тадбирларингизга) таклиф қилдингиз нима, қилмадингиз нима – кириб келаверади. Уларнинг вазифаси шу!

            Ушбу мақолани ёзишга мени Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) сайтини юритувчи укамиз Камолиддин Йўлдошевнинг ҳайратли ва тушунарсиз ҳатти-ҳаракатлари ундади. Мен Камолиддин билан учрашмаган ва танимаган эсам-да, бир марта «тўқнаш» келдик. ЎХҲ нинг Прага қурултойи куни Камолиддин Канададан қурултойга ташриф буюрган Улуғбек Ҳайдаровдан интервью олади. Бу воқеадан бироз илгари Канадада яшовчи, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Дўстдик тумани бўлимининг раиси Эгамназар Шайманов «Янги дунё» сайтида Улуғбек Ҳайдаров ҳақида «Атрофимдаги одамлар» номли мақола ёзади ва унга жиддий айблар қўяди. Бу мақоланинг ёзилишига менинг заррача ҳам иштироким бўлмаган бўлса-да, Улуғбек Ҳайдаров ўз интервьюсида ҳамма айбни менга тўнкайди: гўё-ки мен Эгамназар Шаймановни Улуғбек Ҳайдаровга қарши қайраган эмишман. Ваҳолан-ки, мен Эгамназар Шайманов билан охирги марта 2005 йилда (ёдимдан кўтарилмаган бўлса) учрашганман ва шундан кейин у билан бирор марта ҳам на телефонда гаплашган ва на хат орқали алоқа қилмаганман. Улуғбек Ҳайдаров интервьюсида Эгамназарни Канада судига тортиш билан дағдаға қилади. Интервьюни «Туркистон TV”да эшитгач, мен «Улуғбек Ҳайдаров Эгамназар Шаймановни эмас, мени судга бергани маъқул» деган мақола ёздим [қаранг: www.tolibyoqubov.wordpress.com ].

Хориждаги ўзбеклар Камолиддинни журналист сифатида билишади. Журналистиканинг эса ўз қонун-қоидалари бор. Шулардан бири интервьюда тилга олинаётган бошқа шахсларга ҳам минбар беришдир. Акс ҳолда интервью ғийбатга айланади. Камолиддин мен ва Эгамназар Шаймановга нисбатан айнан шу йўлни тутди. Мен, масалан, ЎХҲнинг Прага қурултойига И.Каримов ва унинг сиёсатининг маддоҳи Исмат Хушев ва бошқа бир неча хуфъялар таклиф қилинганидан ўта ажабландим. Шуларнинг биттасидан Камолиддин интервью олибди. Бу нарсаларга ўша пайтда АҚШда яшаган, «Эрк» партиясининг 1992 йилдан бери аъзоси бўлган Турсинбой Ўтамуратов (Худо раҳмат қилсин) ҳам ажабланиб менга телефон қилди ва: «Исмат Хушев Канадага қайтгач ЎХҲ раҳбарларининг бирига ҳужум бошлайди ва ҳужумни Муҳаммад Солиҳга ҳам қилади», – деди. Ҳужум Муҳаммадсолиҳ Абутовга нисбатан бошланди. Буёғи ўзингизга маълум. Бу иддаоларим билан мен Камолиддинга ҳеч бир соя туширмоқчи эмасман. Менда унинг ҳатто электрон адреси ҳам йўқ эди. Шундай бўлса-да, мен унга қуйидаги хатни ёздим.

            «Журналист бўлмасам-да, журналистга айтганларим

Менга «Камолиддин» деган шахсдан Фейсбук тармоғи орқали материаллар келади. Баъзилардан сўрасам, бу шахс Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайтини юритувчи Камолиддин Йўлдошев дейишади. Агар мазкур шахс ҳақиқатан Камолиддин Йўлдошев, яъни Сиз бўлсангиз

Ассаломуалайкум!

Мен Сизни ҳеч қачон кўрмаган ва танимаган бўлганим каби Сиз ҳам мени ҳеч қачон кўрмаган ва танимаган бўлсангиз керак. Мен Сизнинг ижодингиз билан таниш эмасман, Сиз менинг ижодим билан танишмисиз, йўқми – билмайман. Одатда, ўзаро таниш бўлмаган одамлар бир-бирининг ижодига қараб ўзаро муносабат шакллантиришади – бири иккинчисини ёқтирса (зимдан), иккинчиси биринчисини ёқтирмаслиги мумкин. Бундан хулоса: менда Сизга нисбатан ҳеч қандай хусумат йўқ. Сизда-чи?

Улуғбек Ҳайдаров Прагага келган куни, вақтни бекорга ўтказмай, Сиз ундан turkiston.tv радиоси учун интервью олибсиз. Гарчи У.Ҳайдаров қип-қизил ёлғон гапираётган бўлса-да, интервьюингизни мириқиб эшитдим. Худди, ҳали ватанда юрганимда ҳам, кейин чет элда яшаётганимда ҳам, жонажон ўзбек матбуоти мен ҳақимда кўзини пирпиратмай ёлғон мақолалар чоп этганда мириқиб ўқиганимдай!

Мен бошқарган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Дўстлик туман бўлимининг раиси Эгамназар Шайманов «Атрофимдаги одамлар» туркумида эсдаликларини ёза бошлабди. Билишимча, у эсдаликларини «Эзгулик» ҳуқуқбонлик ташкилотининг Жиззах вилояти бўлимининг раиси, ҳозирги кунда АҚШда қамоқда ўтирган Жамшид Мухторовдан бошлаган. Эсдаликларининг кейинги қаҳрамони сифатида Эгамназар У.Ҳайдаровни танлабди.

Мен журналист бўлмасам-да, бир нарсани аниқ биламан: журналистнинг ёзган мақоласи, уюштирган интервьюси ёки олган фильми, агар у ўз асарига киритган шахсларга тенг имкониятлар берган пайтдагина ҳаққоний бўлади. Акс ҳолда бу асар иғво ва тўҳмат ҳисобланади. Журналистнинг МИССИЯси бу! Сиз интервьюингизда У.Ҳайдаров иддаолари ёнига Эгамназарнинг, менинг ҳамда ЎИҲЖнинг камида битта вакилининг иддаоларини қўшганингизда ютуқ Сизда бўлар эди. Сизнинг уюштирган интервьюингиз эса иғводан нари эмас.

Ўзбекистонда биз талай вақтимизни орамизга МХХ сингдирган жосусларини аниқлаш ва фош этишга сарфлаганмиз. Шулардан биттаси ЎИҲЖ раиси ўринбосари Михаил Ардзинов эди. Ўзбек мухолифати ичига раҳна солган, уни парчалашда катта ишларни амалга оширган шу ҳайвон эди. Шахсан мен у ҳақида мухолифат лидерларини неча бор огоҳлантирганман. Тинглашмаган. Ҳозирги кунда ЎХҲ раҳбарлари айни ўша хатоларни изчиллик билан такрорлашмоқда.

Ҳали Улуғбек Ҳайдаров, Исмат Хушев ва Ҳайитбой Якубовларга ўхшаганлар бу раҳбарларга яхшигина ўйин кўрсатадилар. Пешона қаттиқ урилгандан тўғри хулоса чиқармаган одамнинг пешонаси янада кучлироқ зарбага учрайди». (Тамом). Хулоса: И.Каримов ва унинг сиёсатини танқид қилаётган одамни менинг дўстим, дейишга шошилманг. Аввал унинг танқиди қанчалик юракдан чиқаётганини ёки қанчалик макр эканини фаҳмлаб кўринг. Тимсоҳга ўхшаб ўзингизни ҳам «еб» қўймасин!

Нега мен эски гапларга қайтаяпман? Мен мақолаларимни ўзимнинг блогимга ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти сайтига қўйдиришдан ташқари яна иккита сайт – www.jarayon.com  ва  www.uzxalqharakati.com  га юборар эдим. Инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишланган баъзи мақолаларимни фақат шу сайтларнинг биринчисига юбораман. Бу сайт қонун-қоидасига кўра менинг мақоламни бошқа бир сайт ўз саҳифасида акс эттирмоқчи бўлса, албатта ЖАРАЁН.сом ни манбаъ сифатида кўрсатиши шарт. Бу – одатий нарса, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Бир сайт бошқа сайтда чоп этилган информацияни манбаъ кўрсатилмасдан ўз саҳифасида чоп этса, у плагиат (кўчирмакашлик) ҳисобланади. Сайтлар бир бири билан судлашган ҳоллар кам эмас.

Яқинда мен «Қуллик билан жазолаш» номли, икки қисмдан иборат ва ЖАРАЁН.сом га мўлжалланган мақола ёздим. Мақола тагига: «Мақола ЖАРАЁН.сом  учун ёзилди» деб ёзиб ҳам қўйдим. Мақоланинг 1-чи қисми ЖАРАЁНда босилгач, мен мақолани Тўлқин Қараевга юбордим ва уни ЎХҲ сайтида чиқаришни илтимос қилдим. Тўлқинга ёзган хатимда: «Мақола остидаги эслатма ўчириб ташланмасин, манбаъ кўрсатилсин» дея ёзиб ҳам қўйдим. Бироқ мақола манбаъ кўрсатилмасдан чоп этилди. Ўз-ўзидан маълум-ки, мақолани сайтга қўйишдан олдин Камолиддин эслатмани олиб ташлаган. Менга дарҳол ЖАРАЁН сайти бош муҳарриридан: «Сиз мақолангизни ЎХҲ сайтида манбаъ кўрсатилмай чоп қилдирибсиз. Мақолангизни сайтдан олиб ташлашга мажбурмиз» деган хат келди. Мен яна Тўлқинга хат ёздим ва олдинги илтимосимни яна такрорладим. Тўлқин Камолиддинга бу ҳақда хат ёзди, бироқ натижа ўзгармади. Хулоса: Камолиддин бу ишни атайлаб қилган!

Менинг мақолам билан боғлиқ «можаро» нима билан тугади? ЖАРАЁН сайти бош муҳаррири менга яна хат ёзиб: «Бундан буён сизнинг мақолаларингизни сайтимизда чоп этмаймиз» деб эълон қилди. На чора, зоримиз бор, зўримиз йўқ! Мен ҳам бир хулосага келдим: ЎХҲ сайтига мақола юбориш бефойда экан. Қуллуқ, бундан кейин мақола юбормайман. Мен кеча ФЕЙСБУКда саҳифа очдим ва уни кўзимнинг нури етгунча ўзлаштираяпман. Ўзлаштиришга бир ҳафта етиб қолар. Насиб этса, мен мақолаларимни шу тармоқ орқали ватандошларга етказиб тураман. Бир ҳикмат бор: Дунёда яхши одамлар кам, деб куюнманг, уларнинг борлигига Яратганга шукроналар айтинг. Битта мисол. 1967 йилда мен Москвада ўқиб юрган пайтимда АҚШда ишланган «Мусиқа садолари» номли кинофильмни тамошо қилиб унга шу қадар меҳр қўйдим-ки, унга Москвада 8 (саккиз) марта, Тошкентда 2 (икки) марта тушдим. Мустақиллик йилларида мен Ўзбекистон киноматография бошқармасига шу фильмни ўзбекистонликлар яна кўрсин, дея қатор мурожаатлар қилдим. Натижа бўлмади. Бир неча кун илгари Франциянинг мен турган шаҳарида яшовчи бир доғистонлик биродар шу фильмни интернетдан топиб берди ва мен уни қайта-қайта яна тамошо қилдим. Менга еттиёт бегона яхши бир одам ёрдамга келди.

13 сентябрь, 2013 йил.                       Франция.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s