БУ ҲУКМДОР КИМДИР ЎЗИ?


Толиб Ёқубов

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА

КАРИМОВГА БАҒИШЛОВ

Islom Karimov2Бу ҳукмдор кўпчиликка озор қилди,

Одамларни ҳур фикрдан безор қилди,

Мамлакатни товуш чиқмас мозор қилди.

Халқимизнинг ёвларига бозор қилди.

Бу ҳукмдор кимдир ўзи, биласизми?

Билиб туриб унга сажда қиласизми?

Ич куйса ҳам индамайин турасизми?

Меҳнат аҳлин парча нонга у зор қилди.

Тиз чўктириш халқни мақсад асос эди,

Тик тургандан олмоқ, асли, қасос эди.

Саф-саф бўлиб юрсин бари бесас, деди,

Мана шуни ул ўзига шиор қилди.

Бу ҳукмдор Андижоннинг қотили-ку!

Қотилларнинг ичида у ботили-ку!

Оғиз очиб ёлғон сўзлар шотири-ку!

Аҳли элни зўрға юрар дорбоз қилди.

Мулозими “бер, бер” дея халқни талар,

Лайчалари чопқилашиб пойин ялар.

Авом халқнинг қулоғига танбур чалар,

Маразликнинг иллатлари парвоз қилди.

У “а” қилса, уни босди қизлари ҳам,

Анқиб турар сўзлаганда сўзлари ҳам.

Падаридек қизармайди юзлари ҳам,

“Мард” йигитни ул ўзига сарбоз қилди.

Мусулмонни ёмон кўрган ким бўлмоқда?

Зулмат тўла қамоқларда ким ўлмоқда?

“Аллоҳинг йўқ! Кўрсат!”дея ким кулмоқда?

Бир тўдани ул ўзига жонбоз қилди.

Шул тўда-ки одам қонин ичар қониб,

Жирканмайди ёлғондан ҳам тилда тониб.

Ушбу шеърни ичи ёниб ёзар Толиб,

Шоирмасман, қофиялар саёз бўлди.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s