Ўзбекистон иқтисоди қайси йўлни танлаши керак?


Quyosh batarezalari

Мен юқорида айтган лойиҳа бўйича кимдир уй қурса ва унинг афзаллигини тушунса, бу лойиҳа қўлма-қўл бўлиб кетишига мен ишонаман.

 3-чи ҚИСМ

 

Ўзбекистоннинг қаттиқ иссиқ ёзи шароитида

электроэнергияни тежаш йўли борми? 

 

                Бор! Буни тушунтириш учун мен деярли ҳамма тушунадиган баъзи фактларни такрорлаб ўтишим керак. Куннинг исиши Ўзбекистонда эрта кўкламдан бўлмаса ҳам, апрель ойидан аниқ бошланади. Ёзни гапирмаса ҳам бўлади. 25 августдан кейин сумбула киради. “Сумбулада сув совир, тун совир” деганларидек, кечаси анча совуқ тушишини ҳисобга олмаганда, кундуз етарли даражада иссиқ бўлади. Иссиқ кунларда одамлар уйларида кондиционер ишлатишга ўрганишди. Кондиционер бўлмаган даврларда ота-боболаримиз уй деворларини салкам 70 сантиметр қалинликда лойдан ясаб, иссиқ кунлари жон сақлашган. Масалан, менинг отамдан қолган уйимнинг девори 60 см.дан ортиқ. Ҳозир қурилаётган уйлар деворининг қалинлиги 40 см.дан ошмайди.

Лой деворлар ўрнини кўпинча шлакоблок ғиштлардан терилган деворлар эгалламоқда. Бундай деворларнинг иссиқлик ўтказиш қобилияти (коэффициенти) лой деворникидан анча катта бўлгани учун шлакоблокли уйларни иссиқ кунларда совутиш учун электр энергияси кўп сарф бўлади. Беш хонали уйни иссиқ кунлари совутиш учун битта, иккита ва, ҳатто, учта кондиционер ҳам етмайди. Барча хоналарига кондиционер қўйган хонадонлар кам эмас, иссиқ кунлар эса йилнинг салкам ярмини эгаллайди ва, демак, электр энергиясини тежаш муаммоси юзага келади. Хонадонлардан ташқари минглаб давлат идоралари, ишхоналар, турли ташкилотлар офислари, болалар боғчалари, касалхоналар ва бошқа иморатлар бор-ки, уларнинг олдида ҳам шу муаммо кўндаланг туради.

Ҳикоя: 1961 йили ёзнинг бошида Тошкентга Москвадан бир экспедиция келди. Мен ўша пайтда 3-чи курс талабаси эдим. Экспедиция аъзолари бизнинг ётоқхонамиз ёнидаги бинога жойлашди. Улар иш фаолиятини ўша жойда бошлашди – мен буни ҳар куни кузатар эдим. Экспедициянинг ўта ғалати асбоб-ускуналари бўлиб, ходимлари уларни турли жойларга (сояга, жазирама иссиққа, ариқ-ариқчалар олдига ва ҳ.) қўйиб нималарнидир ўлчашар эди. Мен рус тилини яхши билганим учун бир неча марта ўша ходимлар билан гаплашдим. Улар тушунтиришди: Сизларда иссиқ кунлар кўп. Шаҳарларда ҳаммаёқ асфальт. Асфальт соат 16 гача иссиқни ютади, 16 дан кейин ютган иссиқни тарқатади. Иссиқ ҳаво кишини лоҳас қилади, одамнинг иш қобилияти кескин сусаяди, биноларни совутиш учун ҳаммаёққа кондиционер етказиш қийин. Кондиционер етказиб берилганда ҳам электр энергияси беҳад кўп сарф бўлади.

Биз шу муаммони ўрганаяпмиз. Анави ариқча атрофида иқлим бошқача, анави дарахт тагида ҳам иқлим бошқа. Буни микроиқлим дейилади. Микро иқлим макроиқлимга ўз таъсирини ўтказади. Асфальт макроиқлимни ёмонлаштиради. Балки уни бирор бошқа материал билан алмаштириш керакдир? Африкада бойлар уйларини қандай совитишини биласанми? Билмасанг – эшит. Улар уй қураётганда уй томи баробар қилиб, бироқ томнинг чеккасидан 50-60 см. узоқликда, уйни тўлиқ ўрайдиган қилиб 32лик труба ўрнатишади. Трубанинг ерга қараган томонида қалин қилиб сув оқадиган майда тешикчалар очилади. Тешикчалар диаметри игнадай бўлиши керак.

Уйнинг ташқарисида, ер бағирлаб, девордан сал нарида зангламайдиган тунукадан ясалган, эни 50-60 см.лик нов ўрнатилади. Тепадаги трубага сув берилса, қалин ва майда тешикчалардан оққан сув тўғри шу новнинг ўртасига тушиши лозим. Уй деворининг бир ён томонида новнинг  сатҳи сал паст бўлиши, тепадан оқаётган ва новга тушаётган сув шу томонга оқиб келиб, бирор идишда йизилиши керак. Бу идиш ҳам новнинг бир қисми бўлиб, у икки томонга кенгайтирилган бўлади. Ўша идиш ичига сувни юқорига кўтариб берадиган электр насоси ўрнатилади. Электромотор ва юқоридаги труба уй баландлигича узунликдаги бошқа труба билан бирлаштирилади. Энди кўзинг ўнгига келтир: идиш сувга тўлдирилади, мотор ишга туширилади, у сувни юқорига, айланма трубага ҳайдайди, сув труба тешикчаларидан пастга шиддат билан оқа бошлайди, тешикчалар қалин бўлгани учун уй атрофида узлуксиз сув пардаси ҳосил бўлади. Субҳидам пайти ишга туширилган бу система ташқаридаги иссиқни ичкарига ўтказмайди, уй бир меъёрда совийди. Уйни совитиш учун – у неча қаватдан иборат бўлишидан қатъий назар – фақат битта электромотор ишлайди, холос. Сув парда ҳосил қилаётган микроиқлим уй ичидаги иқлимни ўзгартиради.

Шу ерга келганда бир-икки майда масалалар ҳақида ҳам айтиб ўтишим лозим. 1) Тепадан пастга тушаётган сув, табиий, буғланиш оқибатида камаяди ва система ишдан чиқиши мумкин. Бироқ бунинг йўли бор: сув тўпланадиган идиш ичига сув сатҳини назорат қиладиган датчик ўрнатилса, сув маълум чизиқдан ўтгач (пасайгач, камайгач), датчик релеси водопроводни очиб идишга сув тушишини таъминлайди; 2) Уйга кириш эшигидан бемалол кириб-чиқишни таъминлаш учун тепадаги трубанинг эшик устига тўғри келадиган (1,5 – 2 метр) қисмини тешикчалар очмасдан бутун қолдирилади; 3) Системани ишга тушириш ёки тўхтатишни хонадондан туриб амалга ошириш мумкин (мас., моторни токдан узадиган ёки токка улайдиган аппаратчани қўл телефони орқали ишга тушириш мумкин).

Москвалик тадқиқодчиларнинг айтганлари мени ҳайратга солди ва мен: “Қачон ўзимга уй қурсам айнан шу лойиҳа бўйича қураман” деб кўнглимга тугиб қўйдим, бироқ уй қуриш менга насиб этмади. Мен бу лойиҳани бир неча пулдор одамларга айтдим, бироқ улар ё менга ишонишмади, ё нотаниш лойиҳа уларни қўрқитган бўлиши мумкин. Албатта, ҳамма вақт янги нарса бошда қандайдир қаршиликка учрайди. 60-чи йилларнинг бошида Жиззахга газ берилганда одамларнинг норозилиги катта бўлганини мен яхши эслайман. Баъзи одамлар: “Бунингдан ўзимнинг таппи-тезагим яхши” деганини эшитганман. Газ плитаси устида чой бирпасда қайнаб, овқат қийинчиликсиз пишавергач, одамлар газга эътиқод қўйдилар. Мен юқорида айтган лойиҳа бўйича кимдир уй қурса ва унинг афзаллигини тушунса, бу лойиҳа қўлма-қўл бўлиб кетишига мен ишонаман. Ўзбекистон шароитида бинолар, хусусан аҳоли яшайдиган уйларни бу хилдаги совитиш катта иқтисодий самара бериши шўбҳасиздир.

Микро ва макроиқлимларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш тадқиқодларининг амалий натижаси совет даврида нега кейинчалик Ўзбекистон, Туркманистон каби ёзи иссиқ бўладиган ҳудудларга қўлланилмагани сабаблари менга номаълум. Балки СССРнинг репрессив, мустамлакачилик сиёсатини олиб борётган ҳукумати учун бундай ҳудудларнинг оғирини енгил қилиш мақсадга зид кўрилгандир? Ҳаётини яхшилаш учун шу халқларга шунча катта маблағ ажратиб ўтирамизми, шу пулга уларнинг норозилигини бостирадиган кучларни ривожлантиришга сарфлаган афзал эмасми, деб мулоҳаза қилишгандир? Бироқ мустақиллик даврининг 24 йилида ҳам бу ишлар қилинмади. Бу ишларни қўятурайлик, Ислом Каримов ташаббуси билан мустақил Ўзбекистон Конституциясига ҳар бир фуқаронинг муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи киритилмади ҳам! Бу ҳуқуқ ҳатто СССР Конституциясида ҳам бўлган [мас., 1977 йилда қабул қилинган СССР Конституцияси, 44-модда].

Аслида СССР Конституцияси ҳам, мустақил Ўзбекистон Конституцияси ҳам бир гўр – бирида фуқаронинг муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи кўрсатилган, бироқ қишлоқ ҳудудларида бажарилмаган, иккинчисида эса, яъни Ўзбекистон Конституциясида бу ҳуқуқ кўрсатилган ҳам эмас, бажарилган ҳам эмас. Шуни ҳам айтиш керак-ки, СССР пайтида давлат фуқаролар учун уй-жойни асосан шаҳарларда, вилоят ва туман марказларида, баъзан каттароқ посёлкаларда қурган, қурилганлари эса навбатда турган фуқароларга берилган, қишлоқ жойларида эса уй-жойни одамлар ўз ҳисобидан ўзи қурган. СССР пайтида ҳам қишлоқларда яшаган одамлар сони умумий аҳолининг 70% идан кам бўлмаган. Демак, СССР даврида ҳам Конституция шаҳар, вилоят ва туман марказлари ҳамда каттароқ посёлкаларда яшаганлар, яъни 30% аҳоли учунгина ишлаган, холос. СССР пайтида Ўзбекистонга ўхшаган республикаларда уй қураман деган қишлоқ аҳолисининг оёғи лой кечган, қўли лой ғижимлаган. Ўзбекистонда ҳозир ҳам шундай.

Ўзбекистонда фуқаролар учун шаҳарларда, вилоят марказларида туя бир эснаганда битта-яримта уй қурилмаса, аслида у ҳам йўқ. Нега Каримов режими фуқаронинг энг асосий, фундаментал ҳуқуқидан маҳрум этди? Фуқаро билим олиш ҳуқуқидан маҳрум этилса, бу – давлатнинг ўз фуқаросига нисбатан жиноятидир, бироқ фуқаро билим олмаса – ўлиб қолмайди ёки дайдига айланмайди. Уйланади, бола-чақа орттиради, яшайверади. Демак, фуқаронинг билим олиш ҳуқуқи фундаментал ҳуқуқ эмас. Фуқаро уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилса, бу – нафақат жиноят, балки судсиз-маҳкамасиз фуқарони ўлимга ёки дайдиликка маҳкум этишдир. Уйсиз-жойсиз фуқаро оила қура олмайди, муносиб дам ола олмайди, истаган пайтда овқатлана олмайди, шахсий гигиенасини сақлай олмайди, кўчада яшайди, дайдига айланади, бирор пастқам ерда ўлиб қолиши эҳтимоли юксак бўлади. Хулоса қилиш мумкин-ки, Каримов Ўзбекистонни мустақил давлатга айлантирар экан, СССР билан таққослаганда, Ўзбекистон халқини унинг асосий фундаментал ҳуқуқларидан бири – муносиб уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган “мустақиллик”ка ўтказди.

Мен эса давлат: одамлар иссиқ кунда қийналмасин, уйларни совитишда электр энергияси имкон қадар тежалсин, аҳоли учун уй-жой қуришда янги технологиялар қўлланилсин, дея халққа ғамхурлик қилармикин деб алжираб юрибман! Ўпкангни бос-э, Толиб Ёқубов! Сен давлат бошлиғи ким ва қандай одам эканини биласанми ўзи? Мақолани ёзишдан аввал биладиганлардан сўраб олсанг бўлмасмиди? Бош вазир Шавкат Мирзиёев билмаса ҳам, ҳуқуқбон Муътабар Тожибоева биларди-ку! Ўзбекистон Олий Мажлиси Омбудсмани Сайёра Рашидова хоним билмаса, президентнинг жияни Жамшид Каримов ҳам билмасмиди? Жамшиддан сўрамайсанми амакиси ҳақида? Тошкентнинг бош имоми Анвар-қори Турсунов балки билмасдир, ўз динига эътиқод қилгани учун қамалиб кетаётган мўмин-мусулмонлардан Ислом Каримов ҳақида сўраш мумкин эди-ку!

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг кимлигини ҳам, нега Ислом Каримов аёз қишда мамлакат аҳолисига газ ва электр бермаётганини ҳам ўзининг беш панжасидай билади. Ислом Каримов тавсияси билан 17 йил олдин Омбудсман бўлган Сайёра Рашидова хоним ўз отасини яхши билмаслиги мумкин, бироқ ҳозир давлат тепасида турган отасини яхши билади. Шунинг учун ҳам 17 йилдан бери бегуноҳ қамалган 17 уёқда турсин, ҳатто битта ҳуқуқбонга ёки диндорга, ё-да журналистга ёрдам берган эмас! Анвар-қори чавақланганда ўнлаб, аниқроғи 100 дан ошиқ диндор қамалиб кетди. Ўша фожеали кун 100 та эмас, 5 та одам пичоқ санчса ҳам, қори ҳозирги кунда телевидениедан ёлғон-яшиқ маърузалар ўқиб юрмас эди. Бу инсонни бир одам пичоқлаганини қори билмайдими? Билади! Қолган камида 99 одам бегуноҳ эканлигини-чи? Буни ҳам яхши билади! Бироқ Аллоҳнинг Қуръонини ёддан билган бу одам давлатни бошқараётган шефи ҳақиқатни айтишга йўл бермаслигини ҳам бенуқсон билади!

Ислом Каримов абадий эмас. Агар унинг ўрнига қизи ўтирса – у ҳам абадий эмас. Барибир, қачонлардир нияти тоза, ўзининг тинчи ва ҳамёнини эмас, халқнинг фаровонлигини ўйлайдиган ва амалий ишлар қиладиган раҳбар ўзбекистонликлар пешонасига насиб этади.

Ислом Каримов абадий эмас. Агар унинг ўрнига қизи ўтирса – у ҳам абадий эмас. Барибир, қачонлардир нияти тоза, ўзининг тинчи ва ҳамёнини эмас, халқнинг фаровонлигини ўйлайдиган ва амалий ишлар қиладиган раҳбар ўзбекистонликлар пешонасига насиб этади.

Ислом Каримов абадий эмас. Агар унинг ўрнига қизи ўтирса – у ҳам абадий эмас. Барибир, қачонлардир нияти тоза, ўзининг тинчи ва ҳамёнини эмас, халқнинг фаровонлигини ўйлайдиган ва амалий ишлар қиладиган раҳбар ўзбекистонликлар пешонасига насиб этади. Ўша кунларда мен юқорида ёзган лойиҳалар амалга оширилажак. У кунларни бизлар кўрмаслигимиз мумкин, бироқ келажак авлод албатта кўражак, иншаАллоҳ.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s