Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганларга ОЧИҚ ХАТ


         944566126 Толиб Ёқубов

Ислом Каримов режимига

содиқлик билан хизмат қилаётганларга

ОЧИҚ ХАТ:

Равшан Муҳитдинов ва Алишер Шарофутдинов мисоли

ҳар бирингизга сабоқ бўлиши керак

          “Бир уядан турли қуш учади” деганларидай Озод Шарофутдинов халқимизнинг буюк адибларидан бўлса-да, ул зотнинг ўғли Алишер Шарофутдинов ўзбекнинг жаллоди ва қотили бўлиб етишди, Ислом Каримов шакллантирган мустабид тузумга аввал Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), кейинчалик эса Бош прокуратура тизимларида содиқлик билан хизмат қилди. Шу кеча-ю кундузда унинг ишдан олинганлиги ҳақида маълумот эълон қилинди. Ўзбекистондаги сиёсий тузум ўзига содиқларни ҳам аямаслигини эътиборга олинса, у қамалиши ҳам мумкин. Мана мисол: Жиззах ва Тошкент вилоятлари прокурори, президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Равшан Муҳитдинов ҳам бу тузумга содиқлик кўрсатган эди ва … 15 йилга қамалиб кетди.

           Алишер Шарофутдинов ИИВда Бош тергов бошқармаси (БТБ)ни бошқарганда беайб мусулмонларни қатағон қилишда ўзини кўрсатди. Мен бу фикримнинг тасдиғини бир муслима аёл мисолида кўрсатмоқчиман. Манзура Абдуллаева Тошкентда содир бўлган 1999 йил 16 февраль портлашларида айбланиб отишга ҳукм қилинган Баҳром Абдуллаевнинг синглиси бўлади. Машъум бу воқеаларнинг асл буюртмачи ва ижрочилари кимлар эканлиги ҳанузгача номаълум бўлиб қолмоқда. Баҳром Абдуллаевга нисбатан чиқарилган ҳукм ижро этилгани ҳақида ҳукумат эълон қилган, бироқ бу – Ўзбекистонда қачон инсонпарвар сиёсий тузум шакллансагина, унинг мазкур портлашларда иштироки бўлганми-йўқми, аниқ бўлиши мумкин.

Манзура сурхондарёлик бўлиб, юзидан нур ёғилиб турган, қордай оппоқ сочли ва соқолли, ёшлари 80 лардан ошган, ислом илмини мукаммал билган муйсафид бир инсоннинг (у киши 2003 йили менинг уйимга Манзура билан бирга келганлар) фарзанди эди. Унинг тўрт нафар фарзанди бўлиб, Тошкентда яшар, ўта камтар мунис бир муслима аёл эди. 2003 йилнинг 25 октябр куни кундузи соат 12-00 да Манзура Абдуллаеванинг хонадонига Алишер Шарофутдиновнинг ходимлари, ЎзР ИИВ тезкор ходимлари Саидкарим, Бахром, Хасан, Алишер ва Сирожлар бостириб киришган. 5 кундан кейин Манзура Абдуллаева ташкилотимизга ёрдам истаб келди. Қуйида унинг хати ва Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Алишер Шарофутдинов номига битилган ОЧИҚ ХАТИ келтирмоқдаман.

 

ЎзР ИИВ Тергов бошкармаси бошлиги,

милиция полковниги, жаноб А. О. Шарофиддиновга

ОЧИК ХАТ

Хурматли Алишер Озодович!

Эслашимча, якиндагина, шу йилнинг 2 сентябр куни Ўзбекистон инсон хукуклари миллий маркази мажлислар залида ўтказилган республика тергов ва бошка идораларининг амалиётидан кийнокларга барҳам бериш бўйича миллий режани мухокама килишга доир анчайин салмокли анжуманда бу ерда хозир бўлганларни тергов идораларида кийноклар хамда муомала ва жазонинг бошка вахшиёна, гайриинсоний ёхуд камситувчи кўринишлари кўлланилмаслигига Сиз (ва факат Сиз эмас) ишонтирмокчи бўлгандингиз. Шундай эмаслигини билиб турсангиз хам, Сиз барибир бу очикчасига ёлгонга кўл урдингиз.

2003 йилнинг 25 октябр куни кундузи соат 12-00 да Манзура Абдуллаеванинг хонадонига Сизнинг ходимларингиз – ЎзР ИИВ тезкор ходимлари Саидкарим, Бахром, Хасан, Алишер ва Сирожлар бостириб киришди. Узок йиллардан бери улар билан бирга ишлаганингиз учун, ўйлайманки, уларни фамилияларисиз хам таниб оласиз.

Бу одамлар бир лахзада – инсон хибсга олинишининг дастлабки соатларидаёк, ундан исталган икрорни сугуриб ола оладилар. Бу ерда эса уларнинг олдида вояга етмаган тўрт фарзанди бўлган, умуман химоясиз, ёлгиз аёл турган эди. Шундай экан, уни бир хўрламасинларми?! Ахир уларни ўтган мустакиллик йилларида нимага ўргатишди? Ахир улар химоясиз эркаклару аёлларга карши ўзларининг садистларча хулклари туфайли хам сувда чўкмайдиган тоифага айландилар-ку.

Эдуард Чжен, Олег Биченов, Михаил Гуревич, Михаил Ардзинов, Борис Пинхасов, Сергей Шиняев ва Евгений Ровинский каби канча-канча ўзбек халкининг азамат вакиллари сиёсий режимга сидкидилдан хизмат килишмокда. Уларнинг хаммасини санаб бўлармиди? Шубха килмаса хам бўладики, уларнинг мисоли ўзбек халки вакилларининг Бегманов, Закруллаев, Каршиев, Саидкарим, Бахром, Хасан, Алишер, Сирож, … каби бошка кисмини илхомлантириб турибди. Буларнинг хам хаммасини санаб бўлмайди.

Манзура Абдуллаева ЎИХЖ га куйидаги мактуб билан мурожаат килди. Биз унинг матнини жузъий кискартиришлар билан келтираяпмиз:

Хурматли Толиб ака ва ЎИХЖ фаоллари! Ўзбекистон ИИВ ходимларининг тинимсиз босимидан химоясиз холда колган аёл сифатида сизларга мурожаат килмокдаман. Турмуш ўртогим Икромов Фахриддин Файзуллаевич 2001 йилнинг 14 октябр куни ички ишлар ходимлари томонидан хибсга олинган. Уни, ўзларининг айтишларича, кидирувда бўлган имом Фахриддинов Рухиддин билан алокадорликда айблашди.

Тергов 8 ой давом этган бўлиб, шу вакт мобайнида у дахшатли кийноклар ва камситишларга дучор этилди. Жиноий ишлар бўйича Тошкент шахар Акмал Икромов туман махкамаси (судья – Фарход Шукуров) уни 6 йилга озодликдан махрум килиш жазосига хукм килди. Мана икки йилдирки, 4 нафар вояга етмаган фарзандим билан колиб, бир сафар у, бир сафар бу таниш ва нотаниш одамлардан садака сўрашга мажбурман.

Хатто шу холатда хам милиция ходимлари менинг оиламни тинч кўйишмаяпти. 25 октябр куни хонадонимга бостириб кирган ИИВ ходимлари хатто оёк кийимларини хам ечмай, хоналарга кириб кетишди ва ноконуний тинтув ўтказишди. Бунда улар безбетларча шкафлар ва бошка уй жихозларини тепиб: «Бизда сенинг уйингни ёкиб юборишга хам рухсат бор», – деб бакиришарди. Ўша куни меникига акам ва укам (филология фанлари номзоди – Мухаммад Абдуллаев ва Аббос Абдуллаев) хамда жияним Абдурасул Абдуллаев (19 ёшда) лар келишган эди.

Милиция ходимлари келганда улар меникида эди. Милиционерлар Аббос ва Абдурасулнинг кўлларига кишан солиб, мен билан бирга ИИВ га олиб кетишди. У ерда биз билан нихоятда кўпол муомала килишди. Мени ўзим умуман танимайдиган кандайдир одамларга карши кўрсатма ёзишга мажбурламокчи бўлишди. Мен уларга бу кишиларни танимаслигимни неча марта кайтарсам хам, улар мендан уларга карши тухмат килишимни талаб килишарди. Сўрокни Нишонбой Бегманов олиб борди.

Бирок, ундан аввал олдимга Сирож, Саидакбар, Хасан, Алишер, Бахром ва Маратлар келиб мени сўрок килишди. Улар мени сўкиб, хамма нарсани тан олишимни талаб килишди. Айникса Саидакбар мен билан жуда кўпол муомалада бўлди. У мени ўз хонасига олиб кириб, сўкканча сочимдан ушлаб бошимни деворга бир неча бор урди. У мени узок вактгача кийнади. У жазавага тушганча шундай деб кичкирар эди:

Хозир эринг йўк, калтаклайдиган одаминг йўк. Ёшинг нечада, ўзингга бир разм сол, кампирга ўхшайсан. Мен сенинг таъзирингни бераман, умурткангни синдираман, имом Рухиддин Фахруддиновнинг аёли Рахима Ахмадалиевага килган ишимни киламан. Сен хам у билан бирга камокка тушасан. Канака ислохотлар бўлса хам, билиб кўйки, у озодликка чикмайди. Сенинг эринг хам чикмайди. Хаммангни турмада чиритамиз. Болаларинг етимхонага тушади. Тан олмагунингча бу ердан чикмайсан. Бўри кўзларингни ўйиб оламан, шунда тилга кирасан. Сенинг тарафингни ким олса хам, бутун дунёга канча жар солсалар хам, хеч нарсага эришолмайсан.

Унинг бу кичкириги шундай сўкиш ва хакоратлар билан бирга отилиб чикаётган эди-ки, менимча, бунакасини хатто бандитларнинг огзидан хам эшитилмаса керак. Гарчи Бегманов бизни кечаси соат 11 гача ИИВ да ушлаб турган бўлса-да, мен бошида буни кандайдир англашилмовчилик бўлса керак деб ўйладим. Хато килган эканман. 27 октябр куни хаммаси яна кайтарилди. Агар Бегмановнинг талабларига риоя килинадиган бўлса, мен ИИВ га хар куни келиб, индамай унинг ифлос сўзларини эшитиб ўтиришим керак экан. Мен у ерга боришга кўркаман.

Биринчидан, бир муслима сифатида уларнинг сўкишларини эшитишга менинг кучим етмайди.

Иккинчидан эса, улар ўз тахдидларини амалга оширадигандек туюлаяпти менга. Улар менга карши жиноий иш сохталаштиришлари мумкин. Хозирда Алишер исмли терговчи мендан махалладан тавсифнома, болаларимнинг тугилганлик хакидаги гувохномаларидан нусхалар ва яшаш жойимдан маълумотнома олиб келишни талаб килмокда. Унинг айтишича, акс холда менинг устимдан ЖК нинг 242-моддаси билан жиноят иши кўзгатилар экан.

Мени ИИВ даги зўравонлар кўлига ташлаб кўймаслигингизни сўрайман. Оилам учун огир бўлган шу кунларда нима килишим кераклигини маслахат берсангиз.

Хурмат билан Манзура Абдуллаева. 30 октябр, 2003 йил.

Жаноб ИИВ Тергов бошкармасининг бошлиги, мамлакат президенти, Алматов, Кодиров, Халилов, Саидов (ва бошкалар) ва нихоят Сиздек давлат одамлари кишиларни Ўзбекистонда демократия борасидаги ишларнинг ўз жойида эканига ишонтирмокчи бўлаётган бир пайтда, нима учун жаноб З.Алматовнинг ёнида, тўгрироги унинг шундоккина бикини остида мудхиш жиноятлар содир бўлаётганини тушунтириб бера олмайсизми? Одамларни кийнокка солишмокда, хакоратлашмокда, обрўсини поймол этишмокда. Ахир ёзувчи Эмин Усмон ва хукук химоячиси Шоврик Рўзимуродовнинг ўлими Сизнинг одамларингизнинг ва шу жумладан Сизнинг хам зиммангизда экани ўзингизга аён-ку.

14 ноябр куни Каримов Шерзод (Манзура Абдуллаеванинг опасининг куёви), унинг укаси Музаффар ва онаси ИИВ га сўрок килиш учун олиб борилдилар. Сўрокни М. Абдуллаевани кийнокка солган одамларнинг ўзи олиб борди. Улар Ш. Каримовдан турмуш ўртогининг ўз холаси М. Абдуллаевадан Куръон таълими олганлигини ёзиб беришни талаб килишди. «Канака оила билан кариндош тутинганингни тушунаяпсанми? Булар ахир ваххобийлар, тогалари – террорчилар-ку. Ўзи аслида биз бу ерга сени эмас, хотинингни олиб келишимиз керак эди», – дейишди сизнинг одамларингиз, жаноб ИИВ Тергов бошкармаси бошлиги. Ш. Каримов Сизнинг тухматчиларингизга гарчи Манзура Абдуллаева ўзининг узок кариндоши бўлса хам, уни бор-йўги икки марта кўрганини ва унинг ўз оиласидаги хеч кимга Куръондан сабок бермаганини айтган.

Сентябр ойининг бошларида Музаффар Каримовнинг турмуш ўртогининг ака-укалари Абдушукур ва Абдуманноблар камокка олинган ва улар хозирда Сизнинг одамларингизнинг дахшатли кийноклари остида кўрсатма беришмокда. 7 ноябр куни ИИВ га уларнинг онаси Зухра опа ва иккита опа-сингиллари олиб келинган. Улардан бирининг айтишича, ака-укалари таниб бўлмас даражада калтакланган ва майиб килинган. Жаноб ИИВ Тергов бошкармаси бошлиги, Сизнинг одамларингиз безбетларча Зухра опадан М. Абдуллаеванинг ўз кизларига Исломдан сабок беришганини ёзиб беришни талаб килишган.

Жаноб ИИВ Тергов бошкармаси бошлиги, одамларингиз ўзларининг жиноий харакатлари билан Ўзбекистон республикаси конституциявий тузумига тажовуз килаётгандек туюялмаяптими Сизга? Уларни ЎзР ЖК нинг 159-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортишнинг вакти келмадимикин? Ўзингизга маълумки, бу иш билан МХХ ходимлари шугулланиши керак. Лекин, биласиз, у ерда хам кийноклар хамда муомала ва жазонинг бошка вахшиёна, гайриинсоний ёхуд камситувчи кўринишлари борасидаги ахвол бундан яхши эмас.

ИИВ, МХХ, прокуратура ва «ўзбек судлов тизими» манфаатларининг ўзаро муштараклиги, кўринишидан, Сизнинг ходимларингизга ўз жиноий килмишлари окибатсиз ва жазосиз колишига умид багишлаётганга ўхшайди. Бехуда умидлар. Тарих хамиша барча зўравонликларга ва хамма зўравон режимларга ўзининг адолатли бахосини бериб келган.

Бизнинг кузатишларимизга караганда, сўнгги пайтларда ИИВ ва МХХ тинч мусулмонларга карши катагоннинг янги боскичини бошлашаяпти. Ўзбекистон Инсон Хукуклари Жамияти бу жараённи мониторинг килишга бор кучини сарфлайди ва бунинг натижаларини мамлакат жамоатчилигига хам, дунё демократик хамжамиятига хам маълум килиб боради.

Толиб Ёкубов,  ЎИХЖ раиси,  22 ноябр, 2003 йил.

Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганлар, кўзингизни очинг! Равшан Муҳитдинов ва Алишер Шарофутдиновлар мисоли ҳар бирингизга сабоқ бўлиши керак! Мустабид тузумга хизмат қилиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмаган – буни тарих такрор ва такрор исботлаган. Халққа ёмонликни ортиғи билан қилиб қўйгансизлар. Ҳаётимиз ва фаолиятимиз ҳамма вақт бир текис кетаверади, деб ўйласангиз катта хато қиласиз. Жиноятларингизни кўпайтирманг. Ҳозироқ эс-хушингизни йиғиб олинг. Акс ҳолда навбат сизга ҳам келади. ХАЛҚ, ТАРИХ ва ЯРАТГАН олдида жавоб беришингизни унутманг! Ҳаётингизни, ўтмишингизни бир сарҳисоб қилинг ва этагингизни вақтида ёпинг!

10 январь, 2013 йил.   Франция.

 

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s