Қандингни ур, терговчи!


Gulshan QoraevaҚарши шаҳрида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг (ЎИҲЖ) Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Қораевага нисбатан таъқиблар давом этаяпди. Ўтган хабарларимиздан маълумки, Қарши шаҳар Ички Ишлар Бўлимининг терговчиси Илҳом Шералиев Гулшанга  қарши Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 139 моддаси – “Туҳмат” ва 140 моддаси – “Ҳақорат қилиш” моддалари билан айблов эълон қилганди. Бу иш шу йилнинг октябрь ойидаёқ судга ўтказилган бўлсада, лекин ҳали ҳамон Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди бу иш юзасидан ўз қарорини бера олгани йўқ.
Балки бу масала атрофида шов-шув кўтарилиб кетгани боисдир. Балки уларнинг виждонлари қийналиб қолгандир (агар виждон бўлса), ёинки халқаро ташкилотлар олдида изза бўлишни исташмаётгандир. Бу борада фақат тахмин қилиш мумкин холос.
Судда Гулшанни қандай қилиб айблашмоқчи. Жиноят ишини очиш учун Гулшаннинг ЎИҲЖ сайтида “Қачон терговчилар оқни қорадан ажратишни ўрганишаркин?” деб номланган мақоласи асос бўлганди. Бу мақолани қуйидаги линк орқалик кўриш мумкин: http://uz.hrsu.org/archives/4102. Бундаги “Сизнинг қўл остингиздаги қонун посбонлари ардоқлаётган она-бола “жабрланувчилар” аслида бошқаларга жабр етказувчилардир” дейилган сатрлардаги жумлалар терговчи томонидан “Сизнинг қўл остингиздаги қонун посбонлари ардоқлаётган она-бола “жабрланувчилар” аслида бошқаларга жабр етказувчи фоҳишалардир” дея сохталаштирилганди.
Эндиги келаётган янги маълумотларга қарайдиган бўлсак, фақат шугина эмас экан. Илҳом Шералиев нафақат сохтакорликда, ўз ишини ҳам билмасликда ҳеч кимдан кам эмаслигини баралла овозда таъкидлай оламиз. Гулшан ўзига атаб битилган жиноят ишида оқ қоғозга бир қанча мақолаларнинг кўчириб босилганлигини айтади. Мана шу қора қилинган оқ қоғозларнинг бир нечтаси бизга етиб келди. Айблов уни Uznews.net, Ferghana.ru, Uzxalqharakati.com сайтларида эълон қилинган мақолалар учун ҳам айбдор қилмоқда. Мана улар қайсилари.
Сколько стоит донос в СНБ Узбекистана?” http://www.uznews.net…
Тошкентдан борган диндор Қарши шаҳар ИИВда ўлдирилди” http://www.uzxalqharakati.com/...
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоли дўппосланган” http://www.bbc.co.uk/uzbek/...
Режим фоҳишаларга  мурожаат қилаяптими”!? http://uz.hrsu.org/...
Ҳозирча бизгача етиб келгани шулардир. Эҳтимол, 140 – “туҳмат” моддаси учун МХХга донос бериш қанча туриши ҳақидаги мақола асос қилиб олинган бўлса ҳам ажаб эмас. Лекин бунинг туҳмат эканлигини МХХ қандай қилиб асослайди? Айбсизлик призумпциясига кўра, Гулшан ўзининг ҳақлигини исботлаб бермайди, балки тергов томони унинг айбдор эканлигини исботлаши керак.
Тошкентдан Қаршига бориб ИИБ да ўлдирилган диндор ҳақидаги материал эса Тошкентда яшайдиган ЎХҲ муштарийларидан биридан келган хабар эди ва бунинг учун ҳам Гулшан Қораева айбдор! Нега? Негаки унинг акаси, яъни камина Тўлқин Қораев ЎХҲ аъзоларидан бириман.
“Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари фаоли дўппосланган” дея хабар тарқатаётган Би-Би-Си ўзбек хизматининг ўзини нега халқаро судга торта олишмаяпди? Балки Гулшан ҳақида Би-Би-Си берган материал учун Гулшаннинг ўзи судда жавоб бериши керак.
Ҳаммасидан ажойиби эса, ЎИҲЖ саҳифасидаги “Режим фоҳишаларга  мурожаат қилаяптими”!? http://uz.hrsu.org/archives/4097 деб сарлавҳаланган хабар бўлибди. Сохтакорликни ўзига касб қилиб олган терговчи Илҳом Шералиев бу ерда ҳам хабар текстини ўзгартириб олган. Ундаги “Режим фоҳишаларга  мурожаат қилаяптими!?” дейилган жумлани у  қуйидаги шаклга келтирган:  “Режим фоҳишаларга  мурожаат қилаяптими!? (Ойдин ва Барнони назарда тутаман)”.
“Қандингни ур Каримовнинг терговчиси!” дейиш керак Илҳом Шералиевнинг бу “топоғонлигига” қойил бўлиб. Бу Ўзбекистон  тергов ва суд тизилмаси. Бунда исбот, далил, гувоҳлик кўргазмаси, экспертиза хулосаси каби  кишининг меъдасига текган жумлалар ҳам керак эмас. Терговчи билан прокурор айтдими, бас! Суд ўз қарорини чиқаради,
Ўзбекистон Конституциясининг 29-моддасида Ўзбекистон фуқаросининг ахборот излаш ва тарқатиш ҳуқуқлари келтирилади. Демак жиноят иши мамлакат бош қомусига ҳам зид, лекин бу бизнинг Ўзбекистонку ахир. Бунда қонунларни, ҳаттоки конституцияни ҳам уни қўриқлашга масъул бўлганлар оёқ ости қилишади.
Албатта келтирилган айбловлар Гулшан Қораеванинг “қулоғини чўзиб қўйиш” учунгина етарликдир. Балки келажакда “Ҳизб-ут-таҳрир”га аъзолик, балки қандайдир террорчи исломий жамоага раҳбарлик қилгани каби уйдирмаларни ҳам тўқиб ташлашар. Бошқача бўлиши мумкинми бу авторитар Ўзбекистонда?
Тўлқин Қораев, 
Швеция

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s