Узбек мухолифати, якдиллик муборак!


2003 йил 10-12 ноябр кунлари Тошкентда булиб утган «Узбекистон: кеча, бугун, эртага» анжуманида узбек мухолиф партиялари мухолифатнинг таркоклиги хакидаги турли миш-мишларга бархам бериб, ягона позицияда эканликларини намойиш этишди: республика президенти истеъфосини таргиб килиш йулини инкор килиб, хукумат билан муроса ва мулокот йулини танлашди. «Oзoд Oвoз» ташкилоти хабари.

Аслида бу масалани, яъни келгусида мухолифат хукуматга нисбатан кандай муносабатда булишини, мухокама килиш «Бирлик» партияси ташаббуси билан ташкил килинган ушбу анжуман режасига киритилмаганди. «Муроса ёки президент истеъфоси» масаласи кутарилишга анжуманнинг биринчи куни инсон хукуклари химоячиси Елена Урлаеванинг нутки сабаб булди. Елена Урлаева уз нуткида Узбекистон президенти Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб килди. Урлаеванинг айтганларига жавобан анжуман бош ташкилотчиси, «Бирлик» партияси аъзоси Пулат Охунов инсон хукуклари химоячисини анжуманда сиёсий баёнот бергани учун койиди. Ана шундан сунг анжуман иши «Муроса ёки президент истеъфоси» мавзуси томон бурилиб кетди.

Дастлаб сузга «Oзoд Oвoз» ташкилоти рахбари Бобомурод Абдуллаев чикди ва Елена Урлаевани куллади. Уз нуткида Бобомурод Абдуллаев Узбекистондаги диктатурани тепадан пастга караб усувчи нотабиий дарахтга ухшатиб, бу дарахтнинг илдизи тепага, аникроги, шахсан президент Ислом Каримовга бориб такалишини айтди. «Инсон табиати шундай яратилган-ки, унга эркинлик, тугрисузлик, халол бойлик орттириш ёкади. Аммо Узбекистондаги бугунги сиёсий режим инсондаги ана шу табиий интилишларга нафакат зид, балки душман хам. Умуман диктатура – гайриинсоний тузум. Афсуски, бугунги кунда халкимизнинг асосий кисми каби, аксарият мухолифатчиларимиз хам ана шу гайринсоний тузумдан куркиб, унга куникиб яшашмокда. Бу куркув, бу куникиш шунда намоён булмокда-ки, купчилик мухолифатчиларимиз гайринсоний диктатура дарахтининг тепадаги илдизи, яъни президент Ислом Каримов хакида гапирмасдан, унинг барг ва шохлари, уша илдиз келтириб чикарган майда муаммолар, хакида гапиришни афзал билишади. Нега биз диктатуранинг илдизи хакида гапиришдан куркамиз? Ахир, Узбекистондаги диктатуранинг бошида Ислом Каримовнинг узи туришини хаммамиз яхши биламиз-ку!», – деди уз нуткида Бобомурод Абдуллаев.

«Oзoд Oвoз» ташкилоти рахбари мухолиф партияларни хали хам диктатурадан умидворликда айблади ва диктатуранинг барибир мухолифатга юзланмаслигини айтди. «Диктатура билан муросага борган мухолифатни мухолифат деб буладими? 14 йилдан бери икки мухолиф партиямиз хам хукумат билан муроса ва мулокот килишга интилди, лекин нимага эришди? Мана, «Бирлик» партиясини олайлик. Шу йилнинг бахорида Узбекистондаги ва хориждаги деярли барча инсон хукуклари ташкилотлари Европа Тикланиш ва Тараккиёт Банкининг анжумани Тошкентда утказилишига карши чикишди. Аммо «Бирлик» партияси республика хукуматининг позициясини эгаллаб, бу анжуманнинг Тошкентда утказилишини олкишлаб чикди. Аммо шунга карамасдан Ислом Каримов хукумати «Бирлик»ни руйхатдан утказмади. Бу хаммангизга маълум. Ёки «Эрк» партиясини олайлик. Якинда «Эрк»нинг Узбекистондаги вакиллари партия курултойини утказишга хукуматдан рухсат олиш учун, хукуматни каттик танкид килмаслик, у билан муроса килиш йулини тутишди. Курултой олдидан милиция ходимлари иккита эркчини калтаклаб кетганда хам, «Эрк»нинг Узбекистондаги рахбарлари бу холат юзасидан биронта норозилик баёноти беришмади, курултой утказишга рухсат олиш учун. Аммо бу муросасозликка хукумат нима билан жавоб берди? «Эрк»нинг мулкини угирлади, рахбарларини камаб куйди, курултойини бузишга уринди. Шунча нарсадан кейин, шу хукумат мулокотга боришига ишонасизларми? Мен ишонмайман. Менимча, бу хукумат билан муроса ва мулокот излагандан кура, халк орасида мамлакат президентининг истеъфосини таргиб килиш афзалдир. Чунки Каримов кетмас экан, Узбекистонда хеч бир мухолиф партия парламент сайловларида хам, президентлик сайловларида хам иштирок эта олмайди. Каримов кетмас экан, Узбекистонда демократия томон биронта сезиларли кадам куйилмайди», – деди Бобомурод Абдуллаев.

«Oзoд Oвoз» ташкилоти рахбарининг бу таклифи кизгин мунозараларнинг бошланишига сабаб булди. Дастлаб Пулат Охунов суз олиб, Узбекистондаги тузум диктатура эмас, демократия эканлиги хакида гапирди. «Агар Узбекистондаги тузум диктатура булганида, биз, мухолифатчилар, шу ерда йигилиб, уз фикрларимизни очик айтиб утирмаган булардик. Хуш, Каримов кетди хам дейлик. Лекин унинг урнига бугунги мухолифатимизда номзодлар борми? Йук! Менимча, бизда президентликка лаёкатли номзодлар яна 20 йилдан кейин етишиб чикади. Афсуски, бугунги мухолиф партияларимиз ичида ундай кишилар йук. Каримов кетиб унинг урнига ундан хам баттаррок рахбар келса, нима булади? Менимча, президент кетгани билан хеч нарса узгармайди. Агар биз бугун халк орасида президент истеъфосини таргиб килсак, бу хукуматнинг яна катагонлар бошлашига сабаб булади. Бундан ташкари, бекорга кон хам тукилиши мумкин», – деди Пулат Охунов. Унинг фикрларига кура, узбек мухолифати бирон бир лидерни президентликка номзод килиб курсатиш учун, у катта молиявий маблагга эга булиши керак экан. «Факат молиявий жихатдан таъминланган партияларгина сиёсий куч була олади», – деди Пулат Охунов.

«Oзoд Oвoз» ташкилоти таъсисчиси Юсуф Жумаев Пулат Охуновнинг бу фикрларига карши чикди ва Озарбайжоннинг собик президенти Абулфайз Элчибей камбагал булишига карамасдан, президент килиб сайланганини мисол келтирди. Шоир уз нуткида президент истеъфоси тарафдори эканини билдириб, мухолиф партияларни сусткашликда ва миллатни курашга чорлаш урнига курашдан кайтаришда айблади. «Нега сизлар халкни курашдан кайтарасизлар? Ахир, мухолифат халкнинг оркасида эмас, олдида юрмайдими? Бугун халк президент истеъфосини хохлаяпти-ку! Нега сизлар халкка карши боряпсизлар?», – деган риторик саволларни берди. Бу фикрга «Эрк» партияси аъзоси Дилором Исхокова кушилди ва президент истеъфосини талаб килиш хеч кандай конфронтация ва радикализм эмас, балки фукароларнинг хукуки эканлигини айтди. «Президентнинг истеъфосини талаб килиш хеч кандай кон тукилишига олиб келмайди, чунки бу нарсани тинч ва конуний йуллар билан талаб килса булади», – деди Дилором Исхокова.

Шундан сунг сузга чиккан баъзи мухолифатчи ва инсон хукуклари химоячилари Бобомурод Абдуллаевнинг бу таклифига карши чикишди. Жумладан, Узбекистон инсон хукуклари жамияти аъзоси, собик сиёсий махбус Мели Кобилов камокхонада хеч кандай айбсиз 8 йил ётганини, лекин бу ишда Ислом Каримовнинг айби йуклигини, бу ишдан президентнинг хабари йуклигини айтиб утди. «Мана бу ерда мард булиб гапириш бошка, сурок килиниш, камокда утириш бошка. Хозир мана бу ерда кукрак уриб гапираётган азаматлар, камокдаги барзанги йигитлар олдида чумчукдай булиб колишади. Хурматли президентимизнинг мамлакатдаги конунбузарликлардан хабари йук. Президент атрофидагилар республикадаги хакикий ахвол хакида унга хабар беришмайди», – деди. Узини хакикий эркчи деб таништираётган Иномжон Турсунов эса президент истеъфосини талаб килаётганлар провокатор эканлигини айтиб, президентнинг истеъфосини талаб килгандан кура, мухолиф партияларни руйхатдан утказиш хакида бош котиришни таклиф килди. Кизгин мунозаралардан сунг, анжуман иштирокчилари бу масалани анжуманнинг иккинчи куни, яъни 11 ноябрда, овозга куйишга келишиб олишди.

Анжуманнинг иккинчи куни эрталаб яна бир киши президент истеъфосини талаб килиб чикди. Хивалик тадбиркор Исок Абдуллаев: «Президент кетиши керак, у кетмагунча хеч бир муаммо ечилмайди. Шунинг учун хар бир мухолифатчи, инсон хукуклари химоячиси ахоли уртасида шу гояни таргиб килиши керак», – деди. Масалани овозга куйиш олдидан Бобомурод Абдуллаев сунгги бор суз олиб, Узбекистонни машинага, президентни эса шу машинанинг хайдовчисига ухшатди. «Бу хайдовчи 14 йилдан бери машинани факат битта йуналишда – диктатура ва жарлик йуналишида хайдаб бормокда. Машинани жарликдан куткариш учун сизлар 14 йилдан бери хайдовчига илтимос киляпсизлар, у 14 йилдан бери сизларни назар-писанд хам килмаяпти. Ундан кура, бу хайдовчини алмаштириш афзал эмасми?», – деган риторик саволни уртага ташлади.

Бошка бир гурух мухолифатчи ва инсон хукуклари химоячилари бу таклифга карши чикишди. Куннинг иккинчи ярмида «келажакда мухолифат хукумат билан муроса ва мулокот йулидан борадими ёки халк орасида мамлакат президентининг истеъфосини талаб киладими?», – деган масала овозга куйилди. Анжуманнинг бош ташкилотчиси Пулат Охуновнинг таклифига кура, хар бир партия ва ташкилотга битта овоз бериш хукуки берилди, индивидуал овоз беришга йул куйилмади.

Овоз бериш натижалари шундай булди: «Бирлик» партияси хам, «Эрк» партияси хам, Аграр партия хам, купчилик инсон хукуклари ташкилотлари хам хукумат билан муроса ва мулокот килиш учун овоз беришди. «Бирлик» партияси номидан дастлаб Хамдам Сулаймонов гапириб, шундай деди: «Президент яхшими, ёмонми – у барибир президент. Уни халк сайлаган, боз устига референдумда халк унинг муддатини узайтирди хам. Шунинг учун «Бирлик» партияси президент истеъфосини таргиб килишга карши чикади, хукумат билан муроса ва мулокот килишни куллайди», – деди. Шундан сунг суз бошка бир бирликчи Васила Иноятовага берилди. Васила Иноятова президент истеъфоси талаб килинса, хукумат бундай талаб тарафдорларини рухий хаста деб эълон килиши мумкинлигини айтди. «Мана, шу йил ёзда Олег Николаев деган бир интернационалист-жангчи машинасига «Каримов истеъфога чиксин!», – деган плакатларни ёпиштириб, бир соат шахарни айланиб чикди. Нима булди? Хукумат уни рухий хасталиклар касалхонасига ёткизиб, рухий хаста деб эълон килди. Бизни хам рухий хаста деб эълон килинишимизни хохлайсизми?», – деди Васила Иноятова.

Шундан сунг суз навбати «Эрк» партияси вакилларига етди. Дастлаб Отаназар Орипов сузга чикди ва масаланинг бу тарзда, яъни «Муроса ёки президент истеъфоси» шаклида куйилишига карши эканлигини айтди. Отаназар Орипов узундан-узок нуткининг сунггида шундай деди: «Бу ерда президент истеъфосини талаб килишга чакираётганлар анжуманни сиёсий акцияга айлантирмокчилар. Мен анжуманнинг сиёсий акцияга айланишига каршиман. Биз бу ерга уз норозилигимизни билдиришга эмас, фикр алмашишга келганмиз. Биз хукумат билан келишиш ва мулокот йули тарафдоримиз», – деди. Шуни такидлаш жоизки, анжуманда иштирок килган аксарият эркчилар президент истеъфосини таргиб килиш тарафдори эдилар, аммо Отаназар Орипов буни била туриб, уз аъзоларининг фикрини эътиборга олмасдан, «Эрк» хукумат билан мулокот ва муроса йулини танлаганини эълон килди. Шундан сунг «Эрк»нинг бошка бир вакили Самад Мурод суз олди. Кечагина Отаназар Орипов билан бош котибликни талашиб юрган Самад Мурод уз ракибининг фикрига тула кушилишини айтиб, ракиби билан хавас килгулик якдиллик намойиш килди ва «Эрк» мулокот йулидан боришини такидлади.

Кейин «Мустакил иктисодчилар» клуби рахбари Гуломкодир Турсунов сузга чикди. У президент истеъфоси тарафдори эканлигини айтиб, шундай деди: «Хозир купчилик Каримовни мактаяпти, унинг истеъфосига карши чикяпти. Лекин эртага Каримов ишдан кетгач, улар уни ёмонлаб бошлашади. Ундан кура, хозир Каримов тугрисидаги бор хакикатни очик айтиб, унинг истеъфосини талаб килайлик. Менимча, Каримовнинг истеъфога чикиши унинг узига хам яхши. Бундан ташкари, сизлар, мухолифатчилар, Каримов истеъфосини талаб килсанглар, хорижда сизларнинг обруйингиз ошади», – деди.

Бу таклифга жавобан «Эрк» партияси вакили Отаназар Орипов яна минбарга чикди ва бу масалага узил-кесил нукта куйди. «Келинглар, шу масалани умуман мухокама килмайлик. Ундан кура, биз, мухолиф партиялар, кандай килиб сиёсий кучга айланишимиз хакида бош котирайлик», – деди. Бу фикр анжуман бош ташкилотчиси Пулат Охунов хамда аксарият иштирокчиларга ёкиб тушди ва президент истеъфоси масаласи бошка умуман курилмади.

Шундай килиб, эл орасида пароканда ва таркок деган ном олган узбек мухолифатчилари кутилмаганда якдиллик ва бирдамлик намойиш этиб, президент истеъфосини таргиб килиш йулига карши чикишди ва хукумат билан муроса-мулокот йулини танлашди. Президент истеъфосини таргиб килиш таклифи билан чиккан «Oзoд Oвoз» ташкилоти эса яккаланиб колди.

«Oзoд Oвoз» – Узбекистонда суз озодлигига кумаклашиш ташкилоти

И. Абдуллаев

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s