12.01.16-ЎИҲХЖ БАЁНОТИ


Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти

 

Б А Ё Н О Т И

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг фаолиятида иштирок этишни Ҳаракат тузилишининг илк дамларидаёқ бошлади. Қурултойда Жамият томонидан киритилган муҳим масалалар Ҳаракат Низоми ва Дастуридан жой олдилар. Кейинчалик Жамият вакилининг Ҳаракат раҳбарияти ва умумий фаолияти жараёнида қўшган ҳиссалари кўп ва самарадор бўлди.

Хусусан Ҳаракат Раҳбарияти фаолиятини тартибли олиб бориш учун Жамият вакили томонидан киритилган қатор таклифлар, шу жумладан Раҳбариятга “Мувофиқлаштирувчи/Координатор” лавозими киритиш, Ҳаракатнинг Ҳуқуқий масалалар Бўлими, Хавфсизлик масалалари Бўлими ва Махсус Стратегик Марказларини тузиш таклифлари, Ҳуқуқий масалалар Бўлимини Жамият вакили томонидан қисқа муддатда олиб борган самарали ва мўҳим фаолияти, Ҳаракат байроғи, Мурожаатларини тайёрлаш, Ҳаракат фаолиятини кучайтириш ва тарғибот қилишга қаратилган 30дан ошиқ сиёсий ва ҳуқуқий масалалар бўйича мақолалар, Раҳбариятда мажлисларни демократик рўҳда олиб боришга бўлган кўплаб уринишлар ўз вақтида Жамият томонидан Ҳаракат фаолиятини яхшилашга қаратилган мўҳим тадбирларнинг айримлари холос.

Аммо Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилиши жараёнидаёқ кузатилган жиддий камчиликлар Жамият вакиллари томонидан бир неча бор кўрсатилганига ва уларни ечимлари ҳам таклиф этилганига қарамай, афсуски улар бартараф этилмади, аксинча тузатилмаган камчиликлар секин аста Раҳбариятнинг жиддий ва доимий равишда такрорланадиган хатоларига айланиб қолди.

Булар оқибатида Ҳаракатни кучайтириш ишлари орқага кетди, унинг раҳбар ва фаол вакилларини ҳимоя қилиш ишлари жиддий йўлга қўйилмагани боис Ҳаракат ҳам жисмонан, ҳам маънавий йўқотишларга дучор бўлди.

Фуад Рустамхўжаевнинг қурбон берилиши, “Адолат ва Тикланиш” ташкилотининг Ҳаракат сафини тарк этишга мажбур бўлиши, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятини вакилини Ҳаракат Раҳбарияти бўлмиш Муассислар Мажлисидаан чиқиб кетишга мажбур бўлиши ана шу йўқотишларнинг энг жиддийлари бўлди.

Ҳаракат Раҳбарияти томонидан йўл қўйилаётган хатолар бу билан тугамади. Раҳбарият вакиллари ва фаолларни Ўзбекистон ҳуқумати айғоқчилари хуружидан ҳимоя қилишга қаратилган чора тадбирлар кўриш ўрнига узоқ йиллардан бери Ўзбекистон Ҳукумати билан ҳамкорликда Ўзбекистон демократик мухолифатига қарши турли туман фаолиятлар олиб бориши фош этилган шахслар, бундай айғоқчилар билан ҳамкорлик қилган (М.Зоҳидов, Ю.Расулов, И.Дадажонов, Д.Худойназаров) одамлар билан Ҳаракат Раҳбарияти яқиндан ҳамкорлик қила бошлади, уларнинг айримлари ҳатто Ҳаракат Раҳбариятига киритилди. Бу нарса охир оқибатда Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбариятини кучли инқирозга олиб келишига сабабчи бўлди.

Биз, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти вакиллари, токи Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларида ва ҳатто унинг раҳбарият органларида юқорида номлари келтирилган шахслар ишлар экан, биз Ҳаракат сафларида ортиқ қола олмаймиз.

Ўтган 6 ойлик давр мобайнида Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ўзбекистондаги мавжуд мустабид,зўравон ва жиноий тузумга қарши курашувчи энг катта ташкилий бирлашмага айлана бошлаган эди.

Аммо мустабид тузум жим ўтирмади ва ўзининг турли туман жиноий усуллари билан Ҳаракатни ичидан емириш учун қаттиқ курашди.

Натижада бугун Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўта оғир аҳволда қолди. Бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулосалар қилиш имконига эга бўлмаган Ҳаракат раҳбарияти ўзининг сўнгги Стокгольм йиғилишида ўз фаолиятини қониқарли деб баҳолади ва бу билан Ҳаракатни бошқара олиш қудратига эга эмаслигини очиқ кўрсатди.

Юқорида келтирилган сабаблар Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятининг Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларидаги фаолиятини тўхтатишга мажбур қилаётган шарт шароитлар деб ҳисоблайди.

Аммо Жамият фаолларининг эзгу ниятлари, ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан ЎХҲ сафларида туриб Ўзбекистондаги мавжуд диктатура режимигаа қарши курашни собитқадамлик билан охиригача олиб бориш эди.

Аммо бу курашни ЎХҲ раҳбариятида юзага деструктив вазиятда олиб бориш яқин йиллар ичида бу курашни ғалабага олиб боришини улкан савол остига қўяди.

Шунинг учун Жамият вакиллари фақат бир ҳолатда Ҳаракат сафларида ўз фаолиятини давом эттира олишлари мумкин. Бу учун Ҳаракат ўзининг фавқулодда Қурултойини чақириши ва у ерда унинг раҳбарияти ёппасига истеъфога чиқиши ва янги раҳбарият демократик сайловлар йўли билан сайланиши керак.

Янги сайланажак Ҳаракат раҳбарияти ўзидан олдинги раҳбарият камчиликлари ва хатоларини чуқур таҳлил қилиб, уларни қайта такрорланмаслиги чораларини ишлаб чиқиши лозим.

Ҳаракатга раҳбарлик Коллегиал усулда ёки уч раисдошнинг маъсулиятни теппа тенг бўлиб олган кўринишда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.

Диний фикрлар, ғоялар, ҳадисларни сиёсатдан ажратиш ва уларни сиёсий муаммоларни ечиш жараёнига аралаштирмаслик масаласи ҳам Фавқулодда ўтказиладиган Қурултойда жиддий кўриб чиқилиши лозим. Ўзбекистон кўп миллатли, турли диний оқимлар ва гуруҳларга бой бир давлатдир.

Фақат демократик кураш билангина мамлакатдаги оғир сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Бу давр ва замон талабидир. Аммо афсуски, Ҳаракат Низомига “демократик қадриятлар” сўзи ҳам кўпчилик диний фикрловчиларнинг талаблари билан киритилмади. Бу хато ҳам ўз вақтида, Фавқулодда Қурултойда тузатилиши лозим бўлган масаладир.

Ҳаракат Раҳбарияти вакили бўлган шахслардан бирининг Ўзбекистон Исломий Ҳаракатини Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларига даъват қилиши ҳам хато қадамдир. ЎИҲни ЎХҲ сафларига таклиф қилиниши учун ЎИҲ аввало демократик қадриятларни тан олиши керак эди. Ҳолбуки улар Ўзбекистонда халифат ўрнатиш тарафдори эканликлари аниқ гап. Бунга кўз юмиб бундай даъватлар қилиш ЎХҲ раҳбарларининг тузатилиши лозим бўлган хатоларидан биридир.

Ана шу шартлар бажарилиши кафолатланса Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти вакиллари Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сафларида ўз фаолиятларини давом эттиришлари ва Ҳаракатни қайтадан, кучлироқ кўринишда оёққа турғазиш, уни янада кучайтириш ишларида фаол иштирок этишлари мумкин.

 

Ҳазратқул Худойберди

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти президенти

 

2012.01.16

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s