ҚУЛЛИККА ЎХШАШ ИНСТИТУТЛАР ВА ОДАТЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА ҚЎШИМЧА КОНВЕНЦИЯ


ObamaCare is nothing but slavery wrapped in the pretense of goodҚУЛЛИК ВА ҚУЛ САВДОСИНИ,

Резолюция 608 (XXI) мувофиқ чақирилган

1950 йил 30 апрелда Ваколатли вакилларининг

Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши Конференциясида

қабул қилинган, 1956 йил 7 сентябрь Женевада тузилган

КУЧГА КИРИШИ:

1957 йил 30 апрельда 13-моддага мувофиқ

МУҚАДДИМА

Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар, озодлик ҳар бир инсоннинг туғма ҳуқуқи деб ҳисобланади.

Бирлашган Миллатларнинг халқаро Низомида инсон шахси қадр қиммати ва муҳимлигига ўз ишончини тасдиқлаганликларини назарда тутиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан ҳамма халқлар ва барча давлатлар ривожланишига интилишлари керак бўлган умумий идеал сифатида эълон қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳеч ким қулликда ёки қарамлик ҳолатида сақланмаслигини ҳамда қул савдоси уларнинг барча шаклларида тақиқланиши белгиланишини эътиборга олиб,

1926 йилнинг 25 сентябрида Женевада имзоланган ҳамда қуллик ва қул савдосининг бекор қилинишини таминлашга қаратилган Қуллик тўғрисида конвенция тузилган вақтдан буён бу мақсад йўлида янада тараққиётга эришилганини тан олиб,

1930 йилги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенцияни ва кейин Халқаро меҳнат ташкилотлари томонидан қабул қилинган зўраки ёки мажбурий меҳнатга доир тадбирларни эътиборга олиб, бироқ қуллик, қул савдоси ҳамда қулликка ўхшаш институтлар ва одатлар дунёнинг ҳамма қисмларида ҳам тугатилмаганини ҳисобга олиб,

шу боис кучида қолаётган 1926 йилги Конвенция эндиликда Қўшимча конвенция хулосаси билан тўлдирилиши лозимлиги ва у қуллик, қул савдоси ҳамда қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилишга қаратилган ҳам халқаро ҳам шунга тенг миллий-сиёсий ҳаракатларни жадалаштиришга йўналтирилишига қарор қилиб,

қуйидагиларга келишиб олди:

1 БЎЛИМ

ҚУЛЛИККА ЎХШАШ

ИНСТИТУТЛАР ВА ОДАТЛАР

1-модда

Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи давлатлардан ҳар бири аста-секин ва иложи борича энг қисқа муддатда қуйидаги институтлар ва одатларни улар мавжуд жойда ва 1926 йил 25 сентябрда Женевада имзоланган Қуллик тўғрисидаги конвенциянинг 1-моддасида берилган таърифга кириш-кирмаслигидан қатъий назар тўла бекор қилиш ва зарур қонуний ҳамда бошқа чораларни кўради:

а) қарздорлик асорати, яъни қарздор томонидан ўзининг шахсий меҳнати ёки унга қарам шахснинг меҳнат қарзини таъминлаш гаров оқибатида пайдо бўладиган вазият ёки аҳвол, агар бажариладиган ишнинг лозимига белгиланадиган қиймати қарзни қоплаш учун ҳисобланмаса ёки агар шу ишнинг давомийлиги чекланмаса ва унинг хусусияти аниқланмаса;

б) крепостной ҳолат, яъни ердан шундай фойдаланишки ундан фойдаланувчи қонун, одат ёки битим бўйича бошқа шахсга тегишли ерда яшаши ва ишлаши ҳамда шундай бошқа шахс учун, ёки мукофотлаш учун ёки бусиз муайян иш бажариши шарт ва ўзининг бу ҳолатини ўзгартира олмайди;

с) исталган институт ёки одат бўлиб, улар кучига кўра;

  1.                     i.        аёлни унинг томонидан рад қилиш ҳуқуқисиз унинг ота-онаси, васийси, оиласи ёки исталган бошқа шахс ёки шахслар гуруҳи пул ёки натурада мукофот учун эрга беришни ваъда қиладилар ёки берадилар;
  2.                   ii.        аёлнинг эри, унинг оиласи ёки унинг уруғ-аймоғи уни бошқа шахсга мукофот учун ёки бошқача тарзда бериш ҳуқуқига эга; ёки
  3.                 iii.        аёл эри ўлгандан кейин мерос бўйича бошқа шахсга ўтказилади.

д) исталган институт ёки одат бўлиб, улар кучига кўра бола ёки 18 ёшдан кичик ўсмир ота-онасидан бири ёки иккаласи ёки ўзининг васийси томонидан бошқа шахсга мукофот эвазига ёки бусиз шу бола ёки ўсмирни ёки унинг меҳнатини ишлатиш мақсадида берилади.

2-модда

Ушбу Конвенция 1-моддасининг “с” бандида эслатилган институтлар ва одатларга чек қўйиш учун унда қатнашувчи давлатлар лозим бўлган жойда тегишли энг кам никох ёшини белгилашга ҳамда иккала томоннинг ваколатли фуқаро мансабдор шахслари ёки руҳоний иштирокида никохга кириш учун розилиги эркин изҳор этиш таъминланадиган тартиб ўрнатишни рағбатлантиришга, никоҳ рўйхатидан ўтишини рағбатлантиришга мажбурият оладилар.

2-БЎЛИМ

ҚУЛ САВДОСИ

3-модда

1. Қулларни бир мамлакатдан бошқасига ташиш ёки ташишга ҳаракат қилиш, бу қандай транспорт воситалари бўлмасин, ёки шундай ҳаракатларда шериклик қилиш ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар қонуни бўйича оғир жиноят ҳисобланади ва шундай жиноятларда айбдор деб топилган шахслар қаттиқ жазоланишлари керак.

2. а) Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар уларнинг байроғидан қонуний фойдаланувчи кемалар ва учиш аппаратлари қулларни ташишга қаршилик қилиш ва шундай ҳаракатларда ёки давлат байроғидан шундай фойдаланишда айбдор шахсларни жазолаш учун ҳамма самарали чораларни кўрадилар:

б) ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар уларнинг портлари, аэродромлари ва денгиз қирғоқларидан қулларни ташишда фойдаланишларига қарши туриш учун ҳамма самарали чораларни кўрадилар.

3. Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар улар томонидан қул савдосига қарши қабул қилинаётган тадбирларнинг амалда мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида ахборотлар алмашадилар ва бир-бирларига ҳар бир қул савдоси ҳақида ва уларга маълум бўлган шундай жиноят қилишга ҳар бир уриниш ҳақида билдирадилар.

4-модда

Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар кемасида бошпана топган қул ipso facto  бўлади.

3-БЎЛИМ

ҚУЛЛИК ВА ҚУЛЛИКА ЎХШАШ

ИНСТИТУТЛАР ВА ОДАТЛАР

5-модда

Қуллик ёки ушбу Конвенциянинг 1-моддасида эслатилган институтлар ёки одатлар ҳали бекор қилинмаган ёки тугатилмаган мамлакатда қул ёки тутқунлик ҳолатидаги шахснинг унинг шундай ҳолатини белгилаб қўйиш ёки жазолаш мақсадида ё қандайдир бошқа сабабдан майиб қилиш, куйдириб ёки бошқа усул билан тамғалаш, худди шунингдек шундай ҳаракатларда шерик бўлиш ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатларнинг қонунлари бўйича жиноят ҳисобланади ва шундай жиноятларда айбдор топилган шахслар жазоланишлари керак.

6-модда

1. Бошқа шахснинг қулликка мурожат этиши ёки бошқа шахснинг ўзини ёки шу бошқа шахсга тобе шахсни қулликка беришга мойиллиги ёки шундай ҳаракатлар қилишига суиқасд қилиш, ёки уларда шериклик қилиш ёки шундай ҳаракатлардан исталганини содир этиш учун яширин тил бириктиришда иштирок этиш ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатларнинг қонунлари бўйича оғир жиноят ҳисобланади ва унда айбдор деб топилган шахслар жазоланишлари керак.

2. Ушбу Конвенция 1-моддаси кириш қисмининг қоидаларига риоя этган ҳолда ушбу модда 1-бандининг қоидалари шунингдек бошқа шахснинг ўзини ёки шу бошқа шахсга тобе шахсни 1-моддада эслатилган институтлар ёки одатларнинг натижаси бўлган эрксиз ҳолатга мойиллиги ҳолларига, шундай жиноят содир этишга ҳар қандай суиқасд қилишга, унда шерик бўлишга ёки шу жиноятлардан биронтасини бириктиришда иштирок этишга нисбатан ҳам қўлланилади.

4-БЎЛИМ

ТАЪРИФЛАР

7-модда

Ушбу Конвенцияда

а) “қуллик сўзи остида, у 1926 йилги Қуллик тўғриси Конвенцияда таърифланганидек, шундай шахснинг ҳолати ёки вазияти тушуниладики, унга нисбатан баъзи ёки ҳамма ваколатлар амалга оширилади, “қул” сўзи остида эса шундай ҳолат ёки вазиятда турган шахс тушунилади;

б) “тутқин ҳолатидаги шахс” сўзи остида ушбу Конвенициянинг 1-моддасида эслатилган институтлар ёки одатлар натижасида вужудга келган ҳолат ёки вазиятда турган шахс тушунилади;

с) “қул савдоси” сўзи остида қайсидир шахсни босиб олиш, эгаллаш ёки уни қулга айлантириш мақсадида унга эгалик қилиш билан боғланган ҳамма ҳаракатлар, қулни уни сотиш ёки алмашиш мақсадида сотиб олиш билан боғланган ҳамма ҳаракатлар; шу мақсадда сотиб олинган шахсни сотиш ёки алмашиш бўйича ҳамма ҳаракатлар ва умуман қуллар савдоси ёки қандайдир бўлмасин транспорт воситалари билан уларни ташиш бўйича ҳар қандай ҳаракат тушунилади ва шунга киради.

5-БЎЛИМ

УШБУ КОНВЕНЦИЯДА ҚАТНАШУВЧИ

ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК

ВА МАЪЛУМОТЛАР ХАБАР ҚИЛИШ

8-модда

1. Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар юқорида баён қилинган қарорларни бажаришда бир-бирлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга мажбурият оладилар.

2. Конвеция иштирокчилари ушбу Конвенцияни амалга ошириш учун нашр қилинадиган ва ҳаракатга келтириладиган ҳамма қонунлар ва маъмурий фармойишларнинг нусхаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига жўнатишга мажбурият оладилар.

3. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби шу модданинг 2-бандига мувофиқ олинган ахборотни Конвенциянинг бошқа қатнашчиларига ҳамда Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга у қуллик, қул савдоси ёки ушбу Конвенция мавзуи бўлган одатларни бекор қлишга оид бундан буёнги тавсияларни ишлаб чиқиш учун кўзда тутиши мумкин бўлган масалаларни муҳокама этиши учун жўнатиладиган ҳужжатлар қаторида юборади.

6-БЎЛИМ

ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

9-модда

Ушбу Конвенцияда янглишмовчиликларга йўл қўйилмайди.

10-модда

Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокаралар йўли билан бартараф этилмаса, уни шарҳлаш ёки қўлланишга нисбатан бахслар агар томонлар уларни бошқача усулда ҳал этишга келиша олмасалар, баҳсдаги томонлардан исталганининг талаби билан Халқаро судга берилади.

11-модда

1.Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки ихтисослашган муассасалардан бирининг аъзо давлатлари томонидан имзоланиши учун 1957 йил 1 июлгача очиқ. Конвенция уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация нусхалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибида сақланади, у бу ҳақда Конвенцияга имзо қўйган ёки унга қўшилган ҳар бир давлатга билдиради.

2. 1957 йилнинг 1 июлидан кейин Конвенция унга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки ихтисослашган муассасалардан бирининг аъзо давлатлари ёки бўлмаса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига қўшилишига таклифнома жўнатган исталган бошқа давлатнинг қўшилиши учун очиқ бўлади.

12-модда

1. Ушбу Конвенция ҳамма ўзини ўзи бошқармайдиган, васийликдаги, мустамлака ва метропологияга кирмайдиган, халқаро алоқалари учун Конвенцияда қатнашувчи давлат масъулият сезадиган ҳудудларга нисбатан қўлланилади; бу давлат мазкур модда 2-банди қоидаларига амал қилган ҳолда имзолаш, ратификация ёки қўшилиш вақтида метропологияга кирмайдиган қайси ҳудудга ёҳуд бундай ҳудудлардан қайси бирига нисбатан Конвенция ipso fakto қўлланилиши ҳақида баёнот беради.

2. Ҳар гал, конституциявий қонунларга мувофиқ ёхуд Конвенцияда иштирок этувчи давлат ёки метропологияга кирмайдиган ҳуду амалиётига кўра ушбу ҳудунинг олдиндан розилигини олиш талаб этилса, мазкур давлат метропологияга кирмайдиган ҳудуднинг зарур розилигини давлат-метропология Конвенцияни имзолаган кундан эътиборан ўн икки ой муддатда олишни таъминлаш учун ҳаракат қилади ҳамда розилик олиши билан бу ҳақда Бош котибга билдиради. Зикр этилган билдиришда кўрсатилган ҳудуд ёки ҳудуларга нисбатан мазкур Конвенция Бош котиб билдиришни олган кундан эътиборан қўлланилади.

3. Олдинги бандда қайд этилган ўн икки ойлик муддат тугаши билан Конвенцияда иштирок этувчи давлатлар халқаро муносабатлар учун жавобгар ҳисобланган ва мазкур Конвенция қўлланилишига розилик бермаган метрополияга кирмайдиган ҳудудлар билан маслаҳатлашувчиларнинг натижалари ҳақида Бош котибга билдиради.

13-модда

1. Ушбу Конвенция иккита давлат унинг иштирокчиси бўлган кундан кучга киради.

2. Шундан сўнг у ҳар бир давлат ва ҳудудга нисбатан мазкур давлатнинг ратификация ёрлиғи ёҳуд қўшилиш тўғрисидаги ёрлиғи ёки ушбу ҳудудга нисбатан Конвенциянинг қўлланилиши ҳақидаги билдириш сақлаш учун топширилган кундан эътиборан кучга киритиб боради.

14-модда

1. Ушбу Конвенциянинг қўлланилиши изчил уч йиллик даврларга бўлинади ва улардан дастлабкиси Конвенция 13-модданинг 1-бандига мувофиқ кучга кирган кундан бошланади.

2. Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи ҳар қандай давлат уни жорий уч йиллик давр тугашига камида олти ой қолганда Бош котибга бу ҳақда билдириш йўли билан денонсация қилиши мумкин. Бош котиб Конвенциянинг бошқа барча иштирокчиларини ҳар бир бундай билдириш ва унинг олинган куни ҳақида хабардор қилади.

3. Денонсация жорий уч йиллик давр тугаши билан кучга киради.

4. 12-модда қарорларига мувофиқ ушбу Конвенцияда иштирок этувчи давлат метрополиясига кирмайдиган ҳудудга нисбатан мазкур Конвенция қўлланиладиган ҳолларда бу давлат шундан сўнг ҳар қандай вақтда тегишли ҳудунинг розилиги билан ушбу ҳудудга нисбатан мазкур Конвенциянинг денонсация қилиниши ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига билдириш юбориши мумкин. Бу денонсация Бош котиб бундай билдиришни олган кундан бир йил ўтгач кучга киради, у Конвенциянинг бошқа барча иштирокчиларини ушбу билдириш ва унинг олинган куни ҳақида хабардор қилади.

15-модда

Инглиз, испан, хитой, рус ва французча матнлари тенг аутентик бўлган ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятининг архивига сақлаш учун топширилади, Бош котиб ушбу Конвенцияда иштирок этувчи Давлатлар ҳамда бошқа барча давлатлар – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоларига ва ихтисослашган муассасаларига юбориш учун унинг тасдиқланган нусхаларини тайёрлайди.

УШБУНИ ТАСДИҚЛАШ УЧУН қуйида имзо чекувчилар ўз ҳукуматлари томонидан тегишли ваколат берилган вакиллар сифатида мазкур Конвенцияни имзолари қаршисида қайд этилган кунларда имзоладилар.

Бирлашган Миллатлар ТашкилотинингЕвропа бўлимида, Женева шаҳрида, бир минг тўққиз юз эллик олтинчи йилнинг еттинси сентябрида ТУЗИЛДИ.

Normal
0

false
false
false

EN-US
X-NONE
X-NONE

MicrosoftInternetExplorer4

ҚУЛЛИК ВА ҚУЛ САВДОСИНИ,

ҚУЛЛИККА ЎХШАШ ИНСТИТУТЛАР

ВА ОДАТЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА ҚЎШИМЧА КОНВЕНЦИЯ

 

Резолюция 608 (XXI) мувофиқ чақирилган

1950 йил 30 апрелда Ваколатли вакилларининг

Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши Конференциясида

қабул қилинган, 1956 йил 7 сентябрь Женевада тузилган

 

КУЧГА КИРИШИ:

1957 йил 30 апрельда 13-моддага мувофиқ

 

 

МУҚАДДИМА

Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар, озодлик ҳар бир инсоннинг туғма ҳуқуқи деб ҳисобланади.

Бирлашган Миллатларнинг халқаро Низомида инсон шахси қадр қиммати ва муҳимлигига ўз ишончини тасдиқлаганликларини назарда тутиб,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан ҳамма халқлар ва барча давлатлар ривожланишига интилишлари керак бўлган умумий идеал сифатида эълон қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳеч ким қулликда ёки қарамлик ҳолатида сақланмаслигини ҳамда қул савдоси уларнинг барча шаклларида тақиқланиши белгиланишини эътиборга олиб,

1926 йилнинг 25 сентябрида Женевада имзоланган ҳамда қуллик ва қул савдосининг бекор қилинишини таминлашга қаратилган Қуллик тўғрисида конвенция тузилган вақтдан буён бу мақсад йўлида янада тараққиётга эришилганини тан олиб,

1930 йилги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенцияни ва кейин Халқаро меҳнат ташкилотлари томонидан қабул қилинган зўраки ёки мажбурий меҳнатга доир тадбирларни эътиборга олиб, бироққуллик, қул савдоси ҳамда қулликка ўхшаш институтлар ва одатлар дунёнинг ҳамма қисмларида ҳам тугатилмаганини ҳисобга олиб,

шу боис кучида қолаётган 1926 йилги Конвенция эндиликда Қўшимча конвенция хулосаси билан тўлдирилиши лозимлиги ва у қуллик, қул савдоси ҳамда қулликка ўхшаш институтлар ва одатларни бекор қилишга қаратилган ҳам халқаро ҳам шунга тенг миллий-сиёсий ҳаракатларни жадалаштиришга йўналтирилишига қарор қилиб,

қуйидагиларга келишиб олди:

 

1 БЎЛИМ

ҚУЛЛИККА ЎХШАШ

ИНСТИТУТЛАР ВА ОДАТЛАР

 

1-модда

Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи давлатлардан ҳар бири аста-секин ва иложи борича энг қисқа муддатда қуйидаги институтлар ва одатларни улар мавжуд жойда ва 1926 йил 25 сентябрда Женевада имзоланган Қуллик тўғрисидаги конвенциянинг 1-моддасида берилган таърифга кириш-кирмаслигидан қатъий назар тўла бекор қилиш ва зарур қонуний ҳамда бошқа чораларни кўради:

а) қарздорлик асорати, яъни қарздор томонидан ўзининг шахсий меҳнати ёки унга қарам шахснинг меҳнат қарзини таъминлаш гаров оқибатида пайдо бўладиган вазият ёки аҳвол, агар бажариладиган ишнинг лозимига белгиланадиган қиймати қарзни қоплаш учун ҳисобланмаса ёки агар шу ишнинг давомийлиги чекланмаса ва унинг хусусияти аниқланмаса;

б) крепостной ҳолат, яъни ердан шундай фойдаланишки ундан фойдаланувчи қонун, одат ёки битим бўйича бошқа шахсга тегишли ерда яшаши ва ишлаши ҳамда шундай бошқа шахс учун, ёки мукофотлаш учун ёки бусиз муайян иш бажариши шарт ва ўзининг бу ҳолатини ўзгартира олмайди;

с) исталган институт ёки одат бўлиб, улар кучига кўра;

                    i.        аёлни унинг томонидан рад қилиш ҳуқуқисиз унинг ота-онаси, васийси, оиласи ёки исталган бошқа шахс ёки шахслар гуруҳи пул ёки натурада мукофот учун эрга беришни ваъда қиладилар ёки берадилар;

                  ii.        аёлнинг эри, унинг оиласи ёки унинг уруғ-аймоғи уни бошқа шахсга мукофот учун ёки бошқача тарзда бериш ҳуқуқига эга; ёки

                iii.        аёл эри ўлгандан кейин мерос бўйича бошқа шахсга ўтказилади.

д) исталган институт ёки одат бўлиб, улар кучига кўра бола ёки 18 ёшдан кичик ўсмир ота-онасидан бири ёки иккаласи ёки ўзининг васийси томонидан бошқа шахсга мукофот эвазига ёки бусиз шу бола ёки ўсмирни ёки унинг меҳнатини ишлатиш мақсадида берилади.

 

2-модда

Ушбу Конвенция 1-моддасининг “с” бандида эслатилган институтлар ва одатларга чек қўйиш учун унда қатнашувчи давлатлар лозим бўлган жойда тегишли энг кам никох ёшини белгилашга ҳамда иккала томоннинг ваколатли фуқаро мансабдор шахслари ёки руҳоний иштирокида никохга кириш учун розилиги эркин изҳор этиш таъминланадиган тартиб ўрнатишни рағбатлантиришга, никоҳ рўйхатидан ўтишини рағбатлантиришга мажбурият оладилар.

 

2-БЎЛИМ

ҚУЛ САВДОСИ

 

3-модда

1. Қулларни бир мамлакатдан бошқасига ташиш ёки ташишга ҳаракат қилиш, бу қандай транспорт воситалари бўлмасин, ёки шундай ҳаракатларда шериклик қилиш ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар қонуни бўйича оғир жиноят ҳисобланади ва шундай жиноятларда айбдор деб топилган шахслар қаттиқ жазоланишлари керак.

2. а) Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар уларнинг байроғидан қонуний фойдаланувчи кемалар ва учиш аппаратлари қулларни ташишга қаршилик қилиш ва шундай ҳаракатларда ёки давлат байроғидан шундай фойдаланишда айбдор шахсларни жазолаш учун ҳамма самарали чораларни кўрадилар:

б) ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар уларнинг портлари, аэродромлари ва денгиз қирғоқларидан қулларни ташишда фойдаланишларига қарши туриш учун ҳамма самарали чораларни кўрадилар.

3. Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар улар томонидан қул савдосига қарши қабул қилинаётган тадбирларнинг амалда мувофиқлаштирилишини таъминлаш мақсадида ахборотлар алмашадилар ва бир-бирларига ҳар бир қул савдоси ҳақида ва уларга маълум бўлган шундай жиноят қилишга ҳар бир уриниш ҳақида билдирадилар.

 

4-модда

Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар кемасида бошпана топган қул ipso facto  бўлади.

 

3-БЎЛИМ

ҚУЛЛИК ВА ҚУЛЛИКА ЎХШАШ

ИНСТИТУТЛАР ВА ОДАТЛАР

 

5-модда

Қуллик ёки ушбу Конвенциянинг 1-моддасида эслатилган институтлар ёки одатлар ҳали бекор қилинмаган ёки тугатилмаган мамлакатда қул ёки тутқунлик ҳолатидаги шахснинг унинг шундай ҳолатини белгилаб қўйиш ёки жазолаш мақсадида ё қандайдир бошқа сабабдан майиб қилиш, куйдириб ёки бошқа усул билан тамғалаш, худди шунингдек шундай ҳаракатларда шерик бўлиш ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатларнинг қонунлари бўйича жиноят ҳисобланади ва шундай жиноятларда айбдор топилган шахслар жазоланишлари керак.

 

6-модда

1. Бошқа шахснинг қулликка мурожат этиши ёки бошқа шахснинг ўзини ёки шу бошқа шахсга тобе шахсни қулликка беришга мойиллиги ёки шундай ҳаракатлар қилишига суиқасд қилиш, ёки уларда шериклик қилиш ёки шундай ҳаракатлардан исталганини содир этиш учун яширин тил бириктиришда иштирок этиш ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатларнинг қонунлари бўйича оғир жиноят ҳисобланади ва унда айбдор деб топилган шахслар жазоланишлари керак.

2. Ушбу Конвенция 1-моддаси кириш қисмининг қоидаларига риоя этган ҳолда ушбу модда 1-бандининг қоидалари шунингдек бошқа шахснинг ўзини ёки шу бошқа шахсга тобе шахсни 1-моддада эслатилган институтлар ёки одатларнинг натижаси бўлган эрксиз ҳолатга мойиллиги ҳолларига, шундай жиноят содир этишга ҳар қандай суиқасд қилишга, унда шерик бўлишга ёки шу жиноятлардан биронтасини бириктиришда иштирок этишга нисбатан ҳам қўлланилади.

 

4-БЎЛИМ

ТАЪРИФЛАР

 

7-модда

Ушбу Конвенцияда

а) “қуллик сўзи остида, у 1926 йилги Қуллик тўғриси Конвенцияда таърифланганидек, шундай шахснинг ҳолати ёки вазияти тушуниладики, унга нисбатан баъзи ёки ҳамма ваколатлар амалга оширилади, “қул” сўзи остида эса шундай ҳолат ёки вазиятда турган шахс тушунилади;

б) “тутқин ҳолатидаги шахс” сўзи остида ушбу Конвенициянинг 1-моддасида эслатилган институтлар ёки одатлар натижасида вужудга келган ҳолат ёки вазиятда турган шахс тушунилади;

с) “қул савдоси” сўзи остида қайсидир шахсни босиб олиш, эгаллаш ёки уни қулга айлантириш мақсадида унга эгалик қилиш билан боғланган ҳамма ҳаракатлар, қулни уни сотиш ёки алмашиш мақсадида сотиб олиш билан боғланган ҳамма ҳаракатлар; шу мақсадда сотиб олинган шахсни сотиш ёки алмашиш бўйича ҳамма ҳаракатлар ва умуман қуллар савдоси ёки қандайдир бўлмасин транспорт воситалари билан уларни ташиш бўйича ҳар қандай ҳаракат тушунилади ва шунга киради.

 

5-БЎЛИМ

УШБУ КОНВЕНЦИЯДА ҚАТНАШУВЧИ

ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК

ВА МАЪЛУМОТЛАР ХАБАР ҚИЛИШ

 

8-модда

1. Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар юқорида баён қилинган қарорларни бажаришда бир-бирлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга мажбурият оладилар.

2. Конвеция иштирокчилари ушбу Конвенцияни амалга ошириш учун нашр қилинадиган ва ҳаракатга келтириладиган ҳамма қонунлар ва маъмурий фармойишларнинг нусхаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига жўнатишга мажбурият оладилар.

3. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби шу модданинг 2-бандига мувофиқ олинган ахборотни Конвенциянинг бошқа қатнашчиларига ҳамда Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга у қуллик, қул савдоси ёки ушбу Конвенция мавзуи бўлган одатларни бекор қлишга оид бундан буёнги тавсияларни ишлаб чиқиш учун кўзда тутиши мумкин бўлган масалаларни муҳокама этиши учун жўнатиладиган ҳужжатлар қаторида юборади.

 

6-БЎЛИМ

ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

9-модда

Ушбу Конвенцияда янглишмовчиликларга йўл қўйилмайди.

 

10-модда

Ушбу Конвенцияда қатнашувчи давлатлар ўртасидаги келишмовчиликлар музокаралар йўли билан бартараф этилмаса, уни шарҳлаш ёки қўлланишга нисбатан бахслар агар томонлар уларни бошқача усулда ҳал этишга келиша олмасалар, баҳсдаги томонлардан исталганининг талаби билан Халқаро судга берилади.

 

11-модда

1.Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки ихтисослашган муассасалардан бирининг аъзо давлатлари томонидан имзоланиши учун 1957 йил 1 июлгача очиқ. Конвенция уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация нусхалари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибида сақланади, у бу ҳақда Конвенцияга имзо қўйган ёки унга қўшилган ҳар бир давлатга билдиради.

2. 1957 йилнинг 1 июлидан кейин Конвенция унга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки ихтисослашган муассасалардан бирининг аъзо давлатлари ёки бўлмаса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига қўшилишига таклифнома жўнатган исталган бошқа давлатнинг қўшилиши учун очиқ бўлади.

 

12-модда

1. Ушбу Конвенция ҳамма ўзини ўзи бошқармайдиган, васийликдаги, мустамлака ва метропологияга кирмайдиган, халқаро алоқалари учун Конвенцияда қатнашувчи давлат масъулият сезадиган ҳудудларга нисбатан қўлланилади; бу давлат мазкур модда 2-банди қоидаларига амал қилган ҳолда имзолаш, ратификация ёки қўшилиш вақтида метропологияга кирмайдиган қайси ҳудудга ёҳуд бундай ҳудудлардан қайси бирига нисбатан Конвенция ipso fakto қўлланилиши ҳақида баёнот беради.

2. Ҳар гал, конституциявий қонунларга мувофиқ ёхуд Конвенцияда иштирок этувчи давлат ёки метропологияга кирмайдиган ҳуду амалиётига кўра ушбу ҳудунинг олдиндан розилигини олиш талаб этилса, мазкур давлат метропологияга кирмайдиган ҳудуднинг зарур розилигини давлат-метропология Конвенцияни имзолаган кундан эътиборан ўн икки ой муддатда олишни таъминлаш учун ҳаракат қилади ҳамда розилик олиши билан бу ҳақда Бош котибга билдиради. Зикр этилган билдиришда кўрсатилган ҳудуд ёки ҳудуларга нисбатан мазкур Конвенция Бош котиб билдиришни олган кундан эътиборан қўлланилади.

3. Олдинги бандда қайд этилган ўн икки ойлик муддат тугаши билан Конвенцияда иштирок этувчи давлатлар халқаро муносабатлар учун жавобгар ҳисобланган ва мазкур Конвенция қўлланилишига розилик бермаган метрополияга кирмайдиган ҳудудлар билан маслаҳатлашувчиларнинг натижалари ҳақида Бош котибга билдиради.

 

13-модда

1. Ушбу Конвенция иккита давлат унинг иштирокчиси бўлган кундан кучга киради.

2. Шундан сўнг у ҳар бир давлат ва ҳудудга нисбатан мазкур давлатнинг ратификация ёрлиғи ёҳуд қўшилиш тўғрисидаги ёрлиғи ёки ушбу ҳудудга нисбатан Конвенциянинг қўлланилиши ҳақидаги билдириш сақлаш учун топширилган кундан эътиборан кучга киритиб боради.

 

14-модда

1. Ушбу Конвенциянинг қўлланилиши изчил уч йиллик даврларга бўлинади ва улардан дастлабкиси Конвенция 13-модданинг 1-бандига мувофиқ кучга кирган кундан бошланади.

2. Ушбу Конвенцияда иштирок этувчи ҳар қандай давлат уни жорий уч йиллик давр тугашига камида олти ой қолганда Бош котибга бу ҳақда билдириш йўли билан денонсация қилиши мумкин. Бош котиб Конвенциянинг бошқа барча иштирокчиларини ҳар бир бундай билдириш ва унинг олинган куни ҳақида хабардор қилади.

3. Денонсация жорий уч йиллик давр тугаши билан кучга киради.

4. 12-модда қарорларига мувофиқ ушбу Конвенцияда иштирок этувчи давлат метрополиясига кирмайдиган ҳудудга нисбатан мазкур Конвенция қўлланиладиган ҳолларда бу давлат шундан сўнг ҳар қандай вақтда тегишли ҳудунинг розилиги билан ушбу ҳудудга нисбатан мазкур Конвенциянинг денонсация қилиниши ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига билдириш юбориши мумкин. Бу денонсация Бош котиб бундай билдиришни олган кундан бир йил ўтгач кучга киради, у Конвенциянинг бошқа барча иштирокчиларини ушбу билдириш ва унинг олинган куни ҳақида хабардор қилади.

 

15-модда

Инглиз, испан, хитой, рус ва французча матнлари тенг аутентик бўлган ушбу Конвенция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятининг архивига сақлаш учун топширилади, Бош котиб ушбу Конвенцияда иштирок этувчи Давлатлар ҳамда бошқа барча давлатлар – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоларига ва ихтисослашган муассасаларига юбориш учун унинг тасдиқланган нусхаларини тайёрлайди.

УШБУНИ ТАСДИҚЛАШ УЧУН қуйида имзо чекувчилар ўз ҳукуматлари томонидан тегишли ваколат берилган вакиллар сифатида мазкур Конвенцияни имзолари қаршисида қайд этилган кунларда имзоладилар.

Бирлашган Миллатлар ТашкилотинингЕвропа бўлимида, Женева шаҳрида, бир минг тўққиз юз эллик олтинчи йилнинг еттинси сентябрида ТУЗИЛДИ.

 

 

/* Style Definitions */
table.MsoNormalTable
{mso-style-name:»Table Normal»;
mso-tstyle-rowband-size:0;
mso-tstyle-colband-size:0;
mso-style-noshow:yes;
mso-style-priority:99;
mso-style-qformat:yes;
mso-style-parent:»»;
mso-padding-alt:0in 5.4pt 0in 5.4pt;
mso-para-margin:0in;
mso-para-margin-bottom:.0001pt;
mso-pagination:widow-orphan;
font-size:10.0pt;
font-family:»Times New Roman»,»serif»;}

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s