БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ КОНВЕНЦИЯГА БОЛАЛАРНИНГ ҚУРОЛЛИ МОЖАРОЛАРГА ЖАЛБ ҚИЛИНИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ФАКУЛЬТАТИВ ПРОТОКОЛ


Согласно Декларации прав ребенка, принятой ООН в 1959 г., ...БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 25 майдаги A/RES/54/263-қарори билан қабул қилинган

Ушбу Протоколда иштирокчи-давлатлар,

бола ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларга умумсодиқликни намойиш қилган ҳолда, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг тўла қўллаб-қувватланишидан руҳланиб,

болалар ҳуқуқлари махсус ҳимоя талаб қилишини қайта тасдиқлаб, болаларни фарқламасдан шароитини доимий равишда яхшилашга ҳамда тинчлик ва хавфсизлик шароитида уларнинг ривожланишини ва таълим олишини таъминлашга чақирган ҳолда,

қуролли можаронинг болаларда акс этадиган зарарли ва кенг кўламли таъсиридан ҳамда барқарор тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш учун узоқ муддат талаб этувчи унинг оқибатларидан ташвишга тушган ҳолда,

қуролли можаролар ҳолларида болаларни нишонга олишни ҳамда халқаро ҳуқуқ ҳимоясига олинган объектларга, шу жумладан, мактаб ва касалхоналар каби болалар одатда кўп йиғиладиган жойларга бевосита ҳужумларни қоралаб,

Халқаро жиноят судининг Рим Статути қабул қилинишини, хусусан, 15 ёшга тўлмаган болаларни ҳарбий хизматга чақириш ёки ёллаш, ёки халқаро ва халқаро бўлмаган қуролли можародаги ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этиш учун улардан фойдаланиш «ҳарбий жиноят» деб киритилганлигини эътиборга олиб,

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда эътироф этилган ҳуқуқлар янада самарали бажарилиши учун болаларнинг қуролли можароларга жалб қилинишидан ҳимоя қилиш бўйича саъйҳаракатларни кучайтиришга эҳтиёж борлигини ҳисобга олиб,

Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 1-моддасида белгиланганидек, — Конвенциянинг мақсадлари учун 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланишини эътиборга олиб,

қуролли кучлар сафига чақириш мумкин бўлган ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишга рухсат этилган ёшнинг факультатив протокол томонидан оширилиши, болаларга нисбатан амалга ошириладиган барча ҳаракатларда «энг аввало боланинг олий манфаатларини ҳисобга олиш» принципи амалга ошишига катта ҳисса қўшади, деб ишонган ҳолда,

1995 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ойнинг йигирма олтинчи Халқаро Конференциясида можародаги томонлар 18 ёшдан кичик бўлган болаларнинг ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслигини таъминлаш учун барча керакли чораларни кўриши лозимлиги тавсия қилинганини эътиборга олиб,

болалардан қуролли можарода фойдаланиш учун уларни зўрлаб ёки мажбурлаб ёллашни тақиқловчи Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Болалар меҳнатини тақиқлаш ва унинг энг оғир шаклларига барҳам бериш бўйича шошилинч чоралар тўғрисидаги 182-Конвенциясининг якдиллик билан 1999 йилнинг июнь ойида қабул қилинганини қутлаб,

миллий чегаралар доирасида ва ташқарисидаги ҳарбий ҳаракатларга давлатнинг қуролли кучлари таркибига кирмаган қуролли гуруҳлар томонидан болаларни ёллаш, уларни тайёрлаш ва улардан шу мақсадларда фойдаланиш ҳаракатларини чуқур хавотир билан қоралаб, ҳамда шу муносабат билан болаларни ёллаган, тайёрлаган ва улардан фойдаланганларнинг жавобгарлигини эътироф этиб,

қуролли можаролардаги ҳар бир томоннинг халқаро гуманитар ҳуқуқ қоидаларига риоя қилиш мажбурияти мавжудлигини эслатиб,

мазкур Протокол Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низомида кўрсатилган мақсад ва принципларига, шу жумладан, 51-модда ва гуманитар ҳуқуқнинг тегишли нормаларига монелик қилмаслигига урғу бериб,

Низомда кўрсатилган мақсад ва принципларни ҳурмат қилишга асосланган тинчлик ва хавфсизлик шароити ва тегишли инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатларга риоя қилиниши болаларни тўла ҳимоя қилиш учун, хусусан, қуролли можаро ва чет эл босқини вақтида ўта муҳимлигини эътиборга олган ҳолда,

ушбу Протоколга зид равишда ҳарбий ҳаракатларда ишлатилишга ёки сафга чақирилишга, жинси, иқтисодий ёки ижтимоий аҳволи боис алоҳида заиф бўлган болаларнинг махсус эҳтиёжларини эътироф этиб,

болаларнинг қуролли можароларга жалб қилинишининг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий сабабларини ҳисобга олиш муҳимлигини эсда тутиб,

мазкур Протоколни бажаришда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурати, қуролли можарода жабрланган болаларни жисмоний ва психосоциал реабилитацияси ва ижтимоий реинтеграцияси каби муҳим эканлигини англаган ҳолда,

мазкур Протоколни бажариш бўйича маълумот ва таълим берувчи дастурларнинг тарқалишида жамиятнинг ва, хусусан, болалар ва жабрланган болаларнинг иштирокини қўллабқувватлаган ҳолда,

қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:

1-модда

Иштирокчи-давлатлар ўзларининг қуролли кучлари сафидаги 18 ёшга тўлмаган ҳарбий хизматчиларини ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этмаслигини таъминлаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўрадилар.

2-модда

Иштирокчи-давлатлар 18 ёшга тўлмаган шахсларни мажбурий тарзда ўзларининг қуролли кучлари сафига чақирилмаслигини таъминлайдилар.

3-модда

  1. Иштирокчи-давлатлар ўзларининг миллий қуролли кучлари сафига ихтиёрий тарзда чақириш мумкин бўлган энг кичик ёшни Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 38моддаси 3-бандида кўзда тутилган ёшдан оширадилар, бунда ушбу моддада акс этган принципларни ҳисобга оладилар ҳамда Конвенция бўйича 18 ёшдан кичик ёшдаги шахслар махсус ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга бўлишларини эътироф этадилар.
  2. Ҳар бир иштирокчи-давлат мазкур Протоколни ратификация қилаётганида ёки унга қўшилаётганида, ўзининг миллий қуролли кучлари сафига ихтиёрий тарзда чақирувга рухсат этилган энг кичик ёшни кўрсатувчи ва бундай чақирув зўраки ёки мажбурий тарзда амалга оширилмаслигини таъминлаш учун кўрилган ҳимоя чораларни баён этувчи мажбурий бўлган декларацияни сақлаб қўйиш учун топширади.
  3. Ўзининг миллий қуролли кучлари сафига 18 ёшдан кичик шахсларни ихтиёрий тарзда чақиришга рухсат этган иштирокчидавлатлар энг камида қуйидагиларни таъминловчи ҳимоя чораларини кўрадилар:
    1. Бундай чақирув ҳақиқатда ҳам ихтиёрий тарзда амалга оширилишини;
    2. Бундай чақирув шахснинг ота-онаси ёки қонуний васийнинг англанган розилиги билан амалга оширилишини;
    3. Бундай шахслар ҳарбий хизматнинг мажбуриятлари ҳақида тўлиқ хабардор бўлишини;
    4. Бундай шахслар миллий ҳарбий хизматга қабул қилинишдан олдин ёшини тасдиқловчи ишончли исбот келтиришларини.
  4. Ҳар бир иштирокчи-давлат ҳар қандай вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби номига тегишли хабарнома юбориш орқали ўзининг декларациясини кучайтириши мумкин. Бу ҳақда Бош котиб барча иштирокчидавлатларни хабардор қилади. Бош котиб бундай хабарномани олган кундан бошлаб у кучга киради.
  5. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган ёшни ошириш талаби Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг 28 ва 29 моддаларига мувофиқ иштирокчи-давлатнинг қуролли кучлари қошида ёки назорати остида бўлган ўқув муассасаларга қўлланилмайди.

4-модда

  1. Давлатнинг қуролли кучлари таркибига кирмайдиган қуролли гуруҳлар, ҳеч қандай ҳолатда, 18 ёшга тўлмаган шахслардан ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиши ёки уларни ёллаши мумкин эмас.
  2. Иштирокчи-давлатлар болаларни бундай ёллаш ёки улардан фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида барча мумкин бўлган чораларни кўрадилар, шу жумладан, бундай амалиётни тақиқлаш ва жиноят деб топилиши учун зарур ҳуқуқий чораларни кўрадилар.
  3. Ушбу модданинг қўлланилиши қуролли можаролардаги ҳеч бир томоннинг ҳуқуқий мақомига таъсир этмайди.

5-модда

Ушбу Протоколнинг ҳеч бир қоидаси иштирокчи-давлат қонунида ёки ҳалқаро шартномалар ва ҳалқаро гуманитар ҳуқуқда мавжуд бўлган бола ҳуқуқларининг ижобий тарзда амалга оширилишига кўмаклашувчи қоидаларга тўсқинлик қилади деб талқин қилинмайди.

6-модда

  1. Ҳар бир иштирокчи-давлат ўзининг юрисдикцияси чегарасида мазкур Протокол қоидаларини самарали бажарилишини ва ҳаётга тадбиқ этилишини таъминлаш учун барча зарур бўлган ҳуқуқий, маъмурий ва бошқа чораларни кўради.
  2. Иштирокчи-давлатлар мазкур Протоколнинг қоидалари ва принципларини катталарга ва болаларга кенг тарзда маълум қилиш ва тегишли усуллар ёрдамида тарғиб қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
  3. Иштирокчи-давлатлар ўзининг юрисдикцияси чегарасида мазкур Протоколга номувофиқ тарзда ҳарбий чақирувга чақи-рилган ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланилган шахсларни демобилизация қилиниши ёки хизматдан озод қилинишини таъминлаш учун барча мумкин бўлган чораларни кўрадилар. Иштирокчи давлатлар, зарур ҳолларда, бундай шахсларнинг жисмоний ва психологик тикланиши ва ижтимоий реинтеграцияси учун зарур бўлган барча ёрдамни амалга оширадилар.

7-модда

  1. Иштирокчи-давлатлар ушбу Протоколнинг бажарилиши соҳасида, хусусан Протоколга номувофиқ бўлган ҳар қандай фаолиятнинг олдини олиш ва Протоколга номувофиқ бўлган ҳаракатлар оқибатида жабрланган шахсларнинг реабилитацияси ва ижтимоий реинтеграцияси соҳасида ҳамкорлик қиладилар, шу жумладан, техник ҳамкорлик ва молиявий ёрдам орқали. Бундай ёрдам ва ҳамкорлик тегишли иштирокчи-давлатлар ва ҳалқаро ташкилотлар билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
  2. Шундай ёрдам кўрсатиш имконига эга иштирокчидавлатлар бундай ёрдамни мавжуд кўп томонлама, икки томонлама ёки бошқа дастурлар орқали ёки, хусусан, Бош Ассамблея қоидаларига мувофиқ ташкил қилинган ихтиёрий бадаллар жамғармаси орқали амалга оширадилар.

8-модда

  1. Ҳар бир иштирокчи-давлат, ушбу Протокол унга нисбатан кучга кирганидан кейин икки йил ичида унинг қоидаларини бажариш борасида кўрилган чоралар тўғрисида, хусусан, чақирув ва иштирок этиш тўғрисидаги қоидаларини бажариш борасидаги чоралар ҳақида муфассал ахборот берувчи маърузани Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитага тақдим этади.
  2. Муфасал маъруза тақдим этилаганидан кейин ҳар бир иштирокчи-давлат, Конвенциянинг 44-моддасига мувофиқ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитага тақдим этиладиган кейинги маърузаларига Протоколнинг бажарилиши борасида янги маълумотларни киритади. Протоколда иштирокчи бошқа давлатлар маърузани ҳар беш йилда тақдим этадилар.
  3. Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита иштирокчи-давлатлардан ушбу Протоколнинг бажарилишига тааллуқли бўлган қўшимча маълумотларни талаб қилиши мумкин.

9-модда

  1. Ушбу Протокол Конвенцияда иштирок этувчи ёки Конвенцияни имзолаган ҳар бир давлатга имозолаш учун очиқдир.
  2. Ушбу Протокол ратификация қилинади ва ҳар қандай давлатнинг қўшилиши учун очиқдир. Ратификация ёки қўшилиш ҳужжатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига сақлаш учун топширилади.
  3. Бош котиб Конвенция ва Протоколнинг депозитарийи сифатида Конвенцияда иштирок этувчи ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларни 3-моддага мувофиқ сақланишга тошпирилган ҳар бир декларация ҳужжатлари ҳақида хабардор қилади.

10-модда

  1. Ушбу Протокол ўнинчи ратификация ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақланишга топширилган санадан кейин уч ой ўтгач кучга киради.
  2. Мазкур Протокол у кучга кирганидан кейин уни ратификация қиладиган ёки унга қўшиладиган ҳар бир давлат учун унинг ратификация ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжати сақланишга топширилган санадан кейин бир ой ўтгач кучга киради.

11-модда

  1. Ҳар қандай иштирокчи-давлат мазкур Протоколни ҳар қандай вақтда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига ёзма хабарнома юбориш орқали денонсация қилиши мумкин. Бош котиб хабарномани олгач, Конвенцияда иштирок этувчи ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларни бундан хабардор қилади. Денонсация Бош котиб томонидан хабарнома олинган санадан кейин бир йил ўтгач кучга киради. Бироқ, агар бир йиллик муддат тугайдиган куни иштирокчи-давлат қуролли можарода иштирок этаётган бўлса, шу қуролли можаро тугагунча денонсация кучга кирмайди.
  2. Бундай денонсация иштирокчи-давлатни ушбу Протоколдан келиб чиқадиган мажбуриятларидан, яъни денонсация кучга киришидан олдин содир этган ҳар қандай ҳаракатлари бўйича мажбуриятларидан озод этмайди. Шунингдек, бундай денонсация денонсация кучга киришидан олдин Бола ҳуқуқлари бўйича қўмита томонидан кўрилиши бошланган ҳар қандай масаланинг кўрилишини давом эттиришга монелик қилмайди.

12-модда

  1. Ҳар бир иштирокчи-давлат ўзгартириш киритишни таклиф қилиши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига тақдим этиши мумкин. Бош котиб таклиф этилган ўзгартириш ҳақида иштирокчи-давлатларга хабар беради ҳамда улардан мазкур таклифларни кўриб чиқиш ва уларни овозга қўйиш мақсадида конференция чақирилишига нисбатан ўз фикрини билдиришини сўрайди. Агар хабар етказилган санадан кейин тўрт ой ичида иштирокчи-давлатларнинг энг камида учдан бир қисми шундай конференция чақириш истагини билдирса, шунга биноан, Бош котиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида шундай конференцияни чақиради. Конференцияда иштирок этаётган ва овоз бераётган иштирокчи-давлатларнинг кўпчилиги томонидан қабул қилинган ўзгартириш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига тасдиқланиш учун тақдим этилади.
  2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган ўзгартириш Бош Ассамблея томонидан тасдиқланганидан кейин, иштирокчи-давлатларнинг учдан икки қисми томонидан қабул қилинганидан кейин кучга киради.
  3. Ўзгартириш кучга киргандан кейин уни қабул қилган иштирокчи-давлатлар учун мажбурий бўлиб қолади, бошқа иштирокчи-давлатлар учун эса мазкур протоколнинг қоидалари ва ҳар қандай олдинги қабул қилинган ўзгартиришлар мажбурий ҳисобланади.

13-модда

  1. Ушбу Протокол Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг архивларида сақланади ва унинг арабча, хитойча, инглизча, французча, русча ва испанча матнлари бир хил кучга эга.
  2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби мазкур Протоколнинг тасдиқланган нусхаларини барча иштирокчидавлатларга ва Конвенцияни имзолаган барча давлатларга жўнатади.

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s